Минимал ижара ҳақи фойда солиғини ноль фоиз миқдоридаги ставка бўйича тўлашга йўл қўймаса

preview

2024 йил 1 январдан бошлаб минимал ижара ставкалари белгиланди. Натижада корхонанинг даромад таркибидаги ижара ҳақи улуши 15% гача ошди. Эндиликда корхона Солиқ кодексининг 337-моддаси 3-қисми талабларига жавоб бермайди ва фойда солиғи бўйича ноль фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақли эмас. Бундай вазиятда нима қилиш керак?

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Солиқ кодексининг 337-моддаси 3-қисмига мувофиқ, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлари жами даромаднинг 90 фоиздан кўпроғини ташкил этса, сиз 0 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллашга ҳақлисиз. Юридик шахслар учун минимал ижара ҳақи ставкалари жорий этилиши муносабати билан ушбу қоидага ҳеч қандай ўзгартириш ёки тузатишлар киритилмаган.

 

Сиз ижара ҳақини энг кам миқдордан паст қилиб белгилаган тақдирингизда ҳам солиқларни ҳисоблаб чиқаришда «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган кўчмас мулк учун ижара ҳақининг энг кам миқдорини қўллашингизга тўғри келади .

 

Солиқ кодексининг 337-моддаси 3-қисмидаги ноль фоиз миқдорида солиқ ставкасидан фойдаланиш учун корхона фаолиятини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жами даромаддаги улуши 90% дан ошмайдиган қилиб қайта тузинг. Вариант сифатида ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини оширинг.