ЭҲФни тақдим қилмасдан ва ҚҚС бўйича ҳисоботларни қайта топширмасдан депозит счётларидан даромад олиш мумкинми

preview

Солиқ тўловчилар солиқчилар депозитлар ёки заёмлардан фоиз даромадларига ҳисобварақ-фактураларни тақдим қилишни таклиф қилган хабарнома олдилар. Солиқчиларнинг талаблари қонунийми, профессионал ҳамжамиятда ягона фикр йўқ. Баъзи экспертларнинг фикрича, ЭҲФни тақдим қилиш ва ҳисоботларни қайта топшириш шарт эмас, муаммони ҳал қилиш учун эса хабарномага жавобан бундай позиция учун асос юбориш кифоя. 

Уларнинг орасида «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси ва ўқув маркази директори, сертификатга эга амалиётчи бухгалтер Наталья ТУРАЛИНОВА бўлиб, у buxgalter.uz учун ўзининг нуқтаи назарини тушунтириб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

– Хабарномада айтилишича, Солиқ кодексининг 244-моддасига мувофиқ депозитлар бўйича фоизли даромад ҚҚСдан озод этилган. Тегишинча, солиқчилар Солиқ кодексининг 268-моддасига мувофиқ бундай даромад фоизли даромадга ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш орқали хизматларни  реализация қилиш бўйича умумий айланма суммасига киритилиши керак деб ҳисоблашади. Агар солиқ тўловчи мутаносиб усулдан фойдаланса, реализация қилиш бўйича солиқ солинмайдиган айланманинг кўпайишида ҳисобга олишни камайтириш керак.

Солиқчиларга жавоб ёзишдан аввал қуйидагиларни аниқлашни таклиф қиламан.

 

 1. Имтиёз қандай хизматларга берилади

Солиқ кодексининг 244-моддаси 7-бандининг асл матнига мурожаат қиламиз:

«Қуйидаги молиявий хизматлар солиқ солишдан озод қилинган:

...7) кредитларни, заёмларни пул шаклида ва қимматли қоғозлар билан бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга бериш, шунингдек РЕПО операциялари, шу жумладан РЕПО операциялари бўйича қимматли қоғозлар берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пул суммалари».

Кўриб турганингиздек, имтиёз аниқ фоизли даромадга эмас, балки кредитлар ва заёмларни, шу жумладан улар бўйича фоизларни ўтказиш учун берилган.

Шу муносабат билан савол туғилади, нима учун солиқ тўловчига улушлар, берилган заёмлар ва кредитларнинг бутун суммасини солиқ солинмайдиган реализация қилишга киритиш таклиф қилинмади? Ахир хабарнома мантиғига кўра, агар молиявий хизматларга имтиёз бўлса, демак, албатта реализация қилиш ҳам бўлади.

 

2. Кредитлар ва заёмларни пул шаклида бериш солиқ солинадиган ҚҚС объектига киритиладими

Солиқ кодексининг 238, 239-моддалари асосида банк улушлари, заёмлар ва кредитларни пул шаклида беришни товарлар ва хизматларни реализация қилиш бўйича айланма сифатида тан олишга йўл қўйилмайди.

Миллий валюта муомаласи билан боғлиқ операциялар ҚҚС солиқ солиш объекти ҳисобланмайди . Пул товар эмас ва Солиқ кодексининг 239-моддаси «Товарларни ва хизматларни реализация қилиш бўйича айланма»нинг пул ўтказмаларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

 

3. Фоизли даромадга ЭҲФни тақдим қилиш керакми

ЭҲФ реализация қилишда тақдим этилади . Солиқ тўловчининг ҚҚС объектидан ташқаридаги операцияларига ҳисобварақ-фактура тақдим қилишнинг ҳожати йўқ.

 

4. Депозит бўйича заёмлар ва улушлар бўйича фоизли даромад операцияларининг иқтисодий моҳияти

Иқтисодий нуқтаи назардан, солиқ тўловчилар улушлар ва заёмлар бўйича фоизли даромадни тан олишда «кирувчи» ҚҚСни қисқартирмасдан солиқ қонунчилигини суиистеъмол қилмадилар. Солиқ тўловчи берилган заёмларга депозитларга улушлар бўйича фоизли даромад олишга ҳеч қандай маблағларни сарфламайди. Бу бюджет чекланмаганлигини англатади. Тегишинча, мутаносиб усулдан фойдаланувчи солиқ тўловчи кирувчи ҚҚСни асосли тарзда реализация қилишдан солиқ солинадиганга киритади.

 

5. Фойда солиғи Ҳисоб-китобида жами даромад ҳар доим ҳам ҚҚС Ҳисоб-китобида реализация қилиш бўйича айланмаларга тенгми

Ушбу кўрсаткичларнинг тенглиги ҳақидаги фикр нотўғри. Масалан, ижобий курс фарқи Солиқ кодексининг 297-моддаси асосида жами даромадга киритилиши керак, аммо бундай даромадга моҳиятан ЭҲФ расмийлаштириш талаб қилинмайди –  бу Солиқ кодексининг 47-моддасига зиддир. (Ижобий курс фарқига ЭҲФ тақдим қилишни айланмадан солиқ тўловчиларга юкланганлиги бундай талабга қонуний асос бўла олмайди).

Кейин аниқланган ортиқча фарқ жами даромадга киритилади, аммо бундай даромадга ҳам ЭҲФ тақдим қилиш талаб қилинмайди. Бу ерда ҳам ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоб-китоблари ўртасида оғишлар бўлади. ҚҚС Ҳисоб-китобида муаддати ўтган қарздорлик бўйича даромадни тан олиш ҳам тақдим қилинган ЭҲФ орқали акс эттирилмайди. ҚҚС ҳисоб-китобида ҳам фақат ҳисобга олишга тузатиш киритилгани учун акс эттирилади. ҚҚС солиқ солиш объектидан ташқаридаги барча товарларни реализация қилиш (99 – операциялар) – бундай тушум ҳам ҚҚС ҳисоб-китобларида йўқ, аммо бундай тушум жами даромадга киради ва фойда солиғи солинади.

МҲХСга ўтган экспортёрларда глобал муаммо шундаки, ҚҚС бўйича чет эл валютасида реализация қилиш бўйича айланма юклаб жўнатиш санасидаги курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади , фойда солиғи бўйича эса – бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ . қайта ҳисобланади. Тегишинча, агар бундай экспорт тушуми бўйича бўнаклар бўлганда (қайта баҳоланмайдиган номонетар моддалар), бу солиқ тўловчиларда бир хил операция бўйича солиқ ҳисоб-китобларида турли кўрсаткичлар бўлади.

Хабарномада яна фойда солиғи Ҳисоб-китоби ва реализация қилишдан айланма бўйича ҚҚС Ҳисоб-китобида жами даромад кўрсаткичларидаги тафовут ҳақида  ёзилган.

Эътибор беринг
Buxgalter Pro сайтидаги «Солиқ органларига жавоблар» жилдида турли ҳолатлар бўйича солиқ органларига яна 20 та жавоб ва тушунтиришлар намуналарини топасиз.

 

Агар солиқчилар жавобда баён қилинган хулосаларга рози бўлмаса, нима қилиш керак?

Асосий далиллари қуйидагиларга асосланган ўз нуқтаи назарингизда туришда давом этинг:

  • депозитлар ва заёмлар бўйича фоизли даромад олишда солиқ солиш объекти мавжуд эмас;
  • ҳисобга олиш асосли тарзда солиққа тортиладиган реализацияга киритилган.

Сизнинг жавобингизни кўриб чиқаётган солиқ ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.

 

 

Олег ГАЕВОЙ  тайёрлади