Хизматлар импортчилари ҚҚСни қандай ҳисобга олишлари керак

preview

«2023 йил давомида хизматлар импортига эга бўлган тадбиркорлар ҳисобга киритиш учун аввал ҚҚС бўйича ҳисобот топширишди ва уни 29 коди бўйича тўлашди. Кейинчалик ҳисобот топшириб, 1 коди бўйича ҚҚС тўлашди. Аммо бу йил нимадир ўзгарди. Солиқ қўмитасининг кол-марказида тушунтиришганидек, «Солиқ кодексидаги ўзгаришларга мувофиқ қўшимча ишланмалар амалга оширилди». Натижада, ўтган йили ҳисобга олиниши керак бўлганлар энди бу йилда акс эттирилади.

Солиқ кодексининг 266-моддасида нима ўзгарди ва бу билан қандай ишлаш керак?»

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади:

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– 2023 ва 2024 йилларда Солиқ кодексининг 266-моддасига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмаган. Ушбу муаммо 2022 йил 11сентябрда, хизматлар импортига бир томонлама ЭҲФ бекор қилинганидан кейин бошланди. Ўшандан бери унинг тўлиқ ечими йўқ.

Солиқ тўловчиларнинг ҳам, мамлакат бюджети манфаатларига ҳам зарар етказмасдан «масалани ҳал қилиш» имконини берадиган техник ечим мавжуд эди.

Аввал 29 коди ва тўлов топшириқномаси бўйича ҳисобот таққосланди. Ахборот тизимларида «нима кам бўлса, ўша ҳисоботга киради» формуласи турган эди. Бу солиқ тўловчилар  ҚҚСнинг 29 коди шахсий карточкаси бўйича сальдони ҳисобга ололмаганлиги сабабли кўплаб шикоятларга сабаб бўлди.

Вазиятни тўғирлаш учун 2023 йилда барча ҳисоб-китоблар бу нотўғри бўлсада, 29 коди ва 1 кодли ҳисоботлар бўйича қилинди. Солиқ кодексининг 255-моддасида тўлов ҳужжати сизга ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини бериши айтилган.

Афтидан, бу хатони солиқчилар сезишган ва вазиятни тузатишга уриниб кўришган. Кўриб турганингиздек, бу муваффақиятсиз бўлди.

Бу йил ҳам 2023 йил учун 1 коди бўйича декабрдаги ҚҚСга кўплаб шикоятлар бор, чунки ҚҚС тўлови кўп ҳолларда 2024 йил 20 январга қадар амалга оширилган ва солиқ дастури ушбу ҚҚСни декабрь ойида ҳисобга «қўймайди». Аммо аллақачон 2023 йил ноябрь ойида ҳисобга олинган 29 коди бўйича ҚҚСнинг декабрь ойидаги тўловларини ҳисобга «ўтказади».

1-мисол

Ноябрь ойи учун 29 коди бўйича декабрь ойида тўланган ҚҚС суммаси – 310 минг сўм. Ушбу сумма 2023 йил ноябрь ойида ҳисобга олинган.

Ҳисоб-китобга кўра декабрь ойи учун 29 коди бўйича ҚҚС– 259 минг сўм. Бу сумма январь ойида тўланган.

1 коди бўйича 310 минг сўм ҚҚС суммаси ўтиради, гарчи у ноябрь ойидаги ҳисоботда ҳисобга олинган бўлса ҳам.

ҚҚС бўйича йиллик ҳисоботда 1 коди бўйича январь ойида тўланган ҚҚС суммаси – 259 минг сўм ўтирди.

 

2-мисол

Ноябрь ойи учун 29 коди бўйича декабрь ойида тўланган ҚҚС суммаси – 4 500 минг сўм. Шунингдек, у ноябрь ойи учун 1 коди бўйича ҳисобга олинган.

Декабрь ойи учун 29 коди бўйича ҚҚС ҳисоб-китобига кўра – 5 900 минг сўм.

1 коди бўйича 4 500 минг сўм сумма ўтиради, чунки у декабрь ойида тўланган, аммо аслида у аллақачон ноябрь ойида ҳисобга олинган.

2023 йил учун ҚҚСнинг йиллик ҳисоб-китобига 1 коди бўйича январь ойида 5 900 сўм ўтиргани кўриниб турибди.

 

3-мисол

Ноябрь ойи учун 29 коди бўйича декабрь ойида тўланган ҚҚС суммаси – 35 000 минг сўм. Шунингдек, у ноябрь ойи учун 1 коди бўйича ҳисобда ўтиради.  

29 коди бўйича декабрь ойи учун ҳисоб-китобга кўра – 50 000 минг сўм. Январь ойида тўлов йўқ, чунки ташкилот 2-сон картотекада жойлашган.

1 коди бўйича ҳисобга 35 000 минг сўм сумма ўтиради, чунки у декабрь ойида тўланган, лекин аслида у ноябрь ойида аллақачон ҳисобга олинган.

 

Ҳозирча Солиқ қўмитасининг ушбу муаммо бўйича расмий изоҳлари ва тушунтиришлари йўқ.

Баъзи ҳолларда солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг эътирозларига муаммо ҳақида билишлари ва уни ҳал қилаётганларини айтишади. Аммо бугун январь ойи учун ҚҚС ҳисоботини топширишнинг охирги куни, қонуний ечим эса йўқ.

Менимча, муаммони ҳал қилишнинг йўли 29 + ҳисоблаш – тўлов ҳисобининг шахсий карточкадаги сальдосини ҳисобга оладиган формулани ишлаб чиқиш бўлиши мумкин. Натижада солиқ тўловчиларни ғазаблантирмайдиган ва солиқчиларга  муаммо туғдирмайдиган қонуний ечим ҳосил бўлади.

 

 

Олег ГАЕВОЙ  тайёрлади