Андижон вилоятида янги «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

preview

15 февраль куни Президент томонидан «Андижон вилоятида «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди (15.02.2024 й. ПҚ-72-сон). Тафсилотларни сўзлаб берамиз:

 

Телеграм-каналида материалларимизни кузатиб боринг.

 

Янги ЭИЗ хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этган ҳолда импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 30 йил муддатга ташкил этилади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин.

«Ипак йўли» ЭИЗси учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 218,18 гектар, шундан 201,23 гектар суғориладиган ер участкалари ажратилади.

Маълумот учун:

2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 766 та саноат зонаси ташкил этилган, шу жумладан:

  • 24 та – махсус иқтисодий зоналар (МИЗ);
  • 532 та – кичик саноат зоналари (КСЗ);
  • 210 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ).

 

«Ипак йўли» ЭИЗси иштирокчиларига эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.