Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида қандай адолатли баҳо олиш мумкин

preview

My3.soliq.uzдаги шахсий кабинетларда рейтингнинг у ёки бу кўрсаткичини аниқлаш механизми бўйича ахборот ва уни баҳолаш услубияти, шунингдек яхшилаш бўйича тавсиялардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

Buxgalter.uz илтимосига биноан жорий вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

 

– Муайян корхона мисолида берилган имкониятларни эътибор билан ўрганиб чиқдим. Рейтинг 67 балл баҳо бермоқда, менинг ҳисобим бўйича эса 95 бўлиши керак.

Кимнинг рақами тўғрилигини тушуниш учун баллар ёйилмасини мазкур корхона бўйича у ёки бу кўрсаткич қай тарзда ҳисоблаб чиқарилиши ҳақидаги ахборот билан тўлдириш мақсадга мувофиқ бўларди.

Рейтинг натижалари муҳимдир, сабаби улар бошқалар қатори солиқ тўловчининг имижини шакллантиради. Имиж ўз навбатида унинг фаолияти натижаларига таъсир қилади.

Ҳозир солиқчилар: «Такомиллашиб боринг ва ўз натижаларингизни яхшиланг», дейишмоқда. Аммо, рейтинг яхшиланиш сари бошланғич нуқта бўлиши нима учун айнан ушбу баҳо қўйилганлигини тушуниш лозим. Афсуски, бугунги кунда мавжуд бўлган ахборот – умумий.

Солиқ қўмитаси барқарорлик рейтингини такомиллаштириш бўйича таклифларни йиғишга қаратилган сўровни давом эттирмоқда. Нима учун Солиқ қўмитаси томонидан ўтказилаётган сўровда иштирок этиш лозим? Энг аввало – сизни эшитишлари, солиқ органларига рейтингни анча такомиллашган ҳолатга келтиришларига ёрдам бериш учун. Улар сўров натижаларига кўра баҳолаш мезонлари ва услубияти яхшиланишига ваъда беришди. Гарчи, назаримда ушбу сўровлар ва муҳокамаларни НҲҲ чиққунига қадар амалга ошириш лозим эди.

Ўйлайманки, кўпчилик рейтинг адолатли бўлиши кераклиги ва баҳолашдан олдин барча хўжалик юритувчи субъектлар тенг шароитларда бўлиши керакли юзасидан менинг фикримга қўшилади. Бунда ҳар бир корхонада фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари туфайли ўз нуқтаи назари бўлади.

Мен рейтингни бир нечта корхона мисолида кўриб чиқдим ва баҳолаш мезонлари бўйича бир қанча қайдлар қилиб, уларни ҳам солиқчиларга юбордим.

 

EBITDA бўйича рентабеллик даражаси (EBITDA margin = EBITDA : соф тушум х 100%).

Ушбу кўрсаткич қонунчилигимизда белгиланмаган. У қайси йил якунлари бўйича ҳисобланиши тушунарсиз. Ўртача кўрсаткичлар бўйича маълумотлар акс эттирилмаяпти. Молиявий ҳисоботни топширмайдиганлар – ЯТТ, ДМ ва қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлайдиган субъектлар билан қандай йўл тутиш лозим.

 

Ер участкалари (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги учун узоқ муддатли ижарага ажратилган), шунингдек шартсиз эгалик қилиш ёки ижара ҳуқуқи асосида кўчмас мулк объектлари мавжудлиги (ижара шартномалари ҳисобга қўйилганлиги).

Нима учун тўғри рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк ижара шартномасига эга бўлган ва кўрсатилган манзилда фаолиятни амалга ошираётган корхона кўчмас мулкка эга корхонага нисбатан кам балл олади? Иккала ҳолатда қонун бузилмаяпти.

 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармасининг динамикаси.

Адолатсиз мезон: йирик компаниялар яхши тўлашлари мумкин, кичик компаниялар – ҳар доим ҳам бундай имкониятга эга бўлмайди. Яна кўрсаткичлар қаердан олинади деган савол туғилади: статистика ҳисоботлариданми ёки солиқ ва молиявий ҳисоботданми.

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш ҳолати.

Йил давомида электрон ҳисобварақ-фактуралар ёрдамида тўланган товарлар реализациясини амалга ошириш (товарлар йил бошига ва йил охирига, асосий воситалар қолдиқларини ҳисобга олган ҳолда).

Асосли савол туғилади, нима учун рейтингда фақат ҳисобварақ-фактуралар ҳисобга олинади? Нима учун рейтинг муаллифлари онлайн-НКТ чекларини инобатга олишни исташмаяпти?

 

12 ой олдинги ҳисобот даврига нисбатан ходимлар сонининг ортиши (янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар учун ўтган ойга нисбатан) (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи).

Назаримда, ушбу мезон тадбиркорлик фаолияти мантиғига зиддир. Барча тадбиркорлар харажатларни қисқартириш ва даромадни оширишга интилади. Амалиётда ҳатто 1 нафар ходимни штатга ишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш қийин кечади. Ахир бу нафақат иш ҳақи жамғармасига, балки бухгалтерия, кадрлар хизматига ҳам юк бўлади.

 

Бир ой учун ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС бўйича солиқ суммасининг мазкур иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача кўрсаткичга нисбати.

Экспорт қилувчилар ва имтиёзга эга бўлганлар қандай йўл тутишлари лозим? Давлат аввал имтиёзлар бериб, сўнгра улардан фойдаланишни «таъна қилиши» маълум бўладими?

 

Сўров рейтингни такомиллаштиришга ва юридик шахсларга баҳони сунъий равишда адолатсиз пасайтиришни бартараф этишга ёрдам беради, деб умид қиламан. Тадбиркорлар катта баҳо олиш учун рейтинг муаллифлари кўнглини олиш ҳақида эмас, балки бизнесни қандай самарали ривожлантириш ҳақида ўйлашлари керак.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади