IT-паркда электрон шаклдаги шартномаларга оид ҳуқуқий эксперимент ўтказилади

preview

2024 йил 1 апрелдан бошлаб IT-парк резидентлари томонидан  халқаро платформаларда электрон шаклда расмийлаштирилган қиймати 100 минг АҚШ долларигача бўлган шартномалар (келишув, ҳисобварақ-фактура, инвойс) электрон ҳужжат сифатида тан олинади ҳамда уларнинг қоғоз шаклидаги нусхаси талаб этилмайди. Ҳуқуқий экспериментнинг амал қилиш муддати бир йилни ташкил этади ва рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича шартнома ҳужжатларига нисбатан қўлланилади (15.03.2024 й. ПҚ-129-сон).

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

 30 мартгача Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги рақамлаштириш соҳасидаги хизматларни экспорт қилиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш рухсат этиладиган халқаро платформалар рўйхатини тасдиқлайди.  ОАВ ва Интернет, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилади ва заруратга кўра, мунтазам равишда янгилаб боради. Ҳуқуқий эксперимент унинг иштирокчиларига нисбатан бир қатор қоида ва талабларни кўзда тутади, жумладан:

  • IT-парк резиденти иштирокидаги оддий ёзма шаклдаги ташқи савдо битими у тўғрисидаги таклиф иккинчи тарафнинг шартнома тузишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилиш (акцептлаш) йўли билан қабул қилинган бўлса тузилган ҳисобланади.
  • Ташқи савдо битими бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар IT-парк резидентлари томонидан фақат Ўзбекистон Республикаси тижорат банкидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.
  • Электрон ёки бошқа алоқа воситалари, ахборот тизимлари ёки ахборот тармоқларидан фойдаланган ҳолда дастурий кодлар билан алмашиш ёки тарафлар ва уларнинг хоҳиш-иродасининг мазмунини аниқ ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади.
  • IT-парк резидентлари учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо битимлари бўйича тегишли маълумотларни киритиб бориш мажбурий ҳисобланади.