Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ кодексининг 270-моддаси асосида ҳисобга олинган ҚҚСга қандай тузатиш киритилади
Сўнгги йилларда клиникалар ва дорихоналарнинг фаол қурилиши қайд этилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлар олдида 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинганидан кейин янги имкониятлар очилди. Уларда сўнгги 10 йил мобайнида асосий воситаларга инвестиция қилинган маблағлардан ҚҚСни ҳисобга олиш ва шу тарзда олинган маблағларни янги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш имконияти пайдо бўлди.
Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди. Шунингдек, у ушбу ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратди, уларнинг ҳал қилиниши регуляторнинг эътиборини талаб қилади.
– Товарларни импорт қилиш ва сотиб олишда объектлар бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига СКнинг 270-моддасига мувофиқ объектлардан келгусида Солиқ кодексига мувофиқ фойдаланилган тақдирда тузатиш киритилиши лозим, бундан тўлиқ амортизация қилинган ёки ишга туширилган пайтидан эътиборан 10 йилдан ортиқ вақт ўтган объектлар мустасно. Сўнгги 10 йил мобайнида касалхоналар ва дорихоналар биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, улар учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш учун амалга оширилган деярли барча харажатлар шу ерга киради.
ҚҚСни ҳисобга олиш учун:
- Электрон ҳужжат айланиши оператори сайтида ушбу товарлар ёки хизматларга тўловни амалга ошириш расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларни топиш лозим. Кейинчалик ушбу ҳисобварақ-фактураларнинг id-рақамлари талаб қилинади;
- My3.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг “ЮШ учун ҚҚС суммасига тузатиш киритиш” интерактив хизмати ёрдамида керакли тузатиш киртишни амалга ошириш лозим. Вазифа мураккаб бўлмаган электрон шаклни тўлдириш ва уни солиқ органларига юборишдан иборат.
Бир қарашда, мураккаб нарса йўқ, ҳаммаси ўйланган ва ишлаётгандек кўринади. Аммо муаммолар мавжуд – бу айни кунда ечимига эга бўлмаган рақамлаштириш харажатлари.
СКнинг 270-моддаси анча катта муддатни – сўнгги 10 йилни қамраб олади. Ушбу даврда қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралардан электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш, импорт бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни бекор қилиш амалга оширилди.
У бўйича “ЮШ учун ҚҚС суммасига тузатиш киритиш” интерактив хизматида ҳисобга олинган суммага тузатиш киритиладиган “ҳисобварақ-фактуранинг id-рақами” сатри мажбурий тўлдирилиши лозимлигидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги ҳолларда ҳисобга олишнинг имкони йўқ:
- ҳисобварақ-фактура 2020 йил 1 январга қадар қоғоз шаклида расмийлаштирилган тақдирда. Ахборот тизими бундай ҳисобварақ-фактурани кўрмайди, бинобарин, шаклни тўлдириш ва юборишнинг имкони йўқ. Электрон шаклнинг муқобил варианти йўқ;
- импорт бўйича, 2022 йил 11 сентябрдан бошлаб бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар бекор қилинганидан кейин. Шу пайтдан бошлаб ҚҚСнинг 29-коди бўйича ҳисобга олиш суммаси 29-код бўйича ҚҚС ҳисоботи ва тўлов ҳужжатидан келиб чиққан ҳолда автоматик тарзда ўтказилмоқда. Таъкидлаб ўтаман, “ЮШ учун ҚҚС суммасига тузатиш киритиш” интерактив хизмати функционали фақат ҳисобварақ-фактуралар ва БЮД билан ишлашга мослаштирилган.
Техник харажатлар қонун ҳужжатлари меъёрларига риоя қилишга тўсқинлик қилмаслиги лозим. Шу боис, давлат регулятори муаммонинг ечимини тақдим этиши ва кўриб чиқилаётган вазиятларда қандай ҳисобга олиш мумкинлигини тушунтириши лозим.