2022 йил учун қўшимча фойда солиғи ҳисобланиши тўғрисида хабарнома олганлар нимага эътибор қаратишлари лозим

preview

16–17 апрель кунлари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича 2022 йил учун қўшимча фойда солиғи ҳисобланиши тўғрисида хабарнома йўллади. Солиқ тўловчилар формуланинг мукаммал эмаслигига эътибор қаратишди.

Солиқчиларнинг ушбу хабарномасига қандай асослантирилган жавоб бериш кераклиги ҳақида buxgalter.uz ўқувчилари учун солиқ маслаҳатчиси Лола КАРИМОВА фармацевтика тармоғи мисолида гапириб берди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Солиқ органлари улар асосида ушбу хабарномани юборган ҳисоблашлар мантиғи ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоботлари орқали ТМБнинг тўғри қолдиқларини чиқаришдан иборатдир. Ушбу формулада бир қатор таркибий қисмлар инобатга олинмаган.

ТМБ баланс бўйича давр боши ва охирига хом ашё, материаллар, импорт бўйича қўшимча харажатлар (имтиёзли айланмага ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда, келгусида товарнинг таннархига киритиладиган товар импорти бўйича қўшимча харажатлар транзит счёти – 15-счёт), омбордаги товарларни (29-счёт) ўз ичига олади.

ҚҚС ҳисоботи бўйича барча кирувчи ҳисобварақ-фактуралар 01-счётида ҳисобга олинадиган асосий воситаларнинг келиб тушиши, 03-счётида ҳисобга олинадиган лизингга автомобилларнинг келиб тушиши, 07-счётида ҳисобга олинадиган асбоб-ускуналарнинг келиб тушиши, 08-счётида ҳисобга олинадиган қурилиш материалларининг келиб тушишини ўз ичига олади. Барча ушбу келиб тушишлар узоқ муддатли активлар таркибида қолади ва баланс бўйича ТМБ қолдиқларига тушмайди ва фойда солиғи бўйича харажатга киритилмайди. Шунингдек, 2010 ишлаб чиқариш счётида тўпланадиган ва фойда солиғи бўйича ҳисоботда хизматлар таннархи орқали харажатга ўтказиладиган кирувчи харажатлар ҳам мавжуд. Бошқа хизматлар қатори, ҚҚСсиз кирувчи ҳисобварақ-фактураларда ушбу формулада имтиёзли дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар учун божхонада тўланадиган ҚҚС мавжуд эмас, СКнинг 243-моддаси 13-бандига асосан ушбу товар имтиёзли эканлиги боис, ушбу ҚҚС 15-счёт орқали таннархдан ўтади ва товарнинг қийматини оширади, бироқ ушбу формулаларда ҳисобга олинмаган.

Қуйидаги жиҳатларни кўзда тутиш лозим:

1. Товарлар 29-счётдан 92-счётга – фойда солиғида акс эттирилмайдиган активларнинг чиқиб кетишига;

фойда солиғи ҳисоботида эркин сатрларда сертификатлаш учун танлаш ёки товарни йўқ қилиш харажатлари, товарнинг қийматини пасайтириш номли бошқа харажатлар таркибида 94-счётга; товарнинг бузилиши сифатида 59-счётга ўтиши мумкин.

2. 10-счётдан материаллар 08-счётга қурилишга, 27-счётга овқатланишни калькуляция қилишга ўтиши ва ходимларга компенсация тўловларига киритилиши, 07-счётга асбоб-ускуналарни бутлаш ва ҳоказога ўтиши мумкин.

3. ҚҚС ҳисоботида акс эттирилган кирувчи ҳисобварақ-фактураларда асосий воситалар 01, 07, 08, 03-счётларига кирим қилиниши ва чиқиб кетишида акс эттирилмаслиги мумкин. Кирувчи ҳисобварақ-фактуралардан амортизация ва курсдаги салбий фарқ ўтмайди, улар формуладан чиқариб ташланади.

4. Хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактуралар 20-ишлаб чиқариш счётига тушиши ва ўз харажатини хизматлар таннархи 9130 орқали ўтказиши мумкин.

U = (P – Q – R – S – T) формуласида фойда солиғи бўйича барча харажатлар айирув автокамерал жадвалида кўрсатилган харажатлар хом ашё, ёқилғи, газ, электр энергияси, машиналарни таъмирлаш, маркетинг, транспортировка қилиш, ижарани ўз ичига олмайди. Ушбу харажатлардан газ Тошшаҳаргаз хизмати, электр энергияси – хизмат, машиналарни таъмирлаш – хизмат, транспортировка қилиш ва ижара – бу ҳам формулага киритилмаган хизмат ҳисобланади. Ушбу ҳолатда мазкур формула бўйича ҳисоб-китоб қилиш мантиғи солиқ тўловчилар учун унчалик тушунарли эмас. Боз устига, арифметика бўйича ушбу формулада қўшимча ҳисоблаш учун тақдим этилган суммалар аслида манфий қийматга эга ва бюджетга тўланадиган сумманинг ошишини эмас, балки камайишини кўрсатади.

Фармацевтика компанияларида фойда солиғи бўйича ҳисобот бўйича “0101-0134-сатрларида кўрсатилмаган бошқа харажатлар  (01351-сатр - 0135...-сатрлар йиғиндиси)” устунида одатда 29-счётдан омбордан ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захиралар ҳисобланадиган товарларни йўқ қилишга ҳисобдан чиқариш ва сертификатлаш учун танлаш киритилган.

Шунингдек, СКнинг 306-моддасига асосан амортизация асосий воситалар қийматини фоиз нисбатида камайтиради ва у фойда солиғи бўйича ҳисоботда тўлиқ акс эттириш билан ҚҚС ҳисоботига асосан олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича харажатни акс эттириши мумкин эмас.

Курсдаги салбий фарқ дебиторлик ва кредиторлик қарзи валюта счётларининг, шунингдек СКнинг 320-моддасига асосан қайта баҳоланиши лозим бўлган валюта счётларининг қолдиқларини мунтазам қайта баҳолаш ҳисобига фойда солиғи бўйича харажат таркибига киради ва ҚҚС ҳисоботи бўйича барча кирувчи ҳисобварақ-фактуралар билан алоқаси йўқ.

305-модданинг 9-қисмига асосан, агар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ харажатни эътироф этиш Солиқ кодексига мувофиқ харажатни аниқлаш ва эътироф этиш тартибидан фарқ қилса, мазкур харажат солиқ солиш мақсадларида Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

Шу тариқа, барча даромадлар ва харажатлар фойда солиғи бўйича ҳисоботда тўлиқ ва тўғри акс эттирилган ва ҚҚС ҳисоботи билан техник жиҳатдан қиёсланиши мумкин эмас. Фойда солиғи бўйича ягона кўрсаткич – бу солиқ солинадиган база ва солиқни акс эттирадиган ва турли солиқ солиш базасига эгалиги боис ҚҚС бўйича ҳисобот кўрсаткичларидан ҳисобланиши мумкин бўлмаган фойда солиғи ҳисоботи. Солиқ солиш мақсадларида харажатлар корхона балансидаги товар-моддий захиралар ҳаракатини ҳисобга оладиган реал бухгалтерия ҳисобини акс эттириши мумкин эмас. СКнинг 76-моддаси 3-қисмига асосан, агар ушбу модданинг 4-қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоб ҳужжатларини юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.

ҚҚС ҳисоботига келсак: компания СКнинг 243-моддаси 13-бандига асосан 2022 йилда ҚҚС бўйича имтиёзли бўлган дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар савдоси билан шуғулланади. ҚҚС бўйича ҳисоботда автоматик тарзда шакллантириладиган кирувчи ва чиқувчи ҳисобварақ-фактуралар реестрлари мавжуд, уларда кирувчи ва чиқувчи ҚҚС акс эттирилади. Шунингдек, ушбу ҳисоботда чиқувчи ҚҚСни автоматик тарзда шакллантириш қоидалари, шунингдек Солиқ кодексининг моддаларига асосан ҳисоботга 3-иловада акс эттириш билан ҳисобга олиш қоидалари мавжуд. Шу тариқа, товарлар реестрларни четлаб ўтиши мумкин эмасди.

Айтиб ўтилганларни инобатга олган ҳолда, корхоналарга тақдим этилаётган қўшимча ҳисоблашлар бутунлай хато бўлиши мумкин.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади