2024 йил 1 майдан минимал истеъмол харажатлари миқдори оширилади

preview

Статистика агентлиги 2024 йил 1 майдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари (МИХ) миқдорини бир ойга киши бошига 648 минг сўм миқдорида белгилади (2024 йил январь ойидан 1 майга қадар ушбу кўрсаткич 621 минг сўмни ташкил этди).

 

Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу миқдор ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг давлат томонидан тўланадиган қисмини ҳисоб-китоб қилиш учун зарур.

Хусусий ташкилотларда ишлайдиган, охирги 6 ой давомида узлуксиз меҳнат стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан – МИХнинг 4 баравари миқдорида тўланади. Нафақанинг қолган қисмини иш берувчи Меҳнат кодексига мувофиқ ўз ҳисобидан тўлайди.

Шу тариқа, 2024 йил 1 майдан бошлаб нафақанинг давлат томонидан тўланадиган қисми – 2 млн 592 минг сўмга тенг.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text199476_2024_yil_1_maydan_minimal_istemol_harajatlari_miqdori_oshiriladi