Пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилди

preview

2024 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир ва ногиронлик бўйича, тўлиқ бўлмаган чоғдаги, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари оширилди (30.04.2024 й. ПФ-69-сон).

 

Қонун ҳужжатлари янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Президентнинг 30.04.2024 йилдаги ПФ-69-сон Фармонига асосан 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000  сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм. 

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text199510_pensiya_va_nafaqalarning_eng_kam_miqdorlari_oshirildi