Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Бемаънилик театри: «Автокамерал» тенг бўлмаган миқдорларни таққослаганда нима қилиш керак
Солиқ ва молиявий ҳисоботлар натижаларини таққослаш - «автокамерал»нинг кенг кўламли муаммоси.
Шу сабабли муаммолар юзага келаётган солиқ тўловчилар нима қилиши кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– «Автокамерал» ишлаб чиқувчилари формулаларни кўрсаткичларни тўғри баҳолашга «ўргатишлари» керак. Афсуски, автокамералнинг кўплаб формулалари солиқ ва бухгалтерия ҳисоби икки хил нарса эканлигини ҳисобга олмайди. Баъзи масалаларда уларнинг қоидалари фарқ қилади, шунинг учун рақамлар ҳам бир-биридан фарқ қилиши мумкин.
Солиқ ҳисоби Солиқ кодекси қоидаларига мувофиқ юритилади. Бу ҳолда кодекснинг устуворлиги СКнинг ўзида мустаҳкамлаб қўйилган. Лекин, негадир, формулалар муаллифлари буни доим ҳам ҳисобга олмайдилар ва солиқ ҳисоботи рақамларини молиявий натижалар билан таққослайдилар. Ҳеч бўлмаганда, бундай вазиятларда рақамлар ўртасига тенглик белгисини қўйиб бўлмайди, таҳлил пайтида бу маълумотлар билан қандай ишлаш ҳақида ўйлаш керак.
Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ тузилади. Мана, масалан, яқинда мен билан «автокамерал» хабарномасини олган солиқ тўловчи маслаҳатлашди. У фойда солиғи ҳисоб-китобида асосий воситаларнинг амортизацияси харажатларини Солиқ кодекси нормалари бўйича - СК 306-моддаси 34-қисмига мувофиқ кўрсатган. Мутлақо тўғри иш тутган. Лекин натижада маҳсулот таннархи суммаси бухгалтерия ҳисобига нисбатан 10 млн кўпроқ чиққан. Унга автокамерал бўлимидан қўнғироқ қилиб, молиявий натижани қайта топширишни ва у ерда таннархни солиқ ҳисоби бўйича кўрсатишни тавсия қилишган. Бухгалтернинг бухгалтерия ҳисоби молиявий ҳисоботдаги 2-шакл ҳисоботи маълумотлари билан мос келмай қолиши муҳим эмас экан. Солиқчилар молиявий натижа солиқ ҳисоби бўйича топширилиши керак деб ишонишади!
Солиқчилар бу вазиятда ноҳақлар. Бу ҳолатда солиқ ҳисоботи рақамлари кўрсатилгандек қолиши керак. Худди шундай молиявий ҳисоботда ҳам ҳеч нарсани қайта ишлаш керак эмас. Агар солиқ тўловчи рози бўлса, у ҳисоботларни бузиб кўрсатади. Мана шунда у нотўғри бўлади.
Савол туғилади: агар барча муаммолар мослаштириш йўли билан ҳал қилинса, қоидалар нима учун керак?
Яхшиси, бу ва шунга ўхшаш вазиятларда автокамерал формулаларини такомиллаштириш керак. Лекин, афсуски, солиқ бошқармаси ходимлари ўзлари ожиз эканликларини ва агар солиқ тўловчи бўйсунмаса, унга текширув юборишларини тушунтирадилар.
Солиқ тўловчи бу вазиятда нима қилиши керак? Агар у СК 138-моддасига мувофиқ солиқчиларга СК 306-моддаси ва 305-моддасига, шунингдек бухгалтерия ҳисоби стандартларининг тегишли нормаларига ҳавола қилган ҳолда ўз позициясининг асосини юборса, тўғри бўлади. Ва бу ҳолда уни текширишга келишларига тайёр бўлиш керак. Бундан ташқари, уч ойдан кейин яна шу масала бўйича хабарнома келишига ва яна ўз ҳақлигини исботлашга тўғри келишига тайёр бўлиш керак.
Бу бемаъни вазият эмасми? Ресурсларни нафақат солиқ тўловчи, балки солиқ хизмати ҳам сарфлайди. Ахир уларга, камида, солиқ тўловчини тинглашга, бунга инспекторлар вақтини сарфлашга, демак, бюджет маблағларини сарфлашга тўғри келади. Бу пулларни бирор фойдали ва керакли нарсага сарфлаш яхши эмасми? Масалан, «автокамерал» формулаларини такомиллаштириш бўйича ишга. Бундан ҳамма - солиқ тўловчилар ҳам, солиқчилар ҳам ютади.
Муаммонинг бошқа жиҳатларини биз қуйидаги материалларда кўтарган эдик:
- Солиқлар бўйича мослаштирилган ҳисоботлар кимга керак;
- «Автокамерал» формулаларини очиб бериш унинг ишини яхшилашга ёрдам беради.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади