Сизларни республика конкурсларида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз!

preview

ҲУРМАТЛИ ЎЗБЕКИСТОН АУДИТОРЛАРИ ВА БУХГАЛТЕРЛАРИ! 

СИЗЛАРНИ РЕСПУБЛИКА КОНКУРСЛАРИДА ЎЗ КУЧИНГИЗНИ СИНАБ

КЎРИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ! 

«ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР2024», «ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР2024»,

«ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР2024»

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий Ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси таҳририяти сизларни Республика конкурсларида иштирок этишга таклиф этади: «Энг яхши бухгалтер2024», «Энг яхши аудитор2024» и «Энг яхши ички аудитор2024».

Конкурслар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ёрдамида ва  «ILMFANRIVOJ» НТМнинг  техник ёрдамида ўтказилади.

Конкурсларда Ўзбекистонда яшовчи бухгалтерлар, аудиторлар ва ички аудиторлар (аудитор ва ички аудиторнинг квалификация сертификатига эга бўлган) иштирок этишлари мумкин, стажи, иш жойи, бухгалтер ва аудиторлар республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъий назар.

 

Конкурслар икки босқичда ўтказилади:

  • босқич (танлов) - 2024 йил 07 октябрдан 10 ноябргача. Сиртқи, тест саволларига жавобларни оддий почта ёки электрон почта: konkurs2024ifr@mail.ru орқали жўнатиш йўли билан. Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган конкурс иштирокчилари иккинчи босқичга таклиф қилинадилар; 
  • II босқич 2024 йил 23 ноябрда. Иккинчи босқич ғолиблари Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон топширадилар. 

 

Ғолиблар  профессионал  билим   ва  кўникмалар,   профессионал  фаолиятда  улардан моҳирона фойдаланиш каби мезонлар бўйича аниқланилади.

Ғолиблар 2024 йил 9 декабрда – «Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар куни»да эълон қилинади.

 

«ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР2024», «ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР2024»,

«ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР2024»

РЕСПУБЛИКА КОНКУРСЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРГА СОВРИНЛАР ВА МУКОФОТЛАР.

  • II босқич иштирокчиларига «Конкурс лауреати» Дипломи тақдим этилади;
  • II босқич ғолибларига даражаси кўрсатилган Диплом ва қимматли совғалар берилади;
  • Конкурс лауреатларига конкурс ташкилотчиларининг ўқув марказларида малака ошириш курсларида 50% чегирмалар берилади;
  • Танлов ғолиблари  «ILMFANRIVOJ» НТМ ўқув марказида танланган курслардан бирида бепул ўқитилади;
  • Ўзбекистон бухглатерлар ва аудиторлар Миллий ассоциацияси томонидан ўтказилаётган «ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР», «ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР», «ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР», Республика танловлари ғолиблари ЎБАМА www.naaa.uz  сайтида келтирилган.
 Конкурсда иштирок этиш учун қуйидагилар шарт:

1) «ILMFANRIVOJ» НТМнинг ҳисоб рақамига 375 000 сум миқдорида бир маротабалик бадал тўлаш;

2) анкета, бадал тўланганлиги ҳақида ҳужжат; 

3) бухгалтерларга – иш жойидан маълумотнома;

4) биринчи босқичнинг тест саволларига жавобларни 2024 йил 07 октябрдан 10 ноябргача юбориш. 

 

Шарнома, анкета ва тест саволларини қуйидаги сайтдан 2024 йил 07 октябрдан 10 ноябргача ёзиб олишингиз мумкин: http://www.naaa.uz. http://www.buxgalter.uz ёки «ILMFANRIVOJ» НТМ офисидан.

Конкурсда  иштирок этиш тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун мурожат қилишингиз мумкин:

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий Ассоциацияси

Телефон: (71) 234-01-87, 234-19-01, 234-18-90

Телеграмм: (90) 919-01-87

«ILMFANRIVOJ» НТМ

e-mail: naba@naaa.uz

 

Адрес: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Ч. Айтматов кучаси, 1А

 Барча конкурс иштирокчиларига муваффақият тилаймиз!

Касбий билимлардан ишдаги профессионалликка қадар!

 

 

 

Реклама


 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text203414_sizlarni_respublika_konkurslarida_uz_kuchingizni_sinab_kurishga_taklif_etamiz