Нега ЭҲФ тизими ишлатилган техникага рақамли маркировка кодларини талаб қилмаслиги керак

preview

Фойдаланилган маиший техникага, шу жумладан – бундай товарларга рақамли маркировка киритилишидан олдин харид қилинган техникага электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришда, тизим рақамли маркировка кодларини кўрсатишни талаб қилмоқда. Бу ишлатилган техникани корхона ходимларига сотишда, тугатиш пайтида таъсисчиларга топширишда ва ЭҲФни расмийлаштиришни талаб қиладиган фойдаланилган техника билан бошқа хўжалик операцияларини амалга оширишда юз бермоқда.

Бу тадбиркорлар учун муаммоларни келтириб чиқармоқда. Уларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди:

Керакли нашрни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Аввало, маиший техникани маркировкалашни тартибга солувчи ҳужжатларни кўриб чиқишни таклиф қиламан:

1) 20.11.2020 йилдаги 737-сонли ВМҚ ва 02.04.2022 йилдаги 148-сонли ВМҚга мувофиқ:

  • маркировка кодларини оператор фақат ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларга – уларнинг буюртмалари асосида тақдим этади;
  • улгуржи ва чакана савдо корхоналари фақат маркировкани мониторинг қилиш тизимига уланиши шарт;
  • бошқа субъектлар томонидан кодларни олиш механизми кўзда тутилмаган;

2) 31.12.2020 йилдаги 833-сонли ВМҚга мувофиқ:

  • маркировка кодларининг қиймати фақат ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар учун белгиланган;
  • бозорнинг бошқа иштирокчилари учун қийматни тартибга солиш йўқ.

Демак, фойдаланилган техникани сотувчи корхоналар:

А) ишлаб чиқарувчи ёки импортчи эмас;

Б) фаолият тури сифатида улгуржи/чакана савдо билан шуғулланмайди;

В) маркировкани мониторинг қилиш тизимига уланиш талабларига тушмайди;

Г) маркировка кодларини олиш учун ҳуқуқий асосларга эга эмас.

Хулоса: амалдаги қонунчилик ишлатилган техникани маркировкалашни кўзда тутмайди, мавжуд нормалар фақат товарларнинг бирламчи айланмасини тартибга солади.

 

Қонунчиликни бир хилда қўллашни таъминлаш ва ҳалол солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Солиқ қўмитаси қуйидагиларни амалга оширишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

1) савдо билан боғлиқ бўлмаган операцияларни амалга оширишда ишлатилган техникага маркировка кодларини кўрсатмасдан ЭҲФни расмийлаштириш имкониятини кўзда тутиш;

2) ишлатилган техника билан бир марталик операцияларни идентификация қилиш мезонларини белгилаш (бирликлар сони ёки даврийлиги бўйича);  

3) эҳтимолий суиистеъмолликларнинг олдини олиш учун солиқ назоратининг мавжуд механизмларидан фойдаланиш.

Бу маркировка тизими мақсадлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг амалий эҳтиёжлари ўртасида мувозанатни таъминлаш имконини беради.

Бу нега муҳим? Корхоналар учун асосий муаммо ЭҲФни расмийлаштиришнинг техник мураккаблиги эмас, балки ишлаб чиқарувчилар, импортчилар ва сотувчилар томонидан маркировка қоидаларини бузганлик учун сезиларли жарима санкцияларини кўзда тутувчи СКнинг 227-1-моддасини талқин қилишдаги ҳуқуқий ноаниқликдир.

Моддада "сотувчилар" атамасини уларнинг мақомини (улгуржи/чакана савдо) ва битимлар хусусиятини аниқлаштирмасдан қўллаш – хавфларни келтириб чиқаради. Бундай таърифлаш ходимларга ёки таъсисчиларга фойдаланилган техникани бир марта сотиш ҳолатларини ҳам қўшган ҳолда, товарларни топшириш бўйича ҳар қандай операцияларга нисбатан қўлланилиши мумкин деб талқин қилиниши мумкин, бу эса маркировка тизимини жорий этиш мақсадларига зид.

Бу савдо билан боғлиқ бўлмаган одатдаги хўжалик фаолияти доирасида ишлатилган техника билан шундай бир марталик операцияларни амалга оширувчи корхоналар учун жарима санкцияларининг асоссиз хавфларини келтириб чиқаради.

Ва гап маркировкалаш тартиб-таомилларига кетадиган вақт сарфида эмас, балки ишлатилган техникани бир марта топшириш ҳолатларига бундай талабларни тарқатиш қонунчиликда кўзда тутилмаган ортиқча тартибга солишни келтириб чиқаришида ва маркировка тизими мақсадларига мос келмаслигидадир.

 

Эътибор беринг

Корхоналар ишлатилган техникани сотишда дуч келаётган муаммолар ва бу ҳолда «Asl belgisi» МАТ нимани тавсия этиши ҳақида биз илгари қуйидаги мақолада ёзган эдик:

 

 

 

Товар ва хизматлар кодлари Ўзбекистонда: таснифлаш, код бериш, ЭҲФ товар кодлари, хизматлар кодлари, ТН ВЭД, ЭСФ кодлаш, код танлаш, номенклатура Товар ва хизматлар кодлари: қандай тартибда белгиланади, қандай код танланади, ЭСФда қандай акс эттирилади ва хатолар қандай тузатилади. Кодлаш тартиби, номенклатура, норматив ҳужжатлар ва амалий тавсиялар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text204077_nega_ehf_tizimi_ishlatilgan_tehnikaga_raqamli_markirovka_kodlarini_talab_qilmasligi_kerak