Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса

preview

«Корхона Хитойдан қайта сотиш учун эҳтиёт қисмлар харид қилди. Божхонадан ўтказишда айрим позициялар бўйича ҚҚС ҳисобланган ва ушланган божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетди. Бундай вазиятда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида чоп этилмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

ҚҚС

Ўзбекистонга олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базаси бу товарларни олиб киришда (импортда) бюджетга амалда тўланган солиқ ҳисобланган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас . Агар солиқ базаси ушбу қийматдан паст бўлиб қолса, корхона фарқдан ҚҚСни ўз ҳисобидан ҳисоблаб, тўлаши лозим.

Товарларнинг импортида ҚҚС ҳисобланган божхона қиймати ва харидорга тақдим этилган ЭҲФда кўрсатилган реализация қиймати ўртасидаги фарқ суммасига «Божхона қийматидан паст реализация» турдаги бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади. Ушбу ЭҲФ Сотувлар реестрида - ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илованинг 2-жадвалида автоматик акс этади. Ундаги суммалар эса ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловада акс этади .

 

Фойда солиғи

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда товарларнинг божхона қийматига эмас, балки бозор қийматига йўналтирилиши керак. Товарларнинг бозор қиймати импортда аниқланган божхона қийматидан паст бўлиши мумкин.

Агар товарлар бозор қиймати бўйича реализация қилинган бўлса, солиқни қўшимча ҳисоблаш юзага келмайди. Агар товарларни реализация қилиш қиймати бозор қийматидан паст бўлиб қолса, фарқ суммасига фойда солиғини қўшимча ҳисоблашни тавсия қиламиз .

Товарларни ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати ва солиқнинг божхона базаси ўртасидаги ижобий фарқдан тўланган ҚҚС фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажат ҳисобланади, чунки бу қонунчилик қоидаларидан келиб чиқадиган иқтисодий асосланган харажатдир .

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text204460_import_qilingan_tovarning_bojhona_qiymati_keyingi_sotuv_qiymatidan_oshib_ketsa