Ҳисобрақамида маблағ етарли бўлмаганда ЖШДСни қандай тўлаш керак

preview

2025 йил 15 май куни 2025 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўлаш муддатлари тугайди.

Агар сизнинг банк ҳисобингизда вақтинчалик маблағ бўлмаса ёки иш ҳақи бериш ва ЖШДСни бюджетга бир вақтда ўтказиш учун етарли бўлмаса, қандай қилиш кераклигини «Норма» экспертлари тушунтирди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

ЖШДС солиқ тўловчига даромад тўланиши билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечикмасдан тўланади.

Агар ҳисобрақамида ушбу вақтда маблағ етарли бўлмаса, банкка ЖШДС ва ШЖБПҲнинг барча суммасига тўлов топшириқномаларини, шунингдек иш ҳақига чек ва ходимларнинг банк карталарига иш ҳақини ўтказиш бўйича тўлов топшириқномасини тақдим этинг. Банк ҳисобдаги қолдиқ маблағдан келиб чиқиб солиқларни мутаносиб тўлаш ва иш ҳақи тўлашни амалга оширади.

Банк тўланмаган маблағлар қолдиғи кўрсатилган ҳисоб-китоб ҳужжатларини 2-сон картотекага киритади .

Масалан, корхона бухгалтериясининг ҳисоб-китобларига кўра корхона ходимларга бир ойда 24 200 минг сўм тўлаши керак.

Бюджетга ўтказилиши лозим бўлган ЖШДС 3 272,5 минг сўм, ШЖБПҲга ажратмалар – 27,5 минг сўм. Иш ҳақи тўлаш учун ҳужжатлар тақдим этилган санада ҳисоб-китоб рақамидаги пул маблағлари қолдиғи 17 980 минг сўм. Ходимлар билан ҳисоб-китоб, бюджет ва ШЖБПҲ бўйича бадаллар учун 27 500 минг сўм талаб этилади (24 200 + 3 272,5 + 27,5).

Банк ҳисобрақамида барча қарзни қоплаш учун пул етарли эмас, шунинг учун корхона иш ҳақини тўлиқ миқдорда тўлай олмайди. ЖШДС ва ШЖБПҲ бадаллари ойнинг иккинчи ярмида иш ҳақини тўлаш учун банкка ҳужжатлар тақдим этиш билан бир вақтда тўланиши керак бўлгани учун, ҳар бир тўлов бўйича ҳақиқий тўлов суммаси ҳисобрақамидаги пул маблағлари қолдиғига мутаносиб равишда аниқланади.

Бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси қуйидагича аниқланади:

17 980 : 27 500 х 3 272,5 = 2 139,62 минг сўм.

Худди шундай иш ҳақи ва ШЖБПҲ ажратмалари суммаси аниқланади.

Шундай қилиб, корхона 15 822,4 минг сўм миқдорида иш ҳақи тўлайди (17 980 : 27 500 х 24 200), бюджетга 2 139,62 минг сўм миқдорида ЖШДС ва 17,98 минг сўм миқдорида ШЖБПҲ бадалларини ўтказади (17 980 : 27 500 х 27,5).

Қолган сумма ҳисоб рақамга маблағ келиб тушиши билан тўланади.

Солиқни тўлаш ва ҳисоботни топшириш бўйича бошқа жиҳатлар ҳақида тавсияларда батафсил ўқинг:

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text208309_hisobraqamida_mablag_etarli_bulmaganda_jshdsni_qanday_tulash_kerak