Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
ACFP Ўзбекистон компанияларининг МҲХС-ҳисоботлари бўйича эксперт шарҳларини ишга туширади
Экспертларнинг кузатувларига кўра, Ўзбекистонда чоп этилаётган, МҲХС бўйича тузилган деб эълон қилинган ҳисоботларнинг катта қисми тақдим этиш шакли бўйича ҳам, мазмуни бўйича ҳам халқаро стандартларга тўлиқ мос келмайди. Бу бундай ҳисоботдан фойдаланувчилар учун хатарлар туғдиради ва Ўзбекистон иқтисодиётида молиявий маълумотлар шаффофлигига ёрдам бермайди.
Ўзбекистон сертификатланган молиявий мутахассислари уюшмаси (ACFP) МҲХСга мувофиқ тузилган Ўзбекистоннинг етакчи компанияларининг молиявий ҳисоботлари бўйича профессионал таҳлилий шарҳларни эълон қила бошлади. Биринчи таҳлилий шарҳ «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг 2024 йил учун МҲХСга мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботига бағишланади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Янги лойиҳа доирасида ACFP экспертлари молиявий ҳисоботни қуйидаги меъёрлар бўйича баҳолайдилар:
1. Ҳисоботни тақдим этишнинг тўлиқлиги
МҲХС талабларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг барча мажбурий компонентларининг мавжудлиги, шу жумладан:
- Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
- Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот;
- Жами даромад тўғридаги ҳисобот;
- Капиталдаги ўзгаришлар ҳақидаги ҳисобот;
- Пул маблағлари ҳаракати ҳақидаги ҳисобот;
- Молиявий ҳисоботга изоҳлар.
2. Консолидациялашга кўрсатма
МҲХС (IFRS) 10 «Консолидациялашган молиявий ҳисобот»га мувофиқ консолидация тамойилларини қўллаш, шу жумладан консолидация доирасини белгилаш ва гуруҳ ичидаги операцияларни бартараф этиш.
3. МҲХС талабларига мувофиқлик
Ҳисоботга изоҳларда МҲХСга мувофиқлик ҳақида аниқ ва шартсиз баённинг мавжудлиги.
4. Бенефициарлар ҳақида маълумотни очиб бериш
МҲХС (IAS) 24 «Боғлиқ томонлар ҳақида маълумотни очиб бериш» талабларига мувофиқ компаниялар гуруҳининг якуний бенефициари ҳақида маълумотни очиб бериш.
5. Фаолиятнинг узлуксизлигини таҳлил қилиш
Фаолиятнинг узлуксизлиги тамойилини қўллашнинг асосланганлиги ва хатарлар ҳамда ноаниқликлар ҳақида маълумотни очиб беришнинг етарлилиги.
6. Молиявий натижалар динамикаси Асосий даромад ва харажатлар турлари кесимида молиявий кўрсаткичлар ўзгаришларини таҳлил қилиш – асосий тенденциялар ва омилларни аниқлаш билан.
7. Молиявий коэффициентлар
Ликвидлик, тўлов қобилияти, рентабеллик ва операцион самарадорликни характерловчи асосий молиявий коэффициентларни ҳисоблаш ва талқин қилиш.
8. Баланс тузилмасидаги ўзгаришлар
Активлар ва мажбуриятларнинг асосий моддалари динамикасини таҳлил қилиш – муҳим ўзгаришлар ва уларнинг сабабларини аниқлаш.
9. Молиявий хатарларни бошқариш
Хатарларни бошқариш тизими ва уларни минималлаштириш чоралари ҳақида маълумотни очиб беришни баҳолаш.
Таҳлилий шарҳлар ACFP расмий веб-сайтида очиқ фойдаланишда эълон қилинади.
Бухгалтер ва молиячи қандай профессионал кўмак олиши мумкин
ACFP профессионал жамоатчиликни эълон қилинаётган шарҳларни фаол муҳокама қилиш ва МҲХС қўллаш соҳасида тажриба алмашишга таклиф этади. Ўзбекистон бухгалтер ва молиячилари учун бу ноёб имконият:
- МҲХСни қўллашнинг амалий мисолларини ўрганиш;
- молиявий ҳисоботни таҳлил қилиш соҳасида малакани ошириш;
- ҳисоб ва ҳисобот юритишнинг мураккаб масалалари бўйича экспертлик фикрини олиш.
Маълумот учун:
Ўзбекистон сертификатланган молиявий мутахассислари уюшмаси (ACFP) – бу Ўзбекистонда молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси мутахассисларининг профессионал бирлашмаси. Уюшма ҳисоб ва ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш, молиявий маълумотлар шаффофлигини ошириш, молиявий мутахассисларнинг профессионал компетенцияларини ривожлантиришга кўмаклашади.
Эслатиб ўтамиз:
МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисобот тузиш Ўзбекистоннинг оммавий акциядорлик жамиятлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилари учун мажбурий. Бошқа компаниялар учун МҲХСни қўллаш ихтиёрий, лекин инвестицион жозибадорликни ошириш учун тавсия этилади.
Buxgalter.uz тавсия этади:
![]()