Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ташишлар соҳасида нима ўзгармоқда

preview

Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ва Туркия ўртасида «ақлли транспорт тизими»ни жорий этиш ҳақида хабар берди. 2026 йил январдан бошлаб ташишларга доир барча рухсат ҳужжатлари E-permit тизими орқали расмийлаштирилади.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Туркия Республикаси Транспорт ва инфратузилма вазирлиги 2026 йил бошидан барча турдаги рухсат бланкаларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш тўғрисида келишиб олди.

Ҳозирги вақтда икки томонлама ва транзит ташишларга рухсат бланкалари аллақачон E-permit (ДОЗВОЛ) тизими орқали электрон шаклда расмийлаштирилмоқда. «Учинчи давлатга/дан» рухсат бланкаларини E-permit тизимига ўтказиш якунланмоқда ва дастлаб синов режимида ишлайди.

E-Permit – халқаро юк ташишлари учун электрон рухсатномаларни олиш тизими. У миллий операторларнинг платформаларига интеграцияланади. Транспорт вазирлиги сайтида E-permit тизими «Интерактив хизматлар» бўлимида мавжуд:

 

Шунингдек, сайтнинг бош саҳифасидан ҳам:

Е-permit  тизимида ишлаш бир неча босқични ўз ичига олади: рўйхатдан ўтиш, ариза тақдим этиш ва ҳолатни кузатиш. Е-permit бўйича ўзбек тилидаги йўриқномани бу ерда юклаб олиш мумкин > > >

 

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text208737_uzbekiston_va_turkiya_urtasidagi_tashishlar_sohasida_nima_uzgarmoqda