Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
«Корхона Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель цилиндрларининг ишчи ҳажми 1 000 куб см бўлган янги автомобилни Германиядан импорт қилмоқда. Божхона расмийлаштируви санасидаги МБнинг шартли курси – 1 АҚШ доллари учун 13 000 сўм.
Божхона қийматидан фоизлардаги комбинация қилинган ставкани ва унга қўшилган тарзда солиқ солинадиган товар бирлиги учун ставкани қандай қўллаш мумкин?»
Buxgalter.uz тушунтиради:
Экспертларнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Германия билан энг кўп қулайлик режими ҳамда эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланди
.
Шунинг учун божхона божи ставкаси белгиланган миқдорда қўлланилади.
Автомобиль учун (ТИФ ТН коди - 8703 21 10) божхона божи ставкаси двигатель ҳажмининг 1 куб. см учун божхона қийматининг 15%и + 0,4 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.
- Адвалор ставка бўйича божхона божи миқдори 15 000 минг сўмни ташкил этади (100 000 х 15%).
- Махсус ставка бўйича божхона божи миқдори 5 200 минг сўмни ташкил этади (1000 х 0,4 х 13000).
- Комбинация қилинган ставка бўйича ҳисобланган божхона божи суммаси 20 200 минг сўмни ташкил этади (15 000 + 5 200).
Адвалор, махсус ва аралаш ставкалар бўйича божхона божини, шунингдек акциз солиғи, ҚҚС ва божхона йиғимини ҳисоблаш бўйича бухгалтер билиши керак бўлган барча маълумотларни биз қуйидаги тавсияда батафсил баён этганмиз:
Эътибор беринг
Божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ёки шартларига таъсир кўрсатадиган қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатмаслигингиз мумкин.
Буни бизнинг мутахассисларимиз амалга оширмоқда.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
- Импорт қилинганда чегирмалар қандай ҳисобга олинади;
- Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади;
- Импорт операциялари қандай амалга оширилиши керак;
- Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади;
- Чет эл валютасига сотиб олинган товарлар (хизматлар)ни бўнак тўлови билан ҳисобга олиш тартиби;
- Реэкспортни қандай ҳисобга олиш ва солиқлар солиш мумкин.
![]()