Ижара ҳисобига қандай ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда

preview

13 августга қадар ҚҲТБТ сайтида иқтисодиёт ва молия вазирининг 21-сон БҲМС "Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги буйруқ лойиҳаси муҳокама этилмоқда (лойиҳанинг ID рақами – 6997).

Буйруқ лойиҳаси ижарага олинган мол-мулк билан операцияларни ҳисобга олишни батафсиллаштиради, ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар учун алоҳида ҳисобварақ киритади ва молиявий ижара бўйича операцияларни акс эттиришнинг янада қатъий қоидаларини назарда тутади. Батафсил маълумот – buxgalter.uz шарҳида: 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

Асосий воситаларга капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш

Лойиҳа билан Ҳисобварақлар режасига янги ҳисобварақ киритиш таклиф этилмоқда: 0870 – "Оператив ижарага олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар".

У оператив ижара шартномаси бўйича олинган мулкни обод қилиш, шунингдек уни таъмирлаш ва модернизациялашга қилинадиган капитал қўйилмалар суммаларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.

Илгари бундай харажатлар 0890 ҳисобварағида бошқа капитал қўйилмалар қаторида ҳисобга олинарди, бу назорат ва таҳлилни қийинлаштирарди. Агар улар алоҳида ҳисобварақда ажратилса, қўйилмалар ҳажмини кузатиб бориш ва уларни ҳисобдан чиқариш осонлашади.

Мулк қайтарилганда ушбу қўйилмаларнинг қиймати 0870 кредитидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" дебетига ҳисобдан чиқарилади. Агар ижарага берувчи уларни қопласа, қоплаш суммаси 4890 дебети ва 9220 кредити бўйича бошқа дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади.

 

Молиявий ижарага (лизинг) олинган объектларни ҳисобга олиш

Лойиҳага кўра молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган объектларни ҳисобга олиш тартибига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилади.

Капитал қўйилмаларни талаб қилмайдиган объектлар 0310 "Молиявий ижарага олинган асосий воситалар" ҳисобварағи дебети ва 7910 "Молиявий ижара бўйича тўланадиган" ҳисобварағи кредитида акс эттирилиши аниқлаштирилди. Капитал қўйилмаларга муҳтож бўлган объектлар эса – 0890 ҳисобварағи дебетида (у ерда харажатлар фойдаланишга топширилгунача тўпланади) ва 7910 ҳисобварағи кредитида акс эттирилади.

Объект ижарачининг мулкига ўтганда ҳисобда унинг қийматини асосий воситалар таркибига ўтказиш, тўпланган эскиришни кўчириш ва обод қилишни акс эттириш бўйича ўтказмаларни аниқ ажратиш таклиф этилади:

а) ижарага олинган объект қийматини асосий воситалар таркибига ўтказиш:
дебет 0100 асосий воситаларнинг турлари бўйича;
кредит 0310 "Молиявий ижарага олинган асосий воситалар";
кредит 0112 "Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни обод қилиш";

б) эскириш суммаларини ўтказиш:
дебет 0299 "Молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши";
дебет 0212 "Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни обод қилишнинг эскириши";
кредит 0200 асосий воситаларнинг турлари бўйича эскиришни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар».

Худди шундай батафсил ёндашув ижарага олинган мулкни ижарага берувчига қайтариш операцияларига қўлланилди: бошланғич қиймат, эскириш, яхшилаш учун товон, қайтариш харажатлари ва фойда ёки зарар кўринишидаги мумкин бўлган молиявий оқибатлар алоҳида қайд этилади (ҳисобдан чиқарилади). Бу шаффофликни ошириб беради, лекин бухгалтер томонидан ўтказмаларни расмийлаштиришда кўпроқ эътиборни талаб қилади, айниқса шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда:

а) бошланғич қиймат бўйича:
дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши";
кредит 0310 "Молиявий ижарага олинган асосий воситалар";
кредит 0112 "Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни обод қилиш";

б) эскириш суммаси бўйича:
дебет 0299 "Молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши";
дебет 0212 "Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни обод қилишнинг эскириши";
кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши";

в) ижарага берувчи томонидан молиявий ижара шартномаси бўйича обод қилиш қийматининг қопланадиган суммасига:
дебет 4890 "Бошқа дебиторлик қарзи";
кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши";

г) обод қилиш харажатларини қоплаш учун ижарага берувчидан пул маблағлари келиб тушганда:
дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар;
кредит 4890 "Бошқа дебиторлик қарзи";

д) ижара (лизинг) тўловлари жадвали (тартиби) бўйича асосий қарзнинг қопланмаган қолдиғи суммасига:
дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми";
дебет 7910 "Молиявий ижара бўйича тўланадиган" – узоқ муддатли қисми;
кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши";

е) ижарачи томонидан молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш бўйича харажатлар (қисмларга ажратиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:
дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши";
кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500) ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;

ж) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш натижасида:
олинган фойда суммасига:
дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши";
кредит 9310 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда";

кўрилган зарар суммасига:
дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар";
кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши".

 

Ижарага берувчилар даромадларини ҳисобга олиш

Лойиҳа бўйича ўзгартиришларнинг яна бир блоки ижарага берувчилар даромадларини ҳисобга олишга тегишли.

Мулкни оперативив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган ташкилотларда жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммаси 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар" ҳисобварағи дебети ва 9030 "Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" ҳисобварағи кредитида акс эттирилади.

Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган ташкилотлар ҳам жорий ҳисобот даврида ҳисобланган даромад суммаларини акс эттиришда ушбу ўтказмадан фойдаланиши керак.

Ҳисобварақлар режасидаги ўзгартиришлар корхоналардан ҳисоб сиёсатини тўғрилаш,  ҳисобварақлар режасини янгилаш ва янги ўтказмаларнинг автоматлашувини таъминлаш учун бухгалтерия дастурларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Буни тез, хатосиз ва барча нозик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширишда Ҳисоб сиёсати конструктори ёрдам беради.афсил маълумот бу ерда.

Buxgalter.uz тавсия этади

Ҳисоб сиёсати конструктори – Ўзбекистонда биринчи ва ягона онлайн-хизмат бўлиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ва ташкилотингизнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳужжатни шакллантиради.

Сизга ҳисоб сиёсатини қўлда қайта ёзиш шарт эмас – саволларга жавоб беришнинг ўзи кифоя, тизим автоматик равишда амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳужжатни яратади.

Конструкторга барча ўзгартиришларни Buxgalter Pro экспертлари тезкор киритадилар, шунинг учун сиз ҳар доим норматив-ҳуқуқий талабларнинг сўнгги таҳрири бўйича ишлайсиз.

Ҳисоб сиёсати конструктори ҳақида батафсил маълумот бу ерда.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text209934_ijara_hisobiga_qanday_uzgartirishlarni_kiritish_taklif_etilmoqda