IT-парк резидентлари қандай янги преференциялар олишди

preview

Технопарк (IT-парк) резидентлари учун мавжуд кўплаб имтиёз ва преференцияларга янгилари қўшилди. Улар рақамли маълумотлар платформаси ва «E-contract» тизими билан ишлаш шартлари, ижара харажатларини қоплаш ва бошқа муҳим масалаларга тегишли.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Президентнинг 16.09.2025 йилдаги ПҚ-286-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб:

  • «Рақамли стартаплар» дастури ёки Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони» дастурида иштирокчи бўлган стартап лойиҳалар «Рақамли ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформасидан 1 йилгача муддатга бепул фойдаланиши мумкин – ахборот хавфсизлиги талаблари ва белгиланган тартибни сақлаган ҳолда;
  • IT-парклар резидентларининг чет эл мутахассислари ЖШШИР ни Ўзбекистоннинг хорижийдаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали олганлар банк ҳисобварақлари ва виртуал банк карталарини масофавий очишга рухсат берилади.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб IT -парклар резидентлари қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

1) экспорт тушумлари доирасида корпоратив банк карталари орқали реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш учун обуна тўловларини амалга ошириш (календарь йили давомида 500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) қуйидаги шартлар бажарилганда:

  • Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тасдиқлаган рўйхатга киритилган, 100 миллиондан ортиқ аудиторияга эга ахборот ресурслари ва тизимларида (веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларни ўз ичига олган ҳолда) реклама жойлаштириш;
  • реклама хизматлари ва 5 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги дастурий таъминот (ДТ) обунаси учун оммавий оферта, инвойслар ва тўловлар тўғрисидаги маълумотлар «E-contract»га киритилади. Агар сумма камроқ бўлса, бундай маълумотларни «E-contract»га киритиш шарт эмас, ушбу харажатлар дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмайди;

2) ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларга обуна учун хорижий давлатлардан келадиган тўловларни оммавий оферта орқали «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритмасдан қабул қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда аҳолини IТ -саноатини ривожлантириш, юқори даромадли иш жойлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек IТ -хизматларини экспорт қилиш билан шуғулланувчи корхоналарни ҳудудларга кенг жалб қилишга қаратилган дастур иштирокчилари учун имтиёз (Zero Risk):

  • ІТ-паркка дастур иштирокчиларининг ижара тўловлари бўйича харажатларини қоплашга рухсат берилди:

– 12 ойгача;

– тегишли ҳудудда давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун белгиланган 1 кв.м майдон учун ижара ҳақининг 2 баравар миқдорини ошмаган ҳажмда;

– тадбиркорлик субъектлари билан бевосита шартнома тузиш йўли билан.

Тегишли қўшимча 26.02.2024 йилдаги ПҚ-87-сон қарорга киритилди.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text210630_it-park_rezidentlari_qanday_yangi_preferenciyalar_olishdi