Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона ҚҚС тўловчиси бўлган комитентнинг товарларини реализация қилади. 23 январда унинг жами даромади (комиссия ҳақи суммаси, реализация қилинган товар қийматининг 10%и) 100,8 млн сўмни (1 008 х 10%) ташкил этди. 23 январдан корхона ҚҚСга ўтиши кераклиги тўғрими?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Ҳа, тўғри.
Агар сиз воситачилик хизматларини кўрсатсангиз, даромаднинг чегаравий миқдорини ўз ҳақингиз суммасидан эмас, балки реализация қилиш бўйича умумий айланмадан (битим суммаларидан) келиб чиқиб ҳисоблаб чиқаринг.
23 январдан корхона комиссия ҳақи суммаси 1 млрд сўмдан кам бўлишига қарамасдан, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт. Асосий кўрсаткич – комиссионер томонидан ташкил этилган умумий товар айланмаси. Бу ерда эса у 1 млрд сўмдан кўп.
ҚҚСга мажбурий ва ихтиёрий ўтиш ҳақида «ҚҚС тўлашга қандай ўтиш керак» тавсиясида ўқинг > > >
Унда қуйидаги вазиятларни батафсил кўриб чиқамиз:
- жами даромад 1 млрд сўмдан ошганда;
- бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд бўлганда;
- импорт контракти тузилганда;
- марказлашган манба ҳисобидан объект қуриш бўйича пудрат шартномаси тузилганда;
- корхона алкоголь, шу жумладан пивонинг чакана савдоси билан шуғулланишни бошлаганда;
- ташкилот СМТ ёки аудиторлик ташкилоти бўлганда;
- ташкилот нотижорат ташкилоти бўлганда.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()