Акциз тўланадиган маҳсулотни гаровга қўйган бўлсангиз...

preview

Тижорат банки корхонага кредит берди. Кредит таъминоти сифатида корхона томонидан ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган маҳсулот қўйилди.

Бундай ҳолда солиққа тортиладиган операция амалга оширилган санани қандай аниқлаш мумкин?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Гаровга қўйишда гаров предметига бўлган мулк ҳуқуқи ўтказилмайди ва шунга кўра, акциз солиғи солинадиган объект юзага келмайди.

Агар кредит белгиланган муддатда тўланмаса, гаровга қўйилган акциз тўланадиган маҳсулотга бўлган мулк ҳуқуқи мажбуриятни бажариш ҳисобига гаровга қўювчидан гаровга олувчига ўтади. Шунга кўра, гаровга қўювчида мулк ҳуқуқи ўтган санада солиқ солиш объекти пайдо бўлади.

Қандай қилиб солиқ базасини аниқлаш ва бундай ҳамда бошқа ҳолларда солиқни қандай ҳисоблаш тўғрисида бу ерда батафсил тушунтирилган > > >

Бошқа кенг тарқалган ҳолатларда қайси сана солиқ солинадиган операцияларни амалга ошириш санаси ҳисобланиши ҳақида бу ерда ўқинг > > >

 

 

Акциз солиғи Ўзбекистонда: ставкалар, ҳисоб-китоб, тўлаш акциз солиғи, солиқ ставкалари, ҳисоб-китоб, тўлов муддатлари, солиқ ҳисоботи Акциз солиғи: қайси товарларга қўлланилади, қандай ҳисобланади, тўлов муддатлари ва ҳисобот топшириш тартиби. Солиқ тўловчилари учун имтиёзлар ва амалдаги қонунчилик Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text211661_akciz_tulanadigan_mahsulotni_garovga_quygan_bulsangiz