Нима учун йил охиригача кадастр маълумотларини текшириш ва тузатишга улгуриш керак

preview

Яна бир янгилик – 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг проактив тартиби жорий этилади .

Кадастр маълумотларини зудлик билан қайта текширамиз:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини солиқчилар шакллантиради, солиқ тўловчилар учун ушбу мажбурият бекор қилинади. Бунинг ўрнига солиқ органлари томонидан шакллантириладиган солиқ ҳисоботига 5 иш куни ичида зарур тузатишлар киритиш ва тузатилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилади.

Солиқ қўмитаси ҳисоботлардаги маълумотлар билан ташкилотга тегишли бўлган объектлар майдонлари ёки ер участкалари тоифалари ўртасида тафовутлар аниқланган тақдирда, уларни кадастр органлари маълумотлари билан солиштиришни тавсия қилади.

Биз ўз навбатида бу "тафовутлар"ни кутмасликни ва кадастрни ҳозирдан қайта текширишни маслаҳат берамиз. Хатолар сизнинг айбингиз билан ҳам (нимадир қуриб битказилган, нимадир бузилган, кадастрни ўз вақтида хабардор қилмаган), кадастр ходимларининг эътиборсизлиги билан ҳам (мулкнинг ўтиш санасини адаштириб юборган ва ҳ.к.)

Солиқ органининг маълумотлар базасида нотўғри маълумотлар акс эттирилган ва бу солиқ ҳисоботида бузилишларга олиб келган бўлса, қандай йўл тутиш керак > > > тавсияномасида батафсил ўқинг

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text212421_nima_uchun_yil_ohirigacha_kadastr_malumotlarini_tekshirish_va_tuzatishga_ulgurish_kerak