2026 йилда бизни қандай қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар кутмоқда

preview

Президентнинг 24 декабрдаги ПФ-257-сон Фармони билан Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, ўзбекистонликлар ҳақиқий «Янги йил таътили»га эга бўлишди – 5 кун давомида  31 декабрдан 4 январгача узлуксиз дам олишади.

Шунингдек, 2026 йилда бошқа қўшимча дам олиш кунлари ва кўчиришлар белгиланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Қўшимча дам олиш кунлари:

  • 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

31 декабрь, чоршанба;

  • 2026 йилда:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг турларидан қатъи назар):

2 январь, жума,

28 май, пайшанба,

29 май, жума,

31 август, душанба;

6 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун:

3 январь, шанба,

30 май, шанба,

31 декабрь, пайшанба.

 

2. Кўчиришлар

«8 Март Хотин-қизлар куни» байрами 2026 йилда якшанба кунига, «21 март Наврўз» ва «9 май Хотира ва қадрлаш куни» эса шанба кунига тўғри келади. Шунинг учун дам олиш кунлари кўчирилади:

душанба 9 март барча учун дам олиш куни,

душанба 23 март «5-кунликлар» учун дам олиш куни,

  душанба 11 май «5-кунликлар» учун дам олиш куни.

 

Эътибор беринг

Ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шарт-шароитларга кўра (узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига кундалик хизмат кўрсатиш, вахта усулида ишлаш ва бошқалар) тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган ишларни байрам ишланмайдиган кунлари бажаришда дам олиш кунларини кўчириш амалга оширилмайди.

 

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари ҳам кўчирилади:

12 декабрь шанбадан 31 декабрь пайшанбагача.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text212657_2026_yilda_bizni_qanday_qushimcha_dam_olish_kunlari_va_kuchirishlar_kutmoqda