Тошкент шаҳри туманлари бўйича 2026 йил учун ер солиғи коэффициентлари тасдиқланди

preview

10 январга қадар халқ депутатлари кенгашлари ер солиғи бўйича коэффициентларни солиқ органларига ўтказиши керак эди . 15 январь ҳолатига кўра, айрим туманлар бўйича маълумотлар ҳалигача порталда мавжуд эмас, 2026 йил учун солиқ органлари сайтидаги калькулятор янгиланмаган.

Тошкентнинг қайси туманлари учун ставкалар аллақачон эълон қилинганини шарҳимизда ўқинг. Қолганларини қабул қилиниши биланоқ маълум қиламиз:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эслатиб ўтамиз: қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғининг базавий ставкалари СКнинг 429-моддасида белгиланган ва қуйидаги зоналар бўйича табақалаштирилган:

Зона

Ставка

(1 га учун млн сўм ) 

1

319,0

2

254,2

3

196,6

4

130,6

5

65,9

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туманлари кенгашлари ушбу базавий ставкаларга нисбатан муайян ҳудудлар (маҳалла, мавзе, кўча) кесимида 0,7 дан 3,0 гача бўлган оралиқда пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашга ҳақли.

Айнан шу коэффициентлар солиқ тўловчи тўлайдиган аниқ солиқ ставкасини шакллантиради.

Бундан ташқари, айрим ҳолларда ер солиғининг ҳақиқий ставкаси бир неча баробар оширилиши мумкин. Бу қуйидагиларга тегишли:

  • тугалланмаган қурилиш объектлари мавжуд бўлган участкалар;
  • ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз ёки белгиланган майдондан ортиқча фойдаланилаётган ерлар.

Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

Тошкент шаҳар туман кенгашларининг 2026 йил учун ер солиғи бўйича коэффициентларга оид қарорлари

Халқ депутатлари Учтепа, Чилонзор, Яккасарой туман кенгашлари ер солиғига нисбатан коэффициентлар тўғрисидаги қарорни ҳали эълон қилгани йўқ.

Эълон қилинган сана ҳолатига кўра туманлар рўйхатини келтирамиз:

Қолган туманлар бўйича қарорлар қабул қилиниши билан ҳаволаларни қўшамиз.

 

2026 йил ер солиғи коэффициентлари бўйича янгилик

2026 йилда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаларига 0,5 дан 1,2 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлди.

Тошкент шаҳар Кенгашининг қишлоқ хўжалиги ерлари учун коэффициентларни тасдиқловчи қарори ҳам ҳали порталда йўқ.

 

Бухгалтер коэффициентларни билиши шартми

Ер солиғи бўйича ҳисоботни проактив шакллантириш бухгалтердан маълумотларни текшириш мажбуриятини олиб ташламайди. Ҳисоботларни шакллантиргандан сўнг, солиқни ҳисоблаш ва қўлланилган ставка тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Бунда коэффициентлар текширувнинг бир қисми, холос. Ер солиғини тўлаш мажбурияти қайси пайтдан бошлаб юзага келишини, истисно ва имтиёзлар учун асослар мавжудлигини тушуниш муҳимдир.

Ушбу масалаларни тушунишда сизга электрон эксперт тизимимиз материаллари ёрдам беради: 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text213000_toshkent_shahri_tumanlari_buyicha_2026_yil_uchun_er_soligi_koefficientlari_tasdiqlandi