Янгиликлар
Дата публикации 29.11.2019
Солиқ қўмитаси ўзининг бўлинмалари ишида ДСХО ходимларига катта юклама ва ҳали ўқитиб-ўргатиш лозим бўлган янги кадрлар оқими боис муаммолар мавжудлигини тан олди. Солиқ тўловчиларга қўйилаётган асосланмаган талабномаларни минимал даражага тушириш учун қўмита махсус дастурий комплексни ишлаб чиқмоқда. Бу қандай ишлаши ҳақида ДСҚ раисининг ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 29.11.2019
Банкирларга ҳисобварақ ёки омонат бўйича операциялар тўхтатилганлиги ҳақида мижозни хабардор қилиш мажбуриятини юклашди. Улар энди ҳисобварақлардан кредит, микроқарз ва лизинг бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ҳисобварақ эгасига бу ҳақда хабар бермасдан маблағларни ҳисобдан чиқара олишмайди. Хабарнома маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб, кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда юборилиши керак. Мижозлар бундай янгиликларни қандай усулда олишларини танлашлари мумкин. Уни банк билан тузиладиган шартномада кўрсатиш лозим. ... 

Дата публикации 29.11.2019
Ўзбекистонда яна “Давлат божи тўғрисида”ги қонун пайдо бўлади. Қонунчилик палатаси уни биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозир Парламент томонидан кўриб чиқилаётган янги таҳрирдаги Солиқ кодексидан давлат божига бағишланган бобнинг чиқариб ташланганлиги янги таҳридаги қонунни қабул қилиш заруратини тақозо этди. ... 

Дата публикации 29.11.2019
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 951-сон қарори қабул қилинди. Тўлаш муддати 1 ойдан 24 ойгача солиқ қарздорлигининг бутун суммасига ёки унинг бир қисмига кўрсатилган солиқларнинг бири ёки бир нечта турлари бўйича кечиктирилади. Уни олишнинг муайян шартлари ҳам мавжуд. Шу жумладан – кўп марта. Узайтириш тартиби қарорнинг 1-иловасида батафсил баён этилган. ... 

Дата публикации 28.11.2019
Бухгалтерлар “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомда зиддиятлар мавжуд, деб ҳисоблайдилар. Уларни батафсил кўриб чиқамиз. ... 

Дата публикации 28.11.2019
Ниҳоят онлайн-НКМ ва виртуал кассага нисбатан аниқ қоидалар пайдо бўлди! Вазирлар Маҳкамасининг 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан узоқ кутилган талаблар ва тартиб-таомил масалалари тасдиқланди. Янги аппаратлар сотиб олмасдан, эскиларини модернизация қилса бўладими? Янги технологияларга қачон ва қандай ўтиш мумкин. Барча тартиб-таомил босқичлари аниқ тартибга солинганми? Қабул қилинган ҳужжатда ушбу саволларга жавоб излаймиз. ... 

Дата публикации 28.11.2019
5 декабрь: 2019 йилнинг ноябрида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (СК 188-моддаси 1-қисми). ... 

Дата публикации 28.11.2019
Декабрь ойида маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси бошланади. Солиқчилар уни ишга туширишдан олдин қайта ишлашга улгуриш учун тизимни амалда синаб кўришади. Ҳозир қандай тафсилотлари маълум? Биз сиз учун босқичма-босқич режани тайёрладик. ... 

Дата публикации 28.11.2019
2021 йил 1 январгача онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтган тадбиркорларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ суммасини ҳар бир онлайн-НКМни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ БҲМнинг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш ҳуқуқи берилади. Лекин ҳозирданоқ онлайн-НКМга ўта олмайсиз. ... 

Дата публикации 27.11.2019
Аудиторлар малака сертификатини олган йилнинг кейинги йилидан бошлаб ҳар йили 40 соатлик дастур бўйича малака ошириш курсларини ўтиши шарт. Молия вазирлиги курснинг янги дастурини тасдиқлади. Унда МҲХС ва АХС алоҳида қоидаларини амалиётда қўллашдаги муаммоли масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. ... 

Дата публикации 25.11.2019
ДСҚ солиқ тўловчининг шахсий кабинетлари орқали Humo тўлов тизими терминаллари фойдаланувчиларини мазкур тизимнинг афзалликлари ва терминалнинг тўлақонли ишлаши учун жавобгарлик ҳақида хабардор қилди. ... 

Дата публикации 22.11.2019
Сўнгги вақтларда бухгалтерлар ўзларининг солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ўзгаришларни кузатишмоқда. У ерда ҳадеб янги тугмалар ва янги функциялар пайдо бўлади, одатий тугмалар қайта гуруҳланади. Баъзан бу зарур сервисни излашни қийинлаштиради. Хўш, солиқ тўловчининг кабинетида нима рўй бермоқда? ... 

Дата публикации 22.11.2019
Давлат органларига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари, шу жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш натижалари юзасидан низолашиш тақиқланди. Бу Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 22.11.2019
Юридик шахслар даъво аризаси ва унинг иловаларини иқтисодий судга электрон тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборишлари мумкин. Бу ва бошқа чоралар Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Асосий янгиликларни келтирамиз: ... 

Дата публикации 21.11.2019
“Ҳисобварақ-фактура санаси” юзасидан савол тегишли ҳисобот даврларида даромад ва харажатни тан олиш, солиқ солиш учун ниҳоятда муҳим. Бироқ ЭҲФ тизимининг техник хусусиятлари бунга аниқ жавоб бермайди. ... 

Дата публикации 20.11.2019
Улар Давстатқўмнинг қарорига илова қилинади ва қўмитанинг расмий сайтида жойлаштирилган. ... 

Дата публикации 19.11.2019
2019 йил ноябрь ойи учун 1-NH shakli “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот” давлат статистика ҳисоботи шаклига тузатишлар киритилди. Ўзгартиришларга 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ (634 880 сўм) киритилганлиги сабаб бўлди. ... 

Дата публикации 18.11.2019
Президентнинг 14.11.2019 йилдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. ... 

Дата публикации 18.11.2019
Солиқ тўловчи фаолияти амалга ошириладиган жойда барча турдаги текширувларни ўтказишда ДСХО видеотасвирга олади. Далилларни қайд этишнинг бундай усули муҳокама учун эълон қилинган Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган (ID-10194). Уни батафсил кўриб чиқамиз. ... 

Дата публикации 15.11.2019
Жорий йилнинг ноябрь ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз. ...