Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 18.04.2025
РЕПО операциялари бўйича даромад энди даромад сифатида ҳисобга олинмайди. Шунингдек, солиқ тўловчиларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бир қисмига солиқ солинмайди. Бу 17.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1057-сон Қонун билан назарда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда. Ҳужжат 17 апрелдан кучга кирди, тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилди. Нималар аниқ ўзгарди? ... 

Дата публикации 17.04.2025
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз таваккалчиликларини суғурталашлари шарт қилиб қўйилди. Бу 15.04.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги янги ЎРҚ-1056-сон Қонун нормаларидан келиб чиқади. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради. Қандай таваккалчиликлар ҳақида гап кетяпти ва қонун қишлоқ хўжалиги корхоналарига яна қандай мажбуриятларни юклаши ҳақида шарҳда ўқинг: ... 

Дата публикации 15.04.2025
1 майдан Ўзбекистонда ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини маркировкалашни бошлайдилар. Биринчи босқичда бу фақат бешта компанияга тегишли бўлади. Бир йилдан сўнг эса – 2026 йил 1 майдан – ўғитлар ва пестицидларни рақамли маркировкалаш барча айланма иштирокчилари учун мажбурий бўлади. Бу 08.04.2025 йилдаги 203-сон ВМҚда назарда тутилган. Пилот лойиҳаси иштирокчиси бўлган компаниялар учун зарур ҳаракатларни buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 14.04.2025
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 8 апрелдан кучга кирди. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилган. Нималар аниқ ўзгарганлигини қуйидаги шарҳда ўқинг: ... 

Дата публикации 14.04.2025
15 июлдан фақат биржа савдолари орқали ички бозорда реализация қилинадиган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар турлари Рўйхати кенгайтирилади. Бу 11.04.2025 йилдаги «Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 220-сон ВМҚда назарда тутилган. Батафсил маълумотларни norma.uz портали келтиради. Қандай маҳсулот ҳақида гап кетмоқда? ... 

Дата публикации 11.04.2025
Замонавий қадоқларда мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари қатор шартлар бажарилганда 1фоизгача пасайтирилиши мумкин. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 07.04.2025
ҚҲТБТда 12 апрелгача Ўзбекистонда Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари лойиҳаси – янги таҳрирда муҳокама қилинмоқда. 2016 йилдаги амалдаги Қоидалар янгилари қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотади. Лойиҳа янги атамаларни жорий этади, операторларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳамда электрон тижоратда экспортнинг хусусиятларини тартибга солади. Батафсил маълумотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 02.04.2025
2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар Креатив индустрия парки резидентлари учун имтиёзли солиқ режими қўлланилади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 01.04.2025
2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар чекланган устама билан назорат қилинмайди ва эркин нарх белгиланади. Бу Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармонида назарда тутилган. Аммо ҳозирча 185-сон ВМҚ ва 489-сон ВМҚга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Реализация қилишда компаниялар шунга дуч келишмоқдаки, рецептсиз бериладиган дори воситаларига базавий нарх кўрсатилмаса, ЭҲФ тизимидан ўтмаяпти. Фармацевтика компаниялари ва дорихоналарга дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишни қандай ҳисоблаш ва қайд этиш керак ҳамда компанияларга янги шароитларда ишлаш имконини бериш учун қонунчиликка қандай ўзгартиришлар зудлик билан киритиш лозимлигини солиқ маслаҳатчиси, фармацевтика фаолиятини солиққа тортиш бўйича мутахассис Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) тушунтирди: ... 

Дата публикации 28.03.2025
2025 йил 1 апрель бухгалтер учун масъулиятли кун. Бу кунда қонунчиликда кўплаб ўзгаришлар кучга киради ва бу ўзгаришларни чуқур англаб олиш керак бўлади. Улар орасида – солиқ қоидабузарликлари бўйича жавобгарликка тортишнинг янги тартиби, барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларининг ҚҚСга ўтиши, муқобил энергия учун «яшил» тарифлар, ногиронликни белгилаш механизмининг ўзгариши, электр ва газ учун режалаштирилган тариф ошиши ва бошқа кўплаб ўзгаришлар мавжуд. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 28.03.2025
Президентнинг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Тафсилотларни norma.uz портали келтириб ўтади. Ҳозирги вақтда 104 бандни ўз ичига олган рўйхат январдан 72 бандга қисқартирилади. ... 

Дата публикации 27.03.2025
Президентнинг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармони Ўзбекистонда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини белгилайди. Аммо Фармон матнини диққат билан ўқиганда, ушбу чораларни қўллашнинг амалий жиҳатлари - баъзи мезонлар, муддатлар ва бошқа шартлар бўйича саволлар туғилади. Бу масалалар бўйича «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ўз фикрини билдирди: ... 

Дата публикации 27.03.2025
Президентнинг 26.03.2025 йилдаги ПҚ-124-сон қарори билан Рамазон ҳайитини нишонлашнинг расмий санаси – 30 март, якшанба куни белгиланди. Бу март ойидаги, шунингдек I чорак, ярим йиллик ва йил учун иш вақтини ҳисоблашга қандай таъсир қилиши ҳақида buxgalter.uz сайтида ўқинг: ... 

Дата публикации 20.03.2025
ЭҲФ ва ЭТТЮХ расман бирлаштирилди: Вазирлар Маҳкамасининг 18 мартдаги 168-сон қарори муайян вазиятлар учун ЭҲФ ва ЭТТЮХни бирлаштиришни назарда тутади. Бундан ташқари, у алоҳида соҳаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб товар-транспорт юкхатини расмийлаштириш тартибини белгилайди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 17.03.2025
Экспорт бўйича ҚҚСни қоплаш учун, агар тегишли маълумотлар электрон идоралараро тизимда мавжуд бўлса, солиқ органларига экспорт шартномаси ва БЮДни тақдим этиш талаб этилмайди. Бу 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон ВМҚда назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 14.03.2025
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-банди тўлдирилди. Бу Марказий банк бошқаруви қарори билан назарда тутилган. Ўзгартиришлар 13 мартдан кучга кирди. Гап нима ҳақида? ... 

Дата публикации 14.03.2025
19 мартгача ҚҲТБТда ходимлар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштирмаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи МЖТКга ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Қонун лойиҳаси давлат тилида тайёрланган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 13.03.2025
2025 йил 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари ва жисмоний шахсларга газ ва нефть маҳсулотларини реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахсларга мулкни ижарага берувчилар электрон тўлов тизимларига уланиши ва ушбу тизимлар орқали тўловларни қабул қилиш учун шароит яратиши шарт. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги «Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 117-сон қарорида белгиланган. Агар ташкилотингиз ушбу талаб доирасига тушса, қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz қўлланмасида ўқинг: ... 

Дата публикации 11.03.2025
Энди янги ихтисослашган зоналар фақат махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) ва саноат зоналари (СЗ) шаклида яратилади. Бу Президентнинг 04.03.2025 йилдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида назарда тутилган. Янги қоидаларга биноан «Наманган» МИЗ шу йилнинг ўзида ташкил этилади. Янги МИЗ ва СЗлар фаолияти шартлари - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 11.03.2025
ҚҲТБТда ўтган йил ёзда қабул қилинган «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ЎРҚ-940-сон Қонунга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жарима санкцияларини қўллаш ва энергия таъминотидан узиб қўйиш шартларини, шунингдек айрим атамаларни, хусусан, «ёритиш учун электр энергиясидан исрофгарчилик билан фойдаланиш» атамасини аниқлаштиради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...