Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси қўшма хат билан товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларни аниқлашда курс фарқларини ҳисобга олиш ва солиққа тортиш бўйича ёндашувни аниқлаштирди.
Эслатиб ўтамиз: 2022 йилдан бошлаб Солиқ кодексининг 320-моддасига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, унга кўра бўнаклар қайта ҳисобланмайди. Бунда солиқчилар товарлар (хизматлар) таннархини, шунингдек олдиндан тўлов амалга оширилган валюта шартномалари бўйича даромадларни харажатлар (даромадлар) тан олинган санадаги курс бўйича аниқлардилар. Бу СКнинг 320-моддаси 5-қисмига мувофиқ эмас эди. Ва бу муаммо туфайли автокамерал ҳам нотўғри ишлаган.
Энди эса ҳар икки идора ҳам тадбиркорлар ва солиқ маслаҳатчиларининг кўплаб мурожаатларидан сўнг умумий қарорга келди. Ушбу қўшма хат (20.02.2026 й. 03/41/04 ва 18/2-15262-сон) эндиликда бу норма тўғри ва бир хилда талқин қилиниши, шунингдек «автокамерал» формулалари ўзгартирилишига умид уйғотади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва СК қўшма хатининг мазмуни ҳамда солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг шарҳи – buxgalter.uz шарҳида: ...
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари
асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва 2023 йил якунлари
бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашга доир
А Х Б О Р О Т Х А Б А Р И
2024 йил 6 февраль 03/43-2725-сон
Тошкент ш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон ...
2022 йил 26 сентябрь №06/04-01-02-32/3374 ахборот хабари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дори воситаларини ишлаб чиқариш, импорти ва реализациясини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларидан мурожаатлар келиб тушаётганлиги муносабати билан Солиқ кодексининг 27-моддасига асосан қуйидагиларни тушунтиради. ...
Давлат идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан учрашувларда профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан сўров ва таклифлар келиб тушаётганлиги муносабати билан, шунингдек уларнинг кўтарилаётган масалалар бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги хабардорлигини ошириш ва солиқ маъмуриятчилигига оид дастурий маҳсулотларни янада такомиллаштиришга жалб этиш мақсадида, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. ...