Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 24.11.2020
Вазирлар Маҳкамаси 20.11.2020 йилдаги «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 737-сон қарорни қабул қилди. 2020 йил 1 декабрга қадар "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (МАТ) ишга туширилиши керак. Батафсил – norma.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 19.11.2020
ҚҲТБТда Президентнинг “Ўрта корхоналарни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Ҳужжат кичик, ўрта ва йирик бизнес жумласига киритиш мезонларини аниқлаштиради: ... 

Дата публикации 18.11.2020
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган. Ҳужжатни 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Батафсил – norma.uz мухбири Лола АБДУАЗИМОВАнинг шарҳида: ... 

Дата публикации 12.11.2020
Вазирлар Маҳкамаси 9.11.2020 йилдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 700-сон қарорни қабул қилди. Ҳужжат 2021 йил 1 январдан кучга киради. Батафсил - norma.uz портали шарҳида. ... 

Дата публикации 11.11.2020
Президент томонидан Солиқ кодексига ва айрим қонун ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар тўплами имзоланди. Батафсил - «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида: ... 

Дата публикации 10.11.2020
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 3 ой ўтгач кучга киради. Батафсил – “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида: ... 

Дата публикации 02.11.2020
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга вақтинча сақлаш учун божхона йиғими тўлашга тааллуқли тузатишлар киритилди. Батафсил – norma.uz портали шарҳида. ... 

Дата публикации 02.11.2020
Ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда автотранспорт воситалари паркини янгилаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор транспорт воситалари 2022 йил 31 декабрга қадар утилизация йиғимини тўлашдан озод қилинди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 665-сон қарорида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида. ... 

Дата публикации 29.10.2020
Президентнинг айрим ҳужжатларига базавий ҳисоблаш миқдорини қўллаш соҳасини кенгайтирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. ... 

Дата публикации 29.10.2020
Айрим солиқ имтиёзларини бекор қилинмоқда, божхонада, давлат харидларида ва бошқа соҳаларда янги қоидалар жорий этилмоқда. Бу ҳақда батафсил - «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВ шарҳида. ... 

Дата публикации 28.10.2020
Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топшириш билан боғлиқ ўзларининг муаммоларини жуда яхши эслаган ҳолда, бухгалтерлар ҚҲТБТда жойлаштирилган ДСҚ қарори лойиҳасидан ташвишланишда. Унда Низомнинг 8-бандидан электрон ҳисобот дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилиниши тўғрисидаги нормани чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда. ... 

Дата публикации 20.10.2020
Ўқувчиларни Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳаси билан таништиришни давом эттирамиз. Эксперт, лойиҳани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси Алексей НИЯЗМЕТОВ buxgalter.uz илтимосига биноан иш вақтини ҳисобга олишда нималар ўзгараётганлигини гапириб берди: ... 

Дата публикации 16.10.2020
Buxgalter.uz янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси бўйича шарҳларни беришда давом этади. Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси, эксперт Алексей НИЯЗМЕТОВ меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзгартириш ва тўхтатиш борасида қандай ўзгаришлар киритилишини гапириб берди: ... 

Дата публикации 13.10.2020
Вазирлар Маҳкамаси 09.10.2020 йилдаги “Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 636-сон қарорни қабул қилди. Norma.uz портали ушбу ҳужжатнинг шарҳини тайёрлади. ... 

Дата публикации 13.10.2020
Янги Меҳнат кодекси чиқарилиши ҳақида кўпчилик билади. Ушбу Кодекс қабул қилиниши билан бухгалтерлар, кадрлар хизмати ходимлари ва HR-менежерларнинг фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади? ... 

Дата публикации 08.10.2020
Яширин иқтисодиётнинг даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун тенг рақобат шароитларини яратиш мақсадида Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ни фармони лойиҳаси тайёрланди. ... 

Дата публикации 07.10.2020
МЖТКга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди (5.10.2020 йилдаги ЎРҚ-640-сон Қонунга қаранг). Тузатишлар уч ой ўтгач кучга киради. “Норма” нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВ ўзгартиришлар ҳақида батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 06.10.2020
5.10.2020 йилдаги ЎРҚ-640-сон Қонун билан “кўп болали оила” атамасининг ягона тушунчаси киритилди, айрим имтиёзлар ва кафолатлар аниқлаштирилди. ... 

Дата публикации 30.09.2020
Миллий қонун ҳужжатларини кенг кўламда хатловдан ўтказиш давом эттирилмоқда. Президентнинг 27.09.2020 йилдаги ПФ-6075-сон Фармони шунга қаратилган. Юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ ишлар қандай олиб борилаётганлигини гапириб берди: ... 

Дата публикации 30.09.2020
ҚҚС бўйича айрим имтиёзларни бекор қилиш, акцизларни индексация қилиш, бизнес учун текширувларнинг тури ва СЭХнинг белгиларини жорий этиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини ва давлат харидлари доирасида импортни қисқартириш, хусусий таълим, банк соҳаси, сув таъминоти ва бошқа тармоқларда янги қоида – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида. ...