Шу йилдан бошлаб дивидендларни тўлашда корхонанинг ўзи томонидан олинган дивидендлар суммасига солиқ базасини камайтириши мумкин. Ушбу тартиб хусусий корхоналарга ҳам татбиқ этилади, сабаби хусусий корхона мулкдорига соф фойдадан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади. ...
2020 йилда фоизларга солиқ солиш тартибига қандай ўзгартириш киритилди? 2020 йилгача тўланмаган фоизлардан солиқ қандай ушлаб қолинади? Олувчида ва тўлов манбаида солиқ қандай ушлаб қолинади? Фоизларга солиқ солиш тартиби тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради. ...
2020 йилдан бошлаб дивидендларга каскадли солиқ солиш бекор қилинди ва корхоналар томонидан олинган дивидендларга солинган солиқни ҳисобга олиш назарда тутилган. Ушбу нормани амалда қўллаш тўғрисидаги саволга Молия вазирлиги бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради. ...
Ирода Аббосхонова, солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича тўртта тақдимот тайёрлади. Кодексда белгиланган нормалар таҳлил қилиниши ва келгусида такомиллаштирилиши лозим. Тақдим этилган материаллар дивидендларга солиқ солиш, ер ва “сув” солиқлари бўйича ўзгартиришлар, ресурс солиқлари бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топширишга бағишланган. Муаллиф ушбу масалалар, шу жумладан тўлиқ тартибга солинмаган масалалар юзасидан қуйидаги тақдимотларда ўз нуқтаи назарини баён этган: ...
Бухгалтерлар камерал назорат якунларига кўра солиқ органлари жўнатган талабномаларга жавоб беришларига тўғри келади. Buxgalter.uz намунавий жавобларни чоп этиб, бухгалтерларга ёрдам бермоқда. Улар тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи бўлган бош бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари, бошқа мутахассислар томонидан тайёрланган. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин – вазият тавсифи ва жавобларни talabnoma@buxgalter.uz почтасига йўлланг. Бир-биримизга ёрдам берайлик! ...
Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси) ...