Солиқ агенти норезидентлар даромадлари бўйича қандай ҳисобот топширади

preview

Buxgalter.uz молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.

- Норезидентларнинг даромадларидан солиқни ушлаб қолган солиқ агентлари томонидан Солиқ кодексининг 339-моддаси 5-қисмига мувофиқ чораклик солиқ ҳисоботи ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан, йиллик солиқ ҳисоботини солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топшириладими?

- Солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этилади .

Яъни норезидентларнинг даромадлари бўйича ҳисобот ортиб борувчи якун билан фақат бундай даромадлар тўланган ойлар учун тақдим этилади.

Солиқ агенти ўз фаолияти бўйича фойда солиғи тўловчиси ҳисобланадиган бўлса, фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини қуйидаги муддатларда тақдим этади :

  • чораклик ҳисоботни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай;
  • йил якунлари бўйича ҳисоботни – солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.

Солиқ агенти ўз фаолияти бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлайдиган бўлса, у айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни қуйидаги муддатларда тақдим этади :

  • чораклик ҳисоботни – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай;
  • йил якунлари бўйича ҳисоботни – солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай. 
Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи /ru/publish/doc/text157894_soliq_agenti_norezidentlar_daromadlari_buyicha_qanday_hisobot_topshiradi