“Корхона импорт бўйича ва реэкспорт режимида бутловчи қисмларни олиб киради. ИМ 74 ва ЭК 11 БЮДни расмийлаштирамиз. СКнинг 277-моддаси 2-қисмига асосан реэкспортда ҚҚС тўланмайди. Биз 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармонга асосан реэкспорт бўйича фойда солиғининг 0% ставкасини қўллашимиз мумкинми? Агар – мумкин бўлмаса, қайси НҲҲ биз реэкспортни фойда солиғи бўйича тўлиқ жами даромадга киритишимиз ва 15% ставка бўйича ҳисоблаб чиқаришимиз кераклигини тасдиқлайди?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ...
“Улгуржи савдо корхонаси юқори ликвидли товарларни биржа орқали монопол ишлаб чиқарувчилардан харид қилган ҳолда, уларни реализация қилади. Камерал текширув натижаларига кўра солиқчилар 24.11.2022 йилдаги ПҚ-430-сон қарорнинг 3-банди 3-хатбошиси асосида қўшимча ҚҚС ва фойда солиғи суммасини ҳисоблашди. Солиқ тўловчи ушбу норма шартларига у жавоб бермайди ва бинобарин, буни унга қўллаш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Солиқчилар ўзгача фикрда”.
Ушбу масаланинг ечими амалдаги нормаларни қўшимча аниқлаштириш ва тушунтиришларни талаб қилади. Ваколатли давлат органлари мутахассисларининг эътиборини нимага қаратиш лозимлиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ...
“Ўзбекистон корхонаси Қозоғистондаги чет эл корхонаси таъсисчиси ҳисобланади. УФга ҳиссани мол-мулк (темир йўл вагонлари) билан киритади. Бу солиқ солиш мақсадларида экспорт ҳисобланадими? Агар темир йўл вагонлари ҳисса сифатида ўтказиш пайтида Ўзбекистонда жойлашган бўлса, ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси департаменти директори Йигитали НАРЗИЕВ тушунтирди: ...
“Солиқчилар корхонага солиқ аудитини тайинлашди. Солиқ органида тушунтиришларича: “дастур сизни хавф даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар жумласига киритган”. Биз ўзимизни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “сариқ” рангда кўряпмиз. Ҳисоботларни ўз вақтида топширамиз, солиқларни ўз вақтида тўлаймиз, ортиқча тўлов мавжуд, жиноят ишларида иштирок этмаганмиз ва бизга нисбатан бошқа эътирозлар мавжуд эмас, ўтган уч йил учун ҚҚС бўйича камерал текширувдан қўшимча солиқ суммаси ҳисобланмаган ҳолда муваффақиятли ўтдик”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
“Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва маҳсулотларни йирик тармоқли супермаркетлар орқали реализация қилишни режалаштиряпмиз. Айрим тармоқлар билан музокараларда бизга бир қатор ташкилий талаблар қўйишди, хусусан, бизда солиқ узилишининг юқори коэффициенти бўлмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтишди. Бу нимани англатади ва унга қандай таъсир қилиш мумкин?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
“Корхона реализация қилинган товарларнинг таннархи асоссиз оширилганлиги тўғрисида хабарнома олди. Таннархни ҳисоб-китоб қилиш формуласидан ДСХО тизими хизматлар импортини ҳисобга олмаслиги кўринади.
Корхона товарларни импорт қилади. Транспорт хизматлари учун импорт шартномаси тузилган. Хизматлар кўрсатиш якунлари бўйича далолатнома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган. Транспорт хизматлари қиймати бошқа ҳеч қаерда акс эттирилмайди, сабаби хизматларга ҚҚС солинмайди (хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилмаган). Ҳисобварақ-фактура бундай хизматлар учун тақдим этилмайди. Бунда хизматлар қиймати 4-сон БҲМСга асосан товарнинг таннархига киритилади.
Солиқ органи мазкур хизматлар бўйича далолатномалар суммасини ҳисобга олиши учун транспорт хизматлари суммасини қандай тўғри акс эттириш керак? Норезидентлар (ХХР резидентлиги сертификати мавжуд) томонидан кўрсатилган хизматлар учун 29 ва 137 кодли ҳисоботларни тўлдириш керакми?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
“ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилди. Ушбу даврда ташкилот товарларни импорт қилди, божхона расмийлаштируви чоғида тўланган ҚҚС ҳисобга олмаган. Солиқ органлари томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, гувоҳноманинг амал қилиши тикланганидан кейин СКнинг 4-моддаси асосида ҳисоботларни қайта топшириш йўли билан “божхона” ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?”.
Молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза СУЛТОНОВА ўз фикрлари билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди: ...
«МЧЖ – МИЗ (Махсус иқтисодий зона) иштирокчиси (экспорт – 90%дан ортиқ) ўз ҳудудида бошқа туман ва вилоятлардан келган ходимлар учун ётоқхона, уларнинг фарзандлари учун болалар боғчаси ва бизнес-ҳамкорларни, шу жумладан – чет элдан келган бизнес-ҳамкорларни қабул қилиш учун резиденция қурмоқда. Ушбу объектлар корхонанинг балансида акс эттирилади. Ётоқхонада яшаш, болалар таъминотига доир харажатлар ва резиденциянинг меҳмонларни қабул қилиш харажатларини МЧЖ тўлайди. МИЗ иштирокчиси ўзининг ижтимоий объектлари бўйича солиқларни тўлаши керакми? Уларда яшовчи ва хизматлардан фойдаланувчи шахсларда солиқ мажбуриятлари юзага келадими? Ушбу объектларни очиш ва уларни балансга киритиш учун корхонада қандай ҳужжатлар бўлиши керак? Ушбу объектларнинг солиқ ҳисобини қандай юритиш лозим?».
Саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
«2022 йил 24 февралда корхона 2023 йил 31 декабрь охиригача тўлиқ тўлов шартлари билан нотурар жой бўлган биноларни сотиб олди. 2022 йил 1 мартда тўлов шартлари белгиланган, аммо фоизлар ва тўловлар жадвали кўрсатилмаган нотариал шартнома тузилди. Бухгалтерия ҳисобварақ-фактурани умумий суммага ёпди. 5-сонли БҲМС қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, корхона кўчмас мулк қийматини Марказий Банк курси бўйича камайтиришга (чегиришга) ҳақлими? Агар ҳа бўлса, у тўловнинг умумий суммасига ҚҚС суммасини ҳисобга оладими?».
Саволга «Нормa» эксперти Дилором Саидова жавоб берди: ...
“Компания халқаро почта-курьерлик хизматларини кўрсатади. Агар юкни ташиш ўз кучи билан эмас, балки авиакомпания орқали амалга оширилса, ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни 10006_37 шакл бўйича топшириш керак эди. Бунда, барча янгиликлар олдинги даврлар учун ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритиш билан боғлиқ: илгари ушбу маълумотларни ҳисоботда қўлда киритиш мумкин эди, энди эса my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг “ҚҚС суммасига тузатиш киритиш” интерактив хизматидан фойдаланиш лозим.
Бунда солиқ тўловчиларда қандай мураккабликлар юзага келишини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ...