Чет эл компанияси ускунасини сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишни расмийлаштириш

preview

“Биз чет эл темир йўл компаниясига ускуна сотдик. Кейинроқ у билан Ўзбекистон ҳудудида мазкур ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартнома туздик.

 Хизматлар реализациясини қандай расмийлаштириш керак ва қандай солиқлар солинади? Бундай хизматлар экспорт сифатида баҳоланадими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Чет эл компаниясига кўрсатиладиган ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатиш, ҳатто улар компаниянгиз томонидан Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган тақдирда ҳам, экспорт хизматлари ҳисобланади.

“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига асосан, уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ишлар, хизматлар экспорти деб эътироф этилади.

 

Солиқ оқибатлари

Сиз фойда солиғининг 0% даражали ставкасини (агар корхона – фойда солиғи тўловчиси бўлса) қўллашга ҳақлисиз, башарти:

  • корхонангиз мазкур хизматларни ушбу чет эл компаниясининг  доимий муассасасига кўрсатмаса ; 
  • валюта тушуми 180 календарь кун мобайнида ҳисоб рақамига келиб тушса .

ҚҚС 12% ставка бўйича тўланади, сабаби Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Экспорт учун 12% ҚҚС кўрсатилган ҳолда бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади (ЎзР ҳудудида товарлар ва хизматлар экспорти).

Агар сизнинг корхонангиз – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса, экспорт тушуми жами даромадга киритилмайди . Шунингдек, экспорт учун ҚҚСсиз бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади (ЎзР ҳудудида товарлар ва хизматлар экспорти).

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text194165_chet_el_kompaniyasi_uskunasini_sotishdan_keyingi_kafolatli_hizmat_kursatishni_rasmiylashtirish