Айланмадан олинадиган солиқ
Дата публикации 25.12.2023
СКнинг 266-1-моддаси бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун контрагентга тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этишини илтимос қилиш керак. Айланмадан олинадиган солиқнинг пастроқ қатъий белгиланган ставкасига ўтиш учун дастлаб ушбу режимдан воз кечиш ва сўнгра пастроқ ставкада ушбу режимга ўтиш тўғрисида ... 

Дата публикации 15.12.2023
1 январдан бошлаб СКнинг 467-моддаси 1-қисмида белгиланган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишни хоҳловчи ҚҚС ва қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар 2023 йил 18 декабрга қадар Солиқ қўмитасига тегишли хабарномани юборишлари керак. Янги йилдан ... 

Дата публикации 14.12.2023
“Корхонамиз – айланмадан олинадиган солиқ тўловчи саналади. 2023 йилнинг 10 ойи учун хизматларни реализация қилиш ҳажми 128 млн сўмни ташкил этди. Банк ва бошқа юридик шахсларнинг акциядори бўлган ҳолда, корхона шу 10 ой мобайнида 1 млрд 200 млн сўм миқдорида дивидендлар олди. Акциядорлар умумий ... 

Дата публикации 04.12.2023
“Жамият 2023 йил апрель ойида ташкил этилди. Ташкил этилган пайтдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўладик. 31 июлда айланмалар 1 млрд сўмдан ошди ва биз ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтдик, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олдик. Июль учун айланмадан олинадиган солиқ, шунингдек ҚҚС ва фойда солиғини тўладик. Сентябрь ойида таъсисчи корхонани ёпишга қарор қилди. Солиқ органлари 1 млрд сўм суммасидан 4% ставка бўйича қўшимча айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблашмоқда. Бу тўғрими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 24.11.2023
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган корхона хизматлар кўрсатишга доир экспорт контрактини тузди. Хизматларни реализация қилиш жойи – Ўзбекистон. Мазкур вазиятда қандай солиқ оқибатлари бўлади? Мажбурий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.11.2023
“Акциядорлик жамияти корхона устав фондининг 100 фоизига эгалик қилади. АЖ корхонани сақлаш учун ҳар ойда смета асосида пул маблағларини ажратади. Ушбу пул маблағларини АЖнинг бухгалтерия ҳисобида ва уларни ҳар ойда оладиган корхонада қандай тўғри акс эттириш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ҳисобга олиш ва солиқ оқибатларини тушунтирди: ... 

Дата публикации 22.11.2023
Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда ҳаммаси осон: балансларни моддалар бўйича қўшасиз ва ҳаммаси тайёр бўлади, деб ўйлашади кўпчилик. Аслида ҳам шундайми? Қўшиб юборишда ҳужжатларни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади ва қайта ташкил этилаётган корхоналар солиқ текширувидан ўтказилиши керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “ADM ACCOUNTING SOLUTIONS” консалтинг компанияси таъсисчиси, аудитор Дарина АБУХОВИЧ жавоб беради. ... 

Дата публикации 22.11.2023
“Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчи жисмоний шахсдан текин фойдаланиш шартномаси асосида олинган бинодан фойдаланади. Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.11.2023
“2023 йилнинг бошида жами даромади 500 млн сўмдан ошмайдиган корхона қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни танлади. Солиқ кодексига асосан уларни тенг миқдорда ҳар ойлик тўловларга бўлган ҳолда бир йил мобайнида 20 млн сўм тўлаши керак бўлган. Аммо октябрь ойида корхона танланган доирадан чиққанлиги ва унинг жами даромади 500 млн сўмдан ошганлиги ойдинлашди. Солиқчиларнинг таъкидлашича, солиқ 30 млн сўм миқдоридаги қатъий белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарилиши керак. Солиқчилар ҳақми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.11.2023
“Биз чет эл темир йўл компаниясига ускуна сотдик. Кейинроқ у билан Ўзбекистон ҳудудида мазкур ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартнома туздик. Хизматлар реализациясини қандай расмийлаштириш керак ва қандай солиқлар солинади? Бундай хизматлар экспорт сифатида баҳоланадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.10.2023
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона – февраль ойидан бошлаб солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга ўтди. Август ойининг охирида жами даромад йил бошидан 500 млн сўмдан ошди. Солиқ органи талабнома юбориб, унда январь ойидан бошлаб солиқ суммасини жами даромад 500 млн сўмдан ортиқ бўлганда қўлланиладиган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиққан. ДСҚ ва ДСБга мурожаат қилинганида, сумма бутун йил учун – қўшимча солиқ ҳисоблаш сифатида қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида оғзаки жавоб олди. Ваҳоланки, СКнинг 470-1-моддасида қайси ойда ошиш содир бўлган бўлса, ўша ойдан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади, дейилган”. Август ойида 500 млн сўмлик чегарадан ошганда қатъий белгиланган солиқни қандай ҳисоблаб чиқариш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 09.10.2023
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ўзининг ҳисобрақамига келиб тушган пул маблағлари бўйича маълумотлар Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида кўрсатилган даромадга тўғри келмаётганлиги ҳақида хат олди. Солиқ органи Ҳисоб-китобни қайта топшириш ёки юзага келган фарқни асослашни сўрамоқда. Солиқ тўловчи нима қилиши керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан бундай хат олгандан сўнг қандай ҳаракат қилишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 28.09.2023
«Корхона товарларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Шартномада 100% олдиндан тўлов назарда тутилган. Охирги экспорт етказиб бериш олдиндан олинган тўловдан кўпроқ суммага расмийлаштирилган. Муддати бир юз саксон кундан ошмайдиган дебиторлик қарзи юзага келди. Корхонанинг дебиторлик қарзи муносабати билан корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» экперти Олег Цой изоҳлади. ... 

Дата публикации 19.09.2023
«Қатъий белгиланган суммадаги айланма солиғини тўловчи бир йил ичида тугатишни амалга оширишга қарор қилди. Солиқ инспекциясининг таъкидлашича, жорий йил учун белгиланган суммадан келиб чиқиб қатъий белгиланган солиқни барибир тўлаш керак. Бу ҳолатда солиқ органи ходимлари ҳақми?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади: ... 

Дата публикации 15.09.2023
«Янги МЧЖ айланмадан олинадиган солиқни тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган. Директорни ФҲШ бўйича расмийлаштириш мумкинми? Солиқ инспекциясига 8-сон шаклни топшириш керакми?». buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.08.2023
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона ускунани импорт қилмоқчи. Ускунага Ўзбекистонда харидор бор. Корхона-харидор ускуна учун тўловни ўз ҳисобварағидан амалга оширишни истаяпти. 1. Корхона-харидор ускуна учун тўловни тўғридан-тўғри амалга ошира олиши учун уч томонлама импорт контракти ёки воситачилик шартномасини тузиши керакми? 2. Корхона ускунани импорт қилганидан (импорт контракти тузилган санадан) кейин айланмадан олинадиган солиқ тўловчи мақомини сақлаб қолиши мумкинми ёки мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.07.2023
“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган? Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз. Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди. ... 

Дата публикации 13.07.2023
“Корхона хизматлар экспортини амалга оширади. Корхона айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёздан фойдаланадими ёки йўқми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 22.06.2023
“2023 йилнинг июнь ойида жами даромад 1 млрд сўмдан ошди, шу боис СКнинг 462-моддасига мувофиқ биз ҚҚС тўлашга ўтдик. Биз июнь ойи учун қандай ҳисоботни топширишимиз керак – айланмадан олинадиган солиқ бўйичами ёки ҚҚС бўйичами?”. Вазиятни Солиқ қўмитасида тушунтиришди: ... 

Дата публикации 22.06.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган компания банкларда депозитларни фоизга жойлаштиради. Ой якуни бўйича банк фоизлар тўлайди ва ҳисобланган фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этади. Мазкур маълумотнома асосида компания ҳисобда олинган даромадни акс эттиради. Банк томонидан ҳисобланган фоизларга бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ...