Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда ҳаммаси осон: балансларни моддалар бўйича қўшасиз ва ҳаммаси тайёр бўлади, деб ўйлашади кўпчилик. Аслида ҳам шундайми?
Қўшиб юборишда ҳужжатларни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади ва қайта ташкил этилаётган корхоналар солиқ текширувидан ўтказилиши керакми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “ADM ACCOUNTING SOLUTIONS” консалтинг компанияси таъсисчиси, аудитор Дарина АБУХОВИЧ жавоб беради. ...
“2023 йилнинг бошида жами даромади 500 млн сўмдан ошмайдиган корхона қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни танлади. Солиқ кодексига асосан уларни тенг миқдорда ҳар ойлик тўловларга бўлган ҳолда бир йил мобайнида 20 млн сўм тўлаши керак бўлган. Аммо октябрь ойида корхона танланган доирадан чиққанлиги ва унинг жами даромади 500 млн сўмдан ошганлиги ойдинлашди.
Солиқчиларнинг таъкидлашича, солиқ 30 млн сўм миқдоридаги қатъий белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарилиши керак. Солиқчилар ҳақми?”
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
“Биз чет эл темир йўл компаниясига ускуна сотдик. Кейинроқ у билан Ўзбекистон ҳудудида мазкур ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартнома туздик.
Хизматлар реализациясини қандай расмийлаштириш керак ва қандай солиқлар солинади? Бундай хизматлар экспорт сифатида баҳоланадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона – февраль ойидан бошлаб солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга ўтди. Август ойининг охирида жами даромад йил бошидан 500 млн сўмдан ошди. Солиқ органи талабнома юбориб, унда январь ойидан бошлаб солиқ суммасини жами даромад 500 млн сўмдан ортиқ бўлганда қўлланиладиган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиққан. ДСҚ ва ДСБга мурожаат қилинганида, сумма бутун йил учун – қўшимча солиқ ҳисоблаш сифатида қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида оғзаки жавоб олди. Ваҳоланки, СКнинг 470-1-моддасида қайси ойда ошиш содир бўлган бўлса, ўша ойдан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади, дейилган”.
Август ойида 500 млн сўмлик чегарадан ошганда қатъий белгиланган солиқни қандай ҳисоблаб чиқариш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди: ...
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ўзининг ҳисобрақамига келиб тушган пул маблағлари бўйича маълумотлар Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида кўрсатилган даромадга тўғри келмаётганлиги ҳақида хат олди. Солиқ органи Ҳисоб-китобни қайта топшириш ёки юзага келган фарқни асослашни сўрамоқда.
Солиқ тўловчи нима қилиши керак?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан бундай хат олгандан сўнг қандай ҳаракат қилишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ...
«Қатъий белгиланган суммадаги айланма солиғини тўловчи бир йил ичида тугатишни амалга оширишга қарор қилди. Солиқ инспекциясининг таъкидлашича, жорий йил учун белгиланган суммадан келиб чиқиб қатъий белгиланган солиқни барибир тўлаш керак.
Бу ҳолатда солиқ органи ходимлари ҳақми?»
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади: ...
“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди.
Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган?
Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз.
Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди. ...
“Корхона хизматлар экспортини амалга оширади. Корхона айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёздан фойдаланадими ёки йўқми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. ...
“2023 йилнинг июнь ойида жами даромад 1 млрд сўмдан ошди, шу боис СКнинг 462-моддасига мувофиқ биз ҚҚС тўлашга ўтдик. Биз июнь ойи учун қандай ҳисоботни топширишимиз керак – айланмадан олинадиган солиқ бўйичами ёки ҚҚС бўйичами?”.
Вазиятни Солиқ қўмитасида тушунтиришди: ...
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган компания банкларда депозитларни фоизга жойлаштиради. Ой якуни бўйича банк фоизлар тўлайди ва ҳисобланган фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этади. Мазкур маълумотнома асосида компания ҳисобда олинган даромадни акс эттиради. Банк томонидан ҳисобланган фоизларга бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ...