Айланмадан олинадиган солиқ
Дата публикации 14.02.2022
Бухгалтерлар 2021 йил учун солиқ ва молиявий ҳисобот тайёрлашдан хавотирдалар, ахир 15 февралга қадар, айрим корхоналар учун 25 мартга қадар вақт кам қолди (АВ рўйхат рақами 942, 03.07.2000 й.). 2021 йил давомида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдиришлари мумкин? ... 

Дата публикации 14.02.2022
Ижара муносабатлари кўп қиррали бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Ушбу масалани англаш осон бўлиши учун йиғма жадвал тайёрладик, унда турли тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ оқибатларини акс эттирдик. ... 

Дата публикации 11.02.2022
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор? ... 

Дата публикации 10.02.2022
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.02.2022
2022 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ҳар ойда тақдим этилади. Бунда шаклни тўлдириш деярли тўлиқ автоматлаштирилган. Январь учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириш ва нимага эътибор қаратишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 28.01.2022
Кўпчилик бухгалтерия хизматлари 2021 йил учун солиқ ҳисоботларини тақдим этишнинг сўнгги кунларини кутмасдан, уларни шакллантиришни бошлаб юборишган. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхоналарда кўпинча ҳисоботни тузишда қийинчиликлар юзага келиб туради. «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА 2021 йил учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришда бухгалтерларда саволлар туғилишига сабаб бўладиган айрим хилдаги кўп учрайдиган вазиятларни тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 19.01.2022
Амалиётда бухгалтерлар кўпинча воситачи харажатларини, ижара ва суғурта шартномалари бўйича харажатларни қоплаш бўйича операцияларга дуч келишади. Бундай операцияларга айланмадан олинадиган солиқ солинадими? У нимага боғлиқ? Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб беришди: ... 

Дата публикации 14.01.2022
“2021 йилда корхонамиз хизматлар кўрсатиш ва савдо билан шуғулланган. Тушум 1 млрд сўмдан ошди. 2022 йилда савдо фаолиятидан воз кечишга қарор қилдик. Фақат хизматлар қолади, тушум 1 млрд сўмдан кам бўлади. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтиш мумкинми?” Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.01.2022
Йиллик ҳисоботлар тузиш даври келди. Муддатларни ўтказиб юбормаслик ва барчасини тўғри бажариш учун барча солиқлар бўйича бизнинг шпаргалкамиз ва тушунтиришимиздан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 05.01.2022
Солиқ кодексига киритиладиган тузатишларни ўрганишда давом этамиз. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ тўловчилар доираси, солиқ ставкалари ва ҳисоблаб чиқариш тартиби сақланиб қолинмоқда. Нималар ўзгартирилди? ... 

Дата публикации 24.12.2021
«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи меҳмонхона бинонинг бир қисмини ресторанга ижарага беради. Номерларни брон қилишда нонушта қиймати ҳам киритилади. Шунингдек меҳмонхонада яшовчилар номерга овқат буюртма қилишлари ёки ресторанда овқатланишлари мумкин. Яшовчилар бу қўшимча хизматлар ҳақини меҳмонхонага тўлайдилар. Бунинг учун меҳмонхона ва ресторан ўртасида меҳмонларга хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Ҳар ойнинг охирида ресторан ой давомидаги нонушталар ва бошқа буюртмалар учун меҳмонхонага ЭҲФ тақдим этади. Меҳмонхона қўшимча буюртма қилинган таомлар ва ичимликлар (нонуштадан ташқари) учун тушумдан солиқни жами даромад бўйича меҳмонхоналар учун белгиланган ставка бўйича тўлайдими ёки ҳар бир алоҳида фаолият (хизматлар кўрсатиш, ижара, умумий овқатланиш, улгуржи-чакана савдо) учун белгиланган ставкалар бўйичами?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ХАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.12.2021
Кўп корхоналар шахсий кабинетга - ТИФ-операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни эътироф этиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш талаби билан хат олишди. Солиқ органларининг бундай талабномасига қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий директор, бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди. ... 

Дата публикации 20.12.2021
МЧЖ Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатиб, ўз фаолиятини кенгайтириш ниятида. Бунда у қандай солиқларни тўлайди? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.12.2021
“Корхонанинг 2021 йил якунлари бўйича жами йиллик даромади 1 млрд сўмдан ошмайди. Бироқ - импорт операциялари амалга оширилган. Агар корхона кейинчалик импорт қилишни режалаштирмаётган бўлса, 2022 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтиши мумкинми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.12.2021
Онлайн-НКМ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда сотувлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда акс эттиради. Яқинда унга ўзгартиришлар киритилди. Комитент ва воситачи турли солиқларни (ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаган тақдирда энди воситачилик шартномаси бўйича товарларни сотишдан олинган тушум қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ICT департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 30.11.2021
Умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилиши ва қандай шартларда бунинг имкони борлигини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 29.11.2021
Корхона бошқа юридик шахсга тегишли бўлган бинодан ижара шартномаси асосида бепул фойдаланмоқда. Савол туғилади: 1.Ушбу ҳолатда ЭҲФ расмийлаштириладими? 2. Бундай вазиятда ижарачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Buxgalter.uz илтимосига кўра бу саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.11.2021
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг: ... 

Дата публикации 18.10.2021
Вазият: корхонанинг балансида асосий воситалар таркибида хизмат турар жойлари сифатида фойдаланилган квартиралар ҳисобда туради. Уларни ходимларга қолдиқ қиймати бўйича сотиш режалаштирилмоқда. Бундай хўжалик операциясини ҳисобда қандай акс эттириш ва у битим томонлари учун қандай солиқ оқибатларига эга бўлиши тўғрисида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи Асал ХАШИМОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 05.10.2021
Солиқ бўйича консультант Гульнора Эргашева айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китоб шаклидаги ўзгаришларга эътибор қаратди. Улар қурилиш ташкилотлари – пудратчилар ҳамда бинони ижарага берадиган юридик шахслар учун муҳим аҳамиятга эга: ...