Полезное для бухгалтера в ноябре:
Айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилади
Умумбелгиланган солиқлардан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилиши ва қандай шартларда бунинг имкони борлигини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
– “ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилар қуйидаги ҳолларда айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб ўтишга ҳақли :
- уларнинг жами даромади олдинги йил учун 1 млрд сўмдан ошмаса;
- улар танлаш ҳуқуқисиз ҚҚС ва фойда солиғи тўламасалар, айнан:
– акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришмайди ;
– акциз тўланадиган мобиль алоқа хизматлари кўрсатишмайди;
– фойдали қазилмаларни қазиб олишмайди;
– товарларни импорт қилишмайди;
– уларда 50 гектардан кам суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд;
– бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишмайди;
– лотереяларни ташкил этишмайди;
– марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажаришмайди;
– оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахс ҳисобланмайди;
– мулкида самарасиз фойдаланилаётган кўчмас мулк мавжуд эмас;
– алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотишмайди;
– бозорлар ва савдо комплекслари ҳисобланмайди.
Вазиятни шартли мисолларда кўриб чиқамиз.
1. ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтмоқда
2020 йил якунлари бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошди, шу боис 2021 йилдан у ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтди. 2021 йил учун корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмади. Шунинг учун 2022 йилдан бошлаб у яна айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтишга ҳақли.
ҚҚСни ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар:
- башарти жорий йил якунлари бўйича жами даромадлари 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса;
- айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида 12 ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли .
2. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан ҚҚСни ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайта ўтади
2019 йил якунлари бўйича ЯСТ (айланмадан олинадиган солиқ) тўловчиси бўлган корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмади. 2020 йилда у айланмадан олинадиган солиқ тўлашда қолди ва I чорак давомида уни тўлади. Апрелдан бошлаб корхона ҚҚСни ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтди
2020 йил учун жами даромад 1 млрд сўмдан ошмади. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга корхона навбатдаги солиқ давридан (йилдан) бошлаб камида 12 ойдан кейин қайта ўтишга ҳақли. Мазкур вазиятда - 2022 йилдан бошлаб, башарти, 2021 йил учун жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаса.
ҚҚСни ва фойда солиғидан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСИга хабарнома юборинг. Хабарнома шакли my.soliq.uz да айланмадан олинадиган солиқ бўйича “Электрон ҳисобот” таркибида мавжуд. Шакл коди - 10102_5”.
- Айланмадан олинадиган солиқни кимлар тўлаши мумкин;
- Айланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартиби;
- Айланмадан олинадиган солиқ қайси муддатларда ва қандай тўланади;
- Айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғига қандай ўтилади;
- Қандай қилиб ҚҚС тўловчиси бўлмаганга айланиш мумкин.