ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 21.06.2021
“МЧЖ директори ходимларга дам олиш зонасига йўлланмалар харид қилиш ниятида. Бунда: 1) таъсисчилар йиғилиши баённомасини тузиш; 2) йўлланмалар қийматидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ ушлаб қолиш керакми?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.06.2021
Пенсионер иккита корхонада ишлайди. Иш ҳақининг 80%ини ихтиёрий ШЖБПҲга ўтказиш учун ариза ёзди. Ўриндошлик асосидаги ишда ихтиёрий ШЖБПҲ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми, Солиқ кодекси бўйича чекловлар йўқми? Саволга "Норма" эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.06.2021
Корхона ўз ходимларига ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтганликлари учун ҳақ тўлашни режалаштирмоқда. Ушбу харажатларни жисмоний шахсларнинг моддий нафи деб ҳисоблаш мумкинми? Солиқ имтиёзларини қўллаш мумкинми? ... 

Дата публикации 07.06.2021
Чет эллик ходимга даромадлари тўғрисида маълумотнома зарурми” материали мавзусининг давомида buxgalter.uz саволлар билан Давлат солиқ қўмитаси мутахассисларига мурожаат қилди. Уларга ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Шуҳрат ҲАИТБАЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.06.2021
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган МЧЖ РФнинг юридик шахси бўлган таъсисчига эга. У ўз улушини (50%) Россиянинг бошқа юридик шахсига сотади. Мулк ҳуқуқини ўтказиш расмийлаштирилгунга қадар МЧЖ, солиқ агенти сифатида, СКнинг 356-моддасига асосан Ўзбекистоннинг солиқ органларига норезидентнинг даромадлари бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиши ва ундан солиқ тўлаши керак. Улушни реализация қилишдан солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади - корхонанинг соф активлари қийматиданми ёки активларнинг умумий қийматидан? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.06.2021
Фирма жисмоний шахс билан фургон (енгил автомобилга будка сифатида тиркама қилинади) учун ижара шартномасини тузди. Техпаспортда у ярим тиркама сифатида кўрсатилган. Енгил автомобиль учун ижаранинг минимал ставкаси ойига 575 000 сўмни, юк автомобилига - 1 150 000 сўмни ташкил қилади. Фургон учун бир ой учун ижара ҳақини қандай ставка бўйича белгилаш зарур? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.05.2021
Корхонанинг чет эллик ходими бухгалтердан my.soliq.uz сайтидан чоп этилган ва QR-коди билан тасдиқланган тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраяпти. Ўз илтимосини у декларацияни тақдим этишда бу ҳақда ундан солиқ хизмати ходимлари сўрашгани билан асослади. Buxgalter.uz ушбу масалани аниқлаштиришга қарор қилди. ... 

Дата публикации 21.05.2021
2021 йилнинг 1 январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган ЖШДС ва ижтимоий солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади Ҳисоб-китобларни топширишнинг вақтинчалик техник хусусиятлари ҳақида ДСҚнинг ЯТТга солиқ солиш бўлими бошлиғи Пулат ДАВЛЕТОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 12.05.2021
“Корхона республика "Маҳалла" хайрия фондидан камбағал пенсионерларга ёрдам бериш - улар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва сантехникани тузатиш учун қурилиш материаллари харид қилиш сўралган хатни олди. Биз бундай ёрдамга ўтган йилдаги каби солиқлар солмадик. Энди ўйланиб қолдик, балки солиқ солиш зарур бўлгандир? Ва бундай ёрдамга айнан қандай солиқлар солинади?”. Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 11.05.2021
2021 йил март ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби электрон шаклига - 5 ва 6-иловаларга ўзгартиришлар киритилди. Биз илгари ушбу янгиланган иловаларни тўлдирган ҳолда бухгалтерлар қандай масалаларга дуч келишлари ҳақида ёзгандик. Ҳозир яна тузатишлар киритилмоқда. Бироқ апрель ойи учун барибир эски шакллар бўйича топширамиз, шу боис яна бир бор муаммоли жойларни кўриб чиқамиз. ... 

Дата публикации 06.05.2021
1 июлдан бошлаб бюджет ташкилотларида шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини белгиловчи 02.04.1999 йилдаги 154-сон ВМҚ 29.04.2021 йилдаги 258-сон ВМҚга асосан ўз кучини йўқотади. ... 

Дата публикации 28.04.2021
Якка тартибдаги тадбиркорлар улар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар даромадларидан ЖШДС ҳисоблаб чиқаради, ушлаб қолади ва тўлайди. Бундай жисмоний шахслар даромадлари бўйича ҳисоботни қандай топширишни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.04.2021
Агар суткалик харажатлар белгиланган меъёрдан ошса, улар компенсация тўловларига киради ва тегишинча, ЖШДС солинади. Ходим хизмат сафарига кетишдан олдин энди солиқ чегирилган ҳолда қўшимча суткалик харажат олиши керакми? Ёки солиқ бўнак ҳисоботи топширилгандан кейин ушлаб қолинадими? Вазиятни buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.04.2021
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб юридик шахслар 25 ёшга тўлмаган шахслар учун меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлардан тўланган ижтимоий солиқни қоплаш ҳуқуқига эгалар (20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармон). Buxgalter.uz бу ҳақда бу ерда ёзган. Ушбу нормага тааллуқли иккита саволни Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ қўшимча тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.04.2021
ННТ ўз ходимларига иш ҳақи ҳисобламайди ва тўламайди, сабаби улар “жамоатчилик асосида” жалб қилинган. Ташкилот ҳеч қандай даромад олмайди. Шунга қарамай иш ҳақи ва ЖШДС ҳисоблаш борасида доим низолар юзага келади. Нотижорат жамият иш ҳақи ҳисоблаши ва ундан солиқлар тўлаши шартлиги ёки шарт эмаслигини юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 07.04.2021
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” қурилиш ишларини бажарадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади. Буни 2021 йилда қандай қилиб тўғри амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 31.03.2021
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топширишнинг сўнгги муддати - 31 март. Buxgalter.uz ким буни амалга ошириши шарт эмаслигини эслатиб ўтади. ... 

Дата публикации 16.03.2021
2021 йил 3 мартда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг электрон шаклига - 5 ва 6-иловаларга ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, янги 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” пайдо бўлди. Яқин кунларда уни киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказишлари керак. Ҳозирча эса - 2021 йил февраль учун ҳисобот даврининг энг қизғин кунларида - уни турли тармоқлар корхоналари бухгалтерлари синаб кўрадилар. Тўлдириш чоғида (хусусан - Ҳисоб-китобнинг 5-иловаси бўйича) қандай саволлар туғилиши ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.03.2021
МЧЖ жорий йилнинг январь ойида ўзининг таъсисчиларига дивидендлар ҳисоблади, февралдан бошлаб эса уларни босқичма-босқич пул ва бошқа мол-мулк билан тўламоқда. Бунда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? Қачон солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқни тўлаш лозим? Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.03.2021
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича электрон ҳисоботга ўзгартиришлар киритилди. Улар 5 ва 6-иловаларга дахл қилди. Шунингдек, янги 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” пайдо бўлди. 5 ва 6-иловаларни ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда қандай тўғри тўлдиришни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтиришди: ...