ТИФ
Дата публикации 02.03.2022
Компаниянинг асосий фаолияти - IT ускуналарини етказиб бериш ва уларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга лицензияларни олиб сотиш. Лицензиялар дистрибьюторлар орқали бошқа мамлакатлардан харид қилинади, уларнинг бошқа мамлакатлардаги резидентлиги сертификатлар билан тасдиқланган. Лицензиялар электрон шаклда топширилади. Ушбу операцияларни компания ҚҚС ҳисоблаган ҳолда хизматлар импорти сифатида расмийлаштиради. Бунда норезидентнинг фойда солиғи юзага келадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ департаментининг бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 01.03.2022
Солиққа оид қонунчилик контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилишни талаб қилади (СК 15-м.) Хорижий ҳамкор билан шартнома тузишда нимага эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 01.03.2022
Корхонага Президент қарорига асосан божхона тўловлари юзасидан имтиёзлар татбиқ этилади. Корхона уларни "эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимида расмийлаштирмасдан божхона омборида узоқ сақланган товарларга нисбатан қўллашга ҳақлими? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 28.02.2022
Солиқ қўмитаси ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини қандай ва қачон топшириш ҳамда йиғимни қандай ва қачон тўлашни эслатиб ўтди. ... 

Дата публикации 23.02.2022
21 февраль куни Президент томонидан ПҚ-137-сон қарор имзоланди, унда импорт автомобиллар учун божхона божи ставкалари икки босқичда пасайтирилиши назарда тутилади. ... 

Дата публикации 11.02.2022
Хорижий компания билан хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган, у қисман олдиндан тўловни (бўнакни) назарда тутади. Бўнакларни тўлашда корхонада юридик шахс-норезидентдан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолиш бўйича мажбурият юзага келадими? Саволга ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА buxgalter.uz учун махсус жавоб берди: ... 

Дата публикации 01.02.2022
Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияларга маркетинг ва маслаҳат кўмаги - интернет орқали потенциал харидорларни излаш, битимларни кузатиб бориш, жумладан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш бўйича хизматлар кўрсатади. Агар буюртмачилар хорижда рўйхатдан ўтказилган ва у ерда жойлашган бўлса, бундай хизматларга ҚҚС солинадими? Buxgalter,uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.01.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга рақамли маркировкалаш қоидаларини бузмаган ҳолда маҳсулотларни олиб кириш ва ҳисобга олиш вазифаси юклатилган 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 3-илова 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 4-илова. Маҳсулотлар тўғри маркировкаланганда божхона расмийлаштирувидан ўтишда муаммолар юзага келмайди. Ушбу масалада нималарга эътибор берилиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 12.01.2022
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди. ... 

Дата публикации 27.12.2021
2021 йил сентябрда ижро варақаси бўйича 2020 йил январь учун импорт бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари (божхона божи, ҚҚС ва акциз солиғи) ундирилди. Шунингдек, Мажбурий ижро бюросига жарима ва суд харажатлари тўланди. Бундай харажатлар ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларда қандай акс эттирилади? Фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш зарурми? Саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ buxgalter.uz илтимосига биноан саволга жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.12.2021
Кўп корхоналар шахсий кабинетга - ТИФ-операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни эътироф этиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш талаби билан хат олишди. Солиқ органларининг бундай талабномасига қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий директор, бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди. ... 

Дата публикации 20.12.2021
МЧЖ Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатиб, ўз фаолиятини кенгайтириш ниятида. Бунда у қандай солиқларни тўлайди? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.12.2021
“Корхонанинг 2021 йил якунлари бўйича жами йиллик даромади 1 млрд сўмдан ошмайди. Бироқ - импорт операциялари амалга оширилган. Агар корхона кейинчалик импорт қилишни режалаштирмаётган бўлса, 2022 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтиши мумкинми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.12.2021
“Ўзбекистон корхонаси транспорт хизматларини импорт қилади (Украинада), реализация қилиш жойи - Ўзбекистон эмас, резидентлик сертификати мавжуд. Норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини топшириш зарурми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.12.2021
Ўзбекистон Республикаси ташувчиларига ХЙТ (Халқаро йўлларда ташиш) дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва Халқаро ташувчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1975 йилдаги ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни қайта тиклаш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Иккала ҳужжат 02.12.2021 йилдаги 727-сон ВМҚ билан тасдиқланган. Батафсил - norma.uz портали шарҳида. ... 

Дата публикации 10.12.2021
«Чет эл компанияси Ўзбекистонда ўз бўлимига эга. Унда резидентлик сертификати мавжуд. Агар импорт хизматлари доимий асосда кўрсатилмаса, хизматлар импортида фойда солиғи бўйича «ноль» кўрсаткичли ҳисобот топшириш зарурми? Масалан: 2021 йил январь ва мартда хизматлар кўрсатилган, жорий йилнинг кейинги даврларида эса - кўрсатилмаган». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.11.2021
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган корхона Ўзбекистон ҳудудида туристик хизматлар кўрсатади. Мазкур корхона ва хорижий компания ўртасида экспорт шартномаси тузилди ва у ТСОЯЭАТда расмийлаштирилди. Ўзбекистон ҳудудида хорижликларга кўрсатиладиган туристик хизматларга ҚҚС солинадими? Корхона харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими? Buxgalter.uz илтимосга кўра, саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.11.2021
“Корхона товуқ гўшти етиштиради. 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда парранда гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган (25.10.2021 йилдаги ЎРҚ-725-сон Қонун). Омборлардаги 2021 йил 10 октябрь ҳолатига емлар ва ветеринария препаратлари қолдиқларини нима қилиш керак? ҚҚСни танлаш ва уни емлар таннархига киритиш, 2022 йил 1 январь ҳолатига эса уни яна ҳисобга олиш зарурми? ... 

Дата публикации 10.11.2021
Октябрь ойи давомида солиқ тўловчилар хизматларни қайта тақдим этиш, жумладан ташиш бўйича хизматлар импорти учун одатдаги алгоритм бўйича ЭҲФни жўната олишмади. 9 ноябрда - октябрь учун ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги кунида, ДСҚ бундай имкониятни берди. Функционал хизматларнинг қатъий чекланган рўйхати учун ишлайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 25.10.2021
Ўзбекистон корхонаси хорижий компания билан маҳсулотни экспорт қилиш бўйича валюта контрактини тузди. Экспорт қилинаётган маҳсулот республика ҳудудини тарк этмаяпти, сабаби хорижий компания Ўзбекистондаги нефть-газ конларини ўзлаштириш давомида ундан технологик жараёнларда фойдаланмоқда. Ушбу контракт Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида расмийлаштирилиши керакми? Экспорт қилинаётган маҳсулот божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтиши шартми? Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг Валюта назорати бошқармаси мутахассислари жавоб беришди: ...