ТИФ
Дата публикации 11.12.2023
“ЎзРнинг резиденти бўлган корхонамиз, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси – Қирғизистонда хизматлар кўрсатади. Фаолиятни амалга ошириш учун Қирғизистон Республикасининг юридик шахсидан ускуналар ва бинони ижарага оламиз. Ижара учун АҚШ долларида тўловни амалга оширамиз. Чет элда ижара хизматларидан фойдаланишда солиқ оқибатлари юзага келадими? Бундай операцияларда қандай бухгалтерия ўтказмалари бўлади?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.12.2023
“Ўзбекистоннинг солиқ органи РФда электрон шаклда https://service.nalog.ru/nrez/check.html сайти орқали КНД 1120008-сон шакл бўйича олинган РФнинг солиқ резидентлиги мақомини тасдиқловчи ҳужжатни қабул қиладими? Ушбу сертификат учун қандай атрибутлар мажбурий саналади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 09.11.2023
Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди. Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 27.10.2023
“АТ-парки резиденти бўлган компания Багама оролларида рўйхатдан ўтказилган норезидент бўлган компания билан ахборот технологиялари соҳасида хизматлар экспортига доир контракт тузишни режалаштирмоқда. Багама ороллари ва Ўзбекистон ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим имзоланганми? Биз банкда бирор бир муаммога дуч келишимиз мумкинми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.10.2023
“Импорт қилинган юк яроқсиз бўлиб чиқди. Бизнинг чет эллик ҳамкоримиз уни иккинчи навли товар сифатида қабул қилиш ва унга иккинчи навли товар сифатида тўловни амалга оширишни илтимос қилди. Биз шундай қилдик. Аммо БЮДда товар биринчи навли товар сифатида акс эттирилган. ТСОЯЭАТда бизда нархдаги фарққа нисбатан кредиторлик қарзи ҳосил бўлди. Агар биз қарздорликни ҳисобдан чиқарсак, даромадни тан олишимиз ва ушбу даромадни фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олишимизга тўғри келади. Биз ушбу қарздорликни ТСОЯЭАТда қандай ҳисобдан чиқаришимиз мумкин? Ушбу иккинчи навли товарни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?” ... 

Дата публикации 03.10.2023
“Корхона товарни импорт қилди, бироқ БЮДнинг 44-бўлимида (тақдим этилган ҳужжатларга қўшимча ахборот) контрактнинг рақами мавжуд эмас. Мазкур товарга доир контракт давлат сайтларида рўйхатдан ўтказилмаган. Мазкур вазиятда корхона учун хавф-хатарлар ва унинг жавобгарлиги қандай?” Buxgalter.uz илтимосига биноан савол юзасидан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 20.09.2023
«Халқаро шартномалар нормаларини қўллаш орқали норезидентнинг даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқини тасдиқлаш зарур. Норезидентнинг бундай ҳуқуқини қандай тасдиқлаш мумкин? Ҳақиқий резидентлик сертификатидан ташқари қандай ҳужжатлар тақдим қилиниши керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.09.2023
“МЧЖ товарларни Ўзбекистонга олиб кириш-олиб чиқишсиз ташқи савдо операциялари бўйича фаолиятни амалга оширади (99 туридаги ташқи иқтисодий операциялар, 18 ва 19 туридаги контрактлар). Чет эллик ҳамкор билан тузилган айни бир шартнома бўйича тўловлар Россия рублида, товарни жўнатиш эса еврода амалга оширилган. Улар ўртасида дебиторлик-кредиторлик қарзи ҳосил бўлмаслиги учун ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш лозим бўлган. Шартномада товарлар учун тўловлар турли валюталарда РФ курслари бўйича амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги банд мавжуд. МЧЖ Ўзбекистоннинг резиденти бўлган ҳолда валюта операциялари бўйича РФ курсларига асосан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкинми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.08.2023
“Бош офиси чет элда жойлашган авиакомпаниянинг доимий муассасаси қуйидаги масалани тушунтириб беришни сўрайди: биз ҳисоб рақамида мавжуд бўлган, авиачипталарни реализация қилишдан олинган даромадни бош компанияга ўтказмай, балки бош компания таъсисчиларининг топшириғига кўра Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхонанинг устав фондига ҳисса сифатида йўналтиришимиз мумкинми? Агар бунинг имкони бўлса, қандайдир солиқ оқибатлари юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 20.06.2023
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона темир йўлда логистика билан шуғулланади, темир йўл вагонларини Қозоғистон юридик шахсидан ижарага олади. Ижарага олиш пайтида вагонларнинг бир қисми Қозоғистонда, бир қисми – Ўзбекистонда бўлади. Бориладиган йўналиш: Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Эстония. Корхона мазкур ҳолда солиқ агенти сифатида ҚҚС тўлаши керакми? Валюта шартномаси бўйича ижара нархи ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган, шартнома – қисқа муддатли, 90 кунлик”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.06.2023
Корхона реэкспортга ноль даражали ставка бўйича солиқ солди. Солиқчилар эса камерал текширув якунлари бўйича 15% ставкани ҳисобга олган ҳолда қўшимча фойда солиғи ҳисоблашди. Солиқ тўловчи солиқчиларнинг хулосасига рози эмас ва ўзининг айтганида турибди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 07.06.2023
“Бизнинг корхонамиз Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сертификатини олди. Агар ушбу ҳужжатдаги QR-код сканер қилинса, резидентлик тўғрисидаги худди шу хат чиқади. Аммо хорижий ҳамкор мазкур сертификатни текшириш мумкин бўлган интернет-ресурсга ҳавола беришимизни сўраяпти. Биз бундай ҳаволани тақдим этолмаймиз. Ҳамкор бизни қандай текшириши мумкинлиги юзасидан ДСҚда жавоб беришмади”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 19.05.2023
“Агар биз чет элда сотиб олинган ускунани дарҳол қўшни республикага сотишни режалаштирсак, уни ИМ-40 режимига расмийлаштириш керакми?”. “Норма” эксперти Гулнора АБДУНАЗАРОВА ушбу саволга Божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармасидан жавоб олди: ... 

Дата публикации 18.05.2023
“Ўзини ўзи банд қилган ҳунарманд реализация қилиш мақсадида ўз маҳсулотларини кичик туркумларда олиб чиқади. Бундай товарни божхона декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқиш мумкинми? Қандай ҳажмда? Бу чегарада қандай ишлайди?”. “Норма” эксперти Гулнора АБДУНАЗАРОВА ушбу саволга Божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бошқармасидан жавоб олди: ... 

Дата публикации 16.05.2023
“Ишлаб чиқариш корхонаси 2021 йилда ўз эҳтиёжлари учун импорт хом ашёни олиб кирди, божхона божи ва ҚҚСни тўлади. 2023 йилда божхона органи божхона тўловларини кўпайиш томонга қайта ҳисоблаб чиқарди. Божхона тўловларининг каттароқ суммаси билан янги БЮД расмийлаштирилди. Бунда БЮДда олиб кириш санаси – 2021 йил, божхона органи билан тўловларни солиштириш далолатномасида эса – 2023 йил март ойи кўрсатилган. Агар хом ашё тўлиқ реализация қилинган тайёр маҳсулотларга ҳисобдан чиқарилган бўлса, бухгалтерия ҳисобида божхона тўловларининг кўпайиш суммасини қандай тўғри акс эттириш мумкин? Солиқ ҳисоботини қайта топшириш керакми ёки ҳисобот даврида ҳаммасини тўғрилаб юборса бўладими?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСБ ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Марат ВАХРИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.05.2023
“Ташкилот терминалларни етказиб беришга доир импорт контрактини тузди. Таснифга асосан товарнинг умумий қиймати 2 000 АҚШ долларини, транспорт харажатлари – 200 АҚШ долларини, таснифнинг умумий қиймати – 2 200 АҚШ долларини ташкил этади. Товарни етказиб бериш шарти – DAP Тошкент шаҳри. БЮДни расмийлаштиришда 12-устунда (божхона қиймати) 2 200 АҚШ долларини, 22-устунда эса (умумий фактура қиймати) – 2 000 АҚШ долларини кўрсатдик. Агар етказиб бериш шартларига асосан транспортда ташишни сотувчи амалга ошириши шарт бўлса, БЮДда умумий фактура қиймати қанчалик тўғри кўрсатилган”. Саволга “Норма” илтимосига биноан Божхона қўмитаси Божхона тўловлари бошқармаси бош инспектори Жамшид ИСОМУРОДОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.05.2023
“Чет эллик шахслардан олинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини биринча марта тўлдираяпман. Нималарни ҳисобга олиш кераклигини айтиб берсангиз? У ўсиб борувчи якун билан тўлдириладими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 11.04.2023
“ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилди. Ушбу даврда ташкилот товарларни импорт қилди, божхона расмийлаштируви чоғида тўланган ҚҚС ҳисобга олмаган. Солиқ органлари томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, гувоҳноманинг амал қилиши тикланганидан кейин СКнинг 4-моддаси асосида ҳисоботларни қайта топшириш йўли билан “божхона” ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?”. Молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза СУЛТОНОВА ўз фикрлари билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 11.04.2023
“Ускунанинг Хитойдан етказиб берилишида Хитой транспорт компанияси хизматларидан фойдаланмоқчимиз. Юк Ўзбекистоннинг божхона чегарасигача етказиб берилади. Бунда солиқ солиш бўйича қандай мажбуриятлар юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.12.2022
«Корхона товарни улгуржи экспорт қилади. Форс-мажор сабабли чет эллик ҳамкорлардан бири товар туркумини қайтариб жўнатди. Қайтариш ИМ-41 БЮД бўйича расмийлаштирилди. Товарни экспорт қилишда ЭҲФни расмийлаштирмаганмиз. Экспорт қилинган товарни қайтариш учун бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш мумкинми? Чет эллик ҳамкордан товарнинг қайтарилиши ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботида қандай ва қаерда акс эттирилади? Ҳисобот шаклларининг ўзида бундай имконият бўлмаса, ушбу солиқлар бўйича қандай тузатиш киритилади?». Ушбу саволларга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ...