Ҳисобда тафовут бўлмаслиги учун касса чеки харид тўғрисидаги ахборотни ҳаққоний акс эттириши керак. Бироқ сотувчи хатога йўл қўйиши мумкин - нолга ортиқча босиши, бошқа товарни кўрсатиши, тўлов усулини (нақд пулда ёки терминал орқали) нотўғри кўрсатиши мумкин. Ва хатога йўл қўйиш қанчалик осон бўлса, уни тузатиш шунчалик қийин бўлади.
Buxgalter.uz амалдаги қонунчиликка қўшимча киритган ҳолда муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. ...
Онлайн назорат-касса техникасига ўтиш янгиликларидан бири шундан иборат бўлдики, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан ташқари фискал модулни (USB-токен) сотиб олиш зарур. Агар ФМО сизга фискал модуль учун ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган бўлса, нима қилиш лозим? Уни кирим қилиш зарурми? Модулни бошқа қурилмага қайта ўрнатиш мумкинми? ...
Онлайн-НКМга ўтувчилар учун имтиёзнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январда тугайди . Шу боис ушбу масала борасида тезроқ ҳаракатни бошлаш лозим, бунда қандай қийинчиликларга дуч келиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳидан билиб оласиз: ...
Агар виртуал касса ёки онлайн-НКМ ишдан чиққан бўлса, тадбиркор нима қилиши лозим? Бундай вазиятда ким ва нима учун жавоб беради? Нима учун ТХКМ бундай қурилмалар таъмирлаш учун олиб кетилгани ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат бера олмайди?
Buxgalter.uz бу борада тавсияларни тайёрлади. ...
Тадбиркорга онлайн-касса билан тўлиқ ишлашни ўзлаштириб олишда ким ёрдам беради? Шуниси қизиқки, масала ҳозирча очиқ қолмоқда, онлайн-НКМ имкониятларидан эса тўлиқ равишда фойдаланилмаяпти. Buxgalter.uz назорат-касса техникаси соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. ...
Онлайн-НКМга ўтиш назорат-касса дафтарини юритиш ва ҳар кунлик Z-ҳисоботларни ечиш каби ҳаракатлардан бутунлай воз кечиш имконини берди. Реализация қилиш бўйича маълумотларни тезкор равишда ва масофадан олиш мумкин.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги янги функционал ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШАБАЕВ гапириб берди: ...
Чакана савдода кўпинча товарлар буюртма асосида реализация қилинади. Бу харидорга унинг талабларига юқори даражада жавоб берадиган эксклюзив маҳсулотни олиш имконини беради. Бундай маҳсулот сотувчилари, қоидага кўра, харидор ниятининг жиддийлигини аниқлаш ва товарни ишлаб чиқариш ёки олиб келиш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун олдиндан тўловни талаб қилишади. Бироқ бундай ҳисоб-китобларни қандай қилиб касса орқали тўғри ўтказиш юзасидан савол юзага келади? Бунга ҳозирча жавоб йўқ. Бу ДСҚнинг лозим даражадаги эътиборига лойиқ ва тез фурсатда ҳал қилишини керак, деб ҳисоблаймиз. ...
Онлайн-ККМ ёки виртуал кассага ўтган тадбиркорлик субъектлари ҳар йили фискал маълумотлар операторига фискал модуль ва хизмат кўрсатиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ҳақ тўлайди. ЯТТ ушбу пулларни нақд шаклда тўлаши мумкинми ёки тўлов албатта ҳисобварақдан ўтказилиши керакми? Агар ташкилот “картотекада” бўлса, қандай йўл тутиш лозим? Турли вазиятларда ФМО ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади? ...
Бозорда сиз сотиб олган ва фойдаланаётган НКМдан кўра бизнесингизга кўпроқ мос келадиган янги моделдаги НКМ пайдо бўлганда, нима қилиш керак? Масалан, кассирнинг иш ўрнини, омбор ва бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш дастурлари билан интеграциялашувни таъминловчи модель дейлик. Фойдаланилаётган НКМни алмаштириш мумкинми ва буни амалга оширишнинг энг мақбул йўли қандай? ...
Онлайн-НКМга ўтдик, бироқ қурилма бузилиб қолди. Бундай вазиятда савдо тўхтаб қолмаслиги ва ҳисобда хатоликка йўл қўймаслик учун қандай тўғри йўл тутиш керак? ...
Тадбиркорлар орасида ҳозир фақат онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказишади, дегар фикр юради. Бу тўғрими? Тадбиркорда фискал хотирали НКМ бўлса ва онлайн-НКМга ўтиш графигига асосан у ҳали олдинги авлод НКМдан фойдаланиши мумкин бўлмаганлар жумласига кирмаган бўлса, у бундай машинани рўйхатдан ўтказиши мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ахборот хизмати бошлиғи Елена ИСМАЕВА вазиятни шарҳлаб берди: ...
2019 йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (тушуми) 5 млрд сўмдан ошган тадбиркорлар 2020 йил 1 августгача онлайн-кассаларга ўтишни якунига етказишлари керак. Унга ўтиб бўлган айрим хўжалик юритувчи субъектлар иш жараёнида турли ноқулайликларга тўқнаш келдилар. Буни қандай ўнглаш мумкин? Вuxgalter.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритди. ...
Тўлов терминаллари орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга чеклар билан бирга албатта онлайн-НКМ ёхуд виртуал касса чеки берилиши керак. Президентнинг 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармонининг ушбу нормасини амалга ошириш билан боғлиқ юзага келаётган саволларга ДСҚ мутахассислари махсус ташкил этилган онлайн-семинарда жавоб бердилар. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ...
ДСҚ томонидан ПФ-5813-сон Фармонга асосан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг бепул базавий қисмини фақат «Soliq Servis» ДУКдан олиш мумкин. Нима учун ишлаб чиқувчи тарқатиш ва хизмат кўрсатишни бошқа Техник хизмат кўрсатиш марказларига ҳам ишониб топширмади? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ директори Ҳаётжон НАСРУЛЛАЕВ тушунтирди: ...
ҚҲТБТда онлайн-кассаларни келгусида жорий этишга доир ВМҚ лойиҳаси муҳокамаси якунланди. У мавжуд бўлган қандай муаммоларни ҳал қилиш имконини беради, қайсиларини эса – йўқ? Вuxgalter.uz шарҳида бу ҳақда батафсил ўқинг: ...