Ўриндош ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун моддий ёрдам кўрсатиш (пластик карточкасига пул маблағларини ўтказиш) ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми, бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компанияси эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА тушунтириш берди: ...
ДСҚ томонидан E-imtiyoz ахборот тизими жорий этилди. Унга НҲҲ ва халқаро шартномаларга мувофиқ 3 931 та товар ва хизматлар турига ҚҚС имтиёзлари бўйича маълумотлар киритилган. Ҳар бир имтиёзга ID-коди бириктирилган. Тизим ҚҚС бўйича имтиёзнинг автоматик тарзда қўлланилишини таъминлайди. Агар функционал ишламаса нима қилиш керак? ...
2021 йилда умумий овқатланиш корхоналарига солиқ тўлаш бўйича енгилликлар яратилди, кўп қаватли уйнинг ертўласида ишлаш ҳуқуқи берилди. Улар алкоголь билан савдо қилиш учун қўшимча йиғим тўлашга мажбур бўлишди, ЯИДХПда янги интерактив хизматга эга бўлишди, ўз ходимларини мажбурий тартибда эмлашди. Умумий овқатланиш соҳасини тартибга солишдаги бу ва бошқа ўзгартиришларни buxgalter.uz қулай бўлиши учун жадвалга жамлади: ...
Ўзбекистонда Туризм ва спорт вазирлигининг ташкил этилиши, имтиёз муддатларининг узайтирилиши, янги преференциялар, лицензия талабларининг ўзгартирилиши - буларнинг барчаси 2021 йилда тармоқ ривожи учун амалга оширилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга йиғди. ...
2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган (СК 483-м. 9-қ.). Buxgalter.uz нинг имтиёзни қўллаш тўғрисидаги саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: ...
Озиқ-овқат корхонасида қайта ишланган маҳсулотларга имтиёз қўлланиладими? Солиқ тўловчилар саволларига ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Беҳзод БОТИРАЛИЕВ жавоб берди: ...
2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қатор НҲҲлар қабул қилинди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади: ...
2021 йил 10 октябрдан 31 декабрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланмалар ва мамлакатга олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган (СК 483-м. 9-қ.). Бироқ мазкур имтиёзни қўллаш осон бўлмайди, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА. Молия вазирлиги, Божхона ва Солиқ қўмиталарининг ёрдами зарур: ...
Корхона Covid-19 учун тест-системаларни импорт қилиш, сўнгра маҳаллий бозорда сотишни режалаштирмоқда. Улар тиббий буюмлар ҳисобланадими? Уларни республикага олиб кириш ва маҳаллий бозорда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
Фуқароларнинг айрим тоифаларини ўқитиш учун субсидиялар, ижара ҳақи учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш, фаолият соҳасини кенгайтириш - нодавлат ўқув муассасалари 2021 йилда олган янги имкониятларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz имтиёзлар ва НҲҲларни жадвалда жамлади: ...
Президент томонидан 6 октябрь куни «Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат билан қандай ўзгартиришлар киритилади? ...
ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси имтиёз ҳисобланадими? Ушбу савол нафақат у ёки бу товарни реализация қилишни ҚҚСдан озод этиш, балки ноль даражали ставкани қўллашда ҳар гал юзага келади. Бунда аксарият ноль даражали ставкага имтиёз сифатида қарайди. Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ушбу масала бўйича ўз позициясини тушунтирди: ...
Subsidiya.mf.uz электрон платформаси тест режимида ишга туширилди. У орқали юридик ва жисмоний шахслардан субсидиялар ёки компенсациялар олиш учун аризалар қабул қилинади. Buxgalter.uz у қандай ишлашини аниқлаштирди. ...
2021 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида НҲҲлар қабул қилинди. Buxgalter.uz солиқ, божхона имтиёзлари ва субсидиялар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни жадвал шаклида тайёрлади: ...
Онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларни қўллаган ҳолда ишловчи солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизмати менюсида янги меню - “Имтиёзлар” пайдо бўлди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ...