Электрон ҳужжат айланиши операторлари ўртасида роуминг тизими орқали фақат ҳисобварақ-фактура нормал тарзда синхронлаштирилган. Бошқа ҳужжатлар, масалан, далолатнома ёки товар-транспорт юкхатини контрагент, агар у бошқа ЭҲА оператори мижози бўлса, шунчаки олмаслиги мумкин. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ бу нима учун рўй бериши ва ҳамкорлар билан ишлашда қандай қилиб бундай вазиятни олдини олишни buxgalter.uz учун махсус тушунтирди. ...
12 июнь куни ДСҚ яқин вақтда хизматлар импортида бир томонлама ЭҲФларни ҚҚС ҳисоб-китоби шаклига (10006_14) 4-иловага киритиш мумкинлигини маълум қилди. Бухгалтерлар бундай ЭҲФларни шакллантириш қоидалари билан қизиқа бошлашди. Buxgalter.uz маслаҳатлар юзасидан «Venkon Group» бош директори Асқар ИСМОИЛОВга мурожаат қилди. ...
Нима учун контрагентингиз сиз томондан ёзилган электрон ишончномани кўрмайди ва вазиятни қандай тузатиш мумкин? Электрон ишончномадан фойдаланиш чоғида нимани унутмаслик лозим? Buxgalter.uz сўровига биноан вазиятни «Янги технологиялар» ИАМ ЭҲФни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Нозим ТЎРАЕВ тушунтирди: ...
Бугунги кунда барча бухгалтерлар электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимидан қандай фойдаланишни яхши биладилар. Интернет, ЭРИ – буларнинг ҳаммаси уларда мавжуд. Электрон ҳужжат айланиши тизимининг кўпгина операторлари мижозларга қулай бўлиши учун мобил иловаларни ишлаб чиқдилар ва ишга туширдилар. Шундай экан, нима учун ўз вақтида тақдим этилмаган ва имзоланмаган ҳисобварақ-фактуралар муаммоси ҳамон ҳал этилмаяпти? Buxgalter.uz ўқувчилар ва экспертлар билан биргаликда ушбу масалага ечим топишга уриниб кўрди. ...
Айрим ЭҲА операторлари «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунга амал қилиб, ишончномани электрон шаклда ёзиб беришни таклиф этмоқдалар. Бир қарашда бу қулайдек кўринади. Бироқ Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом фақат қоғозда ёзилган ишончномалар муомаласини тартибга солади. Бухгалтер қандай йўл тутиши керак: ишончномани қоғозда ёзиб берсинми ёки электрон шаклда? ...