Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бир томонлама ҳисобварақ-фактура қандай шакллантирилади
12 июнь куни ДСҚ яқин вақтда хизматлар импортида бир томонлама ЭҲФларни ҚҚС ҳисоб-китоби шаклига (10006_14) 4-иловага киритиш мумкинлигини маълум қилди. Бухгалтерлар бундай ЭҲФларни шакллантириш қоидалари билан қизиқа бошлашди. Buxgalter.uz маслаҳатлар юзасидан «Venkon Group» бош директори Асқар ИСМОИЛОВга мурожаат қилди.
- Бу таомил оддий ЭҲФни яратишдан мураккаб эмас. «Didox» электрон ҳужжат айланиши тизими мисолида тушунтириб бераман.
Шахсий кабинетга киринг ва ойнанинг юқори ўнг бурчагида “Ҳужжатни яратиш” тугмасига босинг.
Электрон ҳужжатни яратиш учун ойна очилади. Экраннинг юқори ўнг бурчагида тушувчи рўйхатдан унинг турини танлаш лозим. Бир томонлама ҳисобварақ-фактура яратиш учун “Далолатномасиз ҳисобварақ-фактура” ҳужжат турини танланг.
“Ҳамкорнинг маълумотлари” бўлимида “Бир томонлама ҳужжат” белгисини ўрнатинг. Бунда тизим олувчининг реквизитлари ва шартнома (контракт) тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришни талаб этмайди.
“Маҳсулот” бўлимида реализация қилинаётган товарлар, ишлар ёки хизматлар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатинг. Чакана реализация қилиш тўғрисидаги маълумотларни битта сатрда кўрсатиш мумкин.
“Жавобгар шахслар” бўлимида ҳужжатни имзолаган жавобгар шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
“Имзолаш” тугмасидан фойдаланинг.
Имзоланган ҳужжат ҳужжатлар журналида контрагент номи кўрсатилмаган ҳолда сақланади.
Реклама ҳуқуқи асосида