ЭТТЮХ
Дата публикации 30.08.2024
«Корхонада юк қабул қилувчи томонидан имзоланмаган жуда кўп ЭТТЮХ тўпланиб қолган. Нима қилиш керак? Қандай оқибатлар бўлиши мумкин? Юк қабул қилувчи имзоламаган ЭТТЮХ расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгач тасдиқланган ҳисобланадими – ЭҲФ каби?» Бу саволлар бугунги кунда кўплаб корхоналар учун долзарб. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Электрон товар-транспорт юк хатларини расмийлаштиришнинг амалий жиҳатлари» вебинари доирасида Солиқ қўмитаси қошидаги «Янги технологиялар» ИТМ бўлим бошлиғи Нодир МУҲАММАДОВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 20.08.2024
Барча солиқ тўловчилар 1 сентябргача 2024 йилнинг апрель-август ойларида турли сабабларга кўра расмийлаштирилмаган ЭТТЮХларни қўшимча расмийлаштиришлари керак. Атиги 10 кун қолди, шунинг учун буни кечиктирманг. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 14.08.2024
Август ойининг биринчи ўн кунлигида Солиқ қўмитаси қайта ишлашга берилган хом ашё ва ундан тайёрланган маҳсулотларни ташишда электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш қоидаларини ўзгартирди. Агар илгари ташиш тури сифатида "Омбордан омборгача" кўрсатилган бўлса, энди "Қайта ишлашга топшириш" махсус функционали пайдо бўлди. Янги функционал билан ишлашда нималарга эътибор бериш кераклигини buxgalter.uz илтимосига кўра Didox электрон ҳужжат айланиши операторининг мутахассислари тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.08.2024
Яқин вақтгача сотувчилар жисмоний шахсларга товар етказиб беришда ЭТТЮХ расмийлаштирмас эдилар. Энди қоидалар ўзгармоқда. Электрон товар-транспорт юк хатининг янги тури – бир томонлама ЭТТЮХ пайдо бўлди. Ва электрон ҳужжат айланиши операторлари сайтларида янги функционал ишга тушди. Buxgalter.uz илтимосига кўра ундан қандай фойдаланиш ҳақида Didox лойиҳаси раҳбари Антон ЛИ ҳикоя қилди: ... 

Дата публикации 13.08.2024
1 июлдан бошлаб ЭТТЮХ расмийлаштириши шарт бўлган тадбиркорлик субъектлари сафига қўшилган солиқ тўловчилар мураккаб вазиятга тушиб қолдилар. Йирик солиқ тўловчилардан фарқли ўлароқ, улар ўтган давр учун барча ЭТТЮХларни тақдим эта олмайдилар. Бундай вазиятда нима қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 01.08.2024
Электрон ҳужжат айланиши операторлари ЭТТЮХ шаклидаги баъзи қаторларни мажбурий тўлдириладиган тоифадан мажбурий бўлмаган тоифага ўтказилгани ҳақида хабар бердилар. Вазиятни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" ИАМ етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ "Норма" ПРМнинг "Товар-транспорт юк хатини электрон шаклда расмийлаштиришнинг амалий жиҳатлари" мавзусидаги вебинарида тушунтириб берди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...