Савдо ва овқатланиш
Дата публикации 30.11.2022
«Мен якка тартибдаги тадбиркорман, кўп йиллардан буён ишлайман, фаолият тури – чакана савдо (атторлик моллари билан). Сўнгги вақтда туман ҳокимлиги ходимлари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳам рўйхатдан ўтишимни талаб қила бошладилар. Ушбу талаб қонунийми? Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтсам, ЯТТ деб ҳисобланмай, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида чакана савдо билан шуғуллана оламанми?». Buxgalter.uz бу борада солиқ идорасидан тушунтириш олди: ... 

Дата публикации 25.11.2022
Ишлаб чиқувчилар қонунчиликда белгиланган барча ҳолларда, шу жумладан кафолат муддати давомида онлайн-НКТ қайтариш чекини расмийлаштириш бўйича функционални янада такомиллаштирдилар. Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ янгилик ҳақида батафсил тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 18.11.2022
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚ 1-б.) (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚга 1-илова 2-б.). ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади? Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 11.11.2022
«Корхонамиз номига онлайн-НКМ ва виртуал касса рўйхатдан ўтказилган. Биз учун қулайроқ бўлгани учун фақат онлайн-НКМдан фойдаланамиз, виртуал кассани ҳар эҳтимолга қарши ушлаб турамиз. Биздаги онлайн-НКМ русуми бир неча кун ишламаганда уни сотиб олганмиз. Бироқ, солиқчилар нима учун чекларни виртуал касса орқали урмаслигимизни сўрайвериб қийнаб юборишди. Важларимизга жавобан ё ундан воз кечишимиз, ёхуд тушумнинг бир қисмини у орқали ўтказишимиз кераклигини айтадилар. Битта тадбиркорлик субъектига нечта онлайн-НКМ рўйхатдан ўтказилиши мумкин? Кассани захирада сақлаб, ундан фойдаланмаслик мумкинми?». buxgalter.uz илтимосига кўра «Онлайн касса трейд» МЧЖ техник хизмат кўрсатиш маркази директори Рустам ЁҚУБОВ вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 10.11.2022
«Солиқ инспектори 2023 йил 1 январгача бизнинг онлайн-НКМ учун 2D-сканер сотиб олишни талаб қилмоқда. Бироқ сотувчиларимиз усиз ҳам яхши ишлайдилар. Ушбу талабга риоя этиш қанчалик мажбурий?». «Онлайн касса трейд» МЧЖ техник хизмат кўрсатиш маркази директори Рустам ЁҚУБОВ buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 07.11.2022
2022 йил 1 ноябрда тўлов сервислари тўловнинг айрим турларини, шу жумладан жойларда, QR-код орқали тўлов ва масофадан тўловнинг айрим турларини тўхтатиб қўйдилар. Шу куни кечга томон уларнинг иши тикланди. Ушбу ҳолат такрорланиши мумкинми, бунга қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин? Buxgalter.uz эълон қилинган арзномаларни ўрганиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашиб, муайян хулосаларга келди. Улар онлайн-НКТ тизимини янада ривожлантириш ва солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдали бўлишига умид қиламиз. ... 

Дата публикации 04.11.2022
Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади. Бу 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚда назарда тутилган. Ҳужжат тафсилотлари norma.uz порталида келтирилган: ... 

Дата публикации 04.11.2022
Солиқ органлари чакана савдо корхоналарида сайёр солиқ текширувларини ўтказадилар. Текширув предмети – товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этиш. Қоидабузарлар СК 227-1-м. бўйича жавобгарликка тортилади. Buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА қандай қилиб сўнгги ҳисобот чорагидаги реализациядан соф тушум миқдорида жарима солинишининг олдини олиш ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 02.11.2022
Buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН чакана савдо шохобчалари мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарлар билан ишлашга қандай тайёрланишлари кераклиги ҳақида гапириб берди. ... 

Дата публикации 28.10.2022
Кўпгина товарлар ва хизматларни сотувчилар мижозлардан тўловларни масофадан туриб қабул қилиш имконини берадиган тўлов ташкилотлари сервисларидан фойдаланадилар. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра жисмоний шахсларга реализация қилинган хизматлар ва товарлар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилингач юзага келган қийинчиликларни қандай бартараф этишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 28.10.2022
Давлат дори воситаларининг нархлари устидан назоратни кучайтиради. Бу Президентнинг 26.10.2022 йилдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 25.10.2022
ҚҚС тўловчи воситачининг ҚҚС тўламайдиган комитент билан ўзаро ҳисоб-китоблари қандай ҳисобга олиниши ва расмийлаштилириши юзасидан «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 20.10.2022
13.10.2022 йилдаги 591-сон ВМҚга мувофиқ, кўчма савдога қўйиладиган талаблар соддалаштирилди. Ўзгаришлар ҳақида батафсил norma.uz порталида танишинг: ... 

Дата публикации 20.10.2022
«Корхона кабель ва сим маҳсулотларини биржа орқали бюджет ташкилотлари ва корпоратив буюртмачиларга реализация қилади. Лотлар бўйича тузилган шартномаларда идишларнинг қиймати товарларнинг қийматига киритилиши белгиланган. Бу ҳолда ҳисобварақ-фактуралар қандай расмийлаштирилади? Товар қийматини идишларнинг қийматини чегирган ҳолда, уларни эса алоҳида сатрда кўрсатиш керакми? Ёки идишларнинг қийматини товарни етказиб бериш билан боғлиқ материалларга сарф-харажатлар сифатида тан олиш керакми?». Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаментининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари услубияти бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.10.2022
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларига тафовутлар аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тузатиш киритиш мумкин 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илованинг 38-1-б.. Buxgalter.uz вақт топиб, сентябрь ойи учун чекларда хато йўқлигига ишонч ҳосил қилишни тавсия этади. Бу солиқ ҳисоботларини хатоларсиз топширишингизда ёрдам беради. ДСҚ 10-санадан кейин чек маълумотларига ўзгартиришлар киритиб бўлмаслигини эслатди. ... 

Дата публикации 27.09.2022
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кўпинча онлайн-НКМ чекларидаги нотўғри МХИК тўғрисида хатлар келади. Қонунни бузмаслик ва ниманидир тузатиш ва қайта созлаш зарурлиги тўғрисида доимий талабларни олмаслик учун товарлар билан ишлашни йўлга қўйишда тадбиркорга ким ва нима ёрдам беришини buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ ТХКМ директори Рустам ЯКУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 23.09.2022
ДСҚ товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтди (СК 227-1-м.). Ушбу жарима кимга ва қайси вақтдан бошлаб қўлланиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.09.2022
2023 йил 1 январдан бошлаб товарларни чакана реализация қилувчи тадбиркорлар аҳоли билан ҳисоб-китобларда EAN штрих-коди ва рақамли маркировкалаш кодини аниқ ўқиш ва идентификация қилиш имкониятига эга бўлмаган касса техникасидан фойдалана олишмайди (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 2-б.). Бундай аниқ ўқийдиган қурилмалар, бошқалар қаторида, штрих-коди ва рақамли маркировкалаш коди мавжуд бўлмаган товарлар билан ишлашда қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМ товарлар ва хизматлар таснифи бўлими бошлиғи Ойбек АЗИМБАЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.09.2022
Давлат солиқ қўмитаси Маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган жадвал кўринишидаги версиясини тақдим этди. Штрих-кодлар ёрдамида МХИК билан ишлаш имконияти қўшилганлиги асосий янгиликлар жумласига киради. ... 

Дата публикации 13.09.2022
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланди. ЭҲФда рақамли маркировкалаш учун устун ва онлайн-НКМ чекларидаги майдонни қайси санадан тўлдириш мажбурий, маркировкаланган дори воситаларини қандай қилиб доналаб сотиш ва беморни даволаш учун фойдаланилган дори воситалари ва тиббий буюмларни чиқаришни тўғри расмийлаштиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ рақамли маркировкалаш тизими оператори “Дори препаратлари” товар гуруҳи менежери Диёр РАСУЛЕВ тушунтирди: ...