Товар ва хизматлар кодлари
Дата публикации 19.10.2023
“Asl belgisi” МАТ орқали рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларнинг хорижий ишлаб чиқарувчиси сифатида биз Ўзбекистоннинг солиқ хизматида ҳисобга қўйилишимиз, СТИР ва ЭРИси калитини олишимиз керак. Кейин ДМ ёки савдо ваколатхонасини очишимиз мажбурийми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.10.2023
“МЧЖ ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади. МЧЖ товарларни (асбоб-ускуналарга эҳтиёт қисмларни) харид қилади, улар кейинчалик экспортга реализация қилинади. Бунда товарлар турли етказиб берувчилардан (ишлаб чиқарувчилардан, улгуржи корхоналардан, дилерлардан) харид қилинади. Уларда айни бир товарларнинг номлари турлича бўлиши мумкин. Масалан, бир етказиб берувчидан сотиб олинадиган “резина астар”ни бошқа етказиб берувчи “зичловчи” номи билан бизга жўнатиши мумкин. Товар-моддий захираларни (ТМЗ) ҳисобга олишни мақбуллаштириш мақсадида корхонамиз сотиб олинган товарларни ҳисобга олишни корхонада қабул қилинган номлар бўйича юритишни режалаштирмоқда. Яъни етказиб берувчилардан турли номларда сотиб олинган товарлар номенклатура позицияларининг артикул рақамлари асосида ягона ҳисобга олиш номларига айлантирилади. МЧЖ ҚҚС тўловчиси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, товарларни етказиб берувчининг номидан фарқ қиладиган корхонада қабул қилинган ном билан реализация қилишда бу электрон ҳужжат айланиши орқали назорат қилиш чоғида ҚҚС бўйича занжир узилишининг сабаби бўлмайдими? Бу молиявий жарималарга олиб келмайдими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 11.07.2023
Ўлчов бирликларини ўзгартириш ёки янгиларини қўшиш учун ариза қандай берилади? Қачон аризага жавоб келади? ... 

Дата публикации 19.06.2023
Жарима ишлаб олмаслик учун улгуржи ва чакана савдо корхоналари салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш ишга туширилган дастлабки ойларда эътиборни нимага мужассамлаштиришлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖнинг “сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.06.2023
Агар ишлаб чиқарувчи товарни “дона” ўлчов бирлигига эга ва камроқ сиғимдаги қадоқда шакллантириш имконини бермайдиган идентификацияловчи МХИК (охирги 6 та рақами – ноллар эмас) билан катта сиғимдаги истеъмол қадоғида сотса, товарни қандай қилиб тортиб сотиш мумкин? Чакана савдо субъекти бундай вазиятда қандай йўл тутиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Янги технологиялар” ИАМнинг Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар ягона электрон каталогини шакллантириш бўлими бошлиғи Ориф АБДУРАҲМОНОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.06.2023
“Tasnif.soliq.uz портали керакли МХИКни бешта турли усулда топиш имконини беради. Қандай ҳолларда қайси усуллардан фойдаланган яхши эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг ФМО филиали директори Шерзод ТЕШЕБАЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 07.06.2023
Қандай МХИК тўғри ҳисобланиши ва солиқ органлари хатони қандай аниқлаши мумкинлигини вебинар чоғида “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг ФМО филиали директори Шерзод ТЕШЕБАЕВ тушунтирди. ... 

Дата публикации 06.06.2023
“Агар керакли код топилмаган бўлса, ариза қолдиринг” – ушбу ибора tasnif.soliq.uz билан ишлайдиган барчага таниш. Берилган аризадан қандай натижани кутиш мумкинлиги ва қачон уни беришдан маъно бўлиши ҳақида “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг “Фискал маълумотлар оператори” филиали директори Шерзод ТЕШЕБАЕВ МХИК ҳақида бўлиб ўтган вебинарда гапириб берди: ... 

Дата публикации 29.05.2023
МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг: ... 

Дата публикации 29.05.2023
“B2B битими бўйича харидор ЭҲФда товар номи сифатида МХИК номини кўрсатиш лозим деб таъкидламоқда. Мазкур “қоида” онлайн-НКМ чекларига ҳам татбиқ этилишига бизни ишонтиришга ҳаракат қиляпти. Гўёки бу ҳолда солиқчиларда МХИКнинг товарлар номенклатурасига номувофиқлиги юзасидан жарималар учун асослар бўлмас эмиш. Бу тўғрими?”. Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 23.05.2023
“Асл белгиси” МАТ маъмурияти тизимнинг ишидаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди. 2023 йил 30 майдан бошлаб, агар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмаси иштирокчиси бир дақиқада 1 000 та мурожаатни генерация қилса, тизим 429 кодли хато тўғрисида хабар чиқаради. Бундай чеклов кимлар учун долзарб ва бу ишлашга халақит қилмаслиги учун нима қилиш керак? “Асл белгиси” МАТ маъмурияти тушунтиради: ... 

Дата публикации 18.05.2023
Tasnif.soliq.uz порталида берилган ва қатъий белгиланган ўлчов бирликлари, шунингдек товар қадоғининг ҳар хил турлари қўлланилади. Қачон қандай ўлчов бирлиги ёки қадоқни қўллаш керак? ЭҲФ ва онлайн-НКМда ўлчов бирликлари билан қулай ва қоидабузарликларсиз ишлаш учун қандай созламалар зарур? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 16.03.2023
Солиқ тўловчиларда илгаригидек МХИКни бериш ва уни қўллашда талай саволлар туғилмоқда. Аммо – уларга жавоб топиш имконини берадиган норматив ҳужжат мавжуд эмас. Мисол учун, бу 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ билан назарда тутилган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби бўлиши мумкин бўларди. Бундай ҳужжатни қабул қилишда қандай муҳим жиҳатларни аниқлаштириб олиш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.03.2023
2023 йилнинг 1 мартидан бошлаб ЭҲФда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган МХИКни акс эттирганлик учун СКнинг 223-моддасига биноан жарима билан жазоланади. Санкцияларга қандай қилиб асос яратмаслик мумкинлигини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 07.03.2023
“Buxgalter.uz да “Умумий овқатланиш корхонаси рақамли маркировкалаш кодлари сканерисиз ишлаши мумкинми” материалини ўқиб чиқдим. Яқинда салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланиши боис, саволлар туғилди: 1) мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар учун алоҳида онлайн-НКТга эга бўлиш керакми; 2) 2D-сканердан ташқари қандай қурилмалардан фойдаланиш мумкин? Вақтида бизга сканер сотиб олишни таклиф қилишганди, бироқ биз рад этганмиз, сабаби ТХКМда бизнинг кассамиз штрих кодлар ва рақамли маркировкалаш кодларини ўқишни таъминлайди дейишганди. Бизда ассортиментда алкоголь маҳсулотлари мавжуд эмас, асосан – ўзимиз тайёрлаган таомлар ва алкоголсиз салқин ичимликлар мавжуд”. “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.03.2023
“Ресторанда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун гувоҳнома мавжуд. Иш жараёнида 2D-сканер билан жиҳозланмаган иккита НКМдан фойдаланамиз: биринчисидан – тайёр таомларни реализация қилишда, бошқасидан – алкоголь маҳсулотларини реализация қилишда. Солиқ текшируви натижалари корхонага СКнинг 227-1-моддасига биноан охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ органлари соф тушумни иккала НКМ бўйича ҳисоблаб чиқаради, лекин тайёр таомларда штрих код ва 2D сканер мавжуд эмас, биз керак эмас, деб ҳисоблаймиз. Сиздан қуйидагини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз: соф тушум миқдорини фақат алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бўйича ҳисоблаб чиқариш керакми ёки тайёр маҳсулотларни реализация қилиш билан биргами?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 02.02.2023
“ТХКМ кассани ўчириб қўйди ва дастурий таъминотни янгилаш учун унга ходимларининг кириши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда. ТХКМ мутахассисларининг тушунтиришича, бу МХИКни тез-тез алмаштириш билан боғлиқ МХИКдаги хатолар сонини қисқартиришга ёрдам беради”. Бундай ҳаракатларга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” директори, онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 27.01.2023
Сув ва чанқоқбости ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2023 йил 1 февралга қадар «Asl Belgisi» тизимида рўйхатдан ўтишлари ва рақамли маркировкалар тизими оператори «CRPT TURON» МЧЖ билан шартнома имзолашлари шарт 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 2-илованинг 1.1-б. Бу босқичдан муваффақиятли ўтиш ҳақида «Норма»нинг илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖнинг «Сув ва чанқоқбости ичимликлар» товар гуруҳи менежери Шафиъа ҚОСИМОВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 19.01.2023
МХИК тез-тез ўзгаради, онлайн-НКМ хотирасига ўзгартиришлар киритиш эса – серташвиш ва меҳнат талаб қиладиган иш. Чекларда хатонинг олдини олиш учун онлайн-НКМ ва виртуал кассаларда МХИКни tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига мувофиқ фаоллаштириш жараёнини қандай мақбуллаштириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “RiG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 23.12.2022
Маркировкаланган товарларни КПК орқали харид қилиш учун касса чекларини «ASL Belgesi» тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Муассис маркировкаланган товарларни устав капиталига киритган бўлса, улар қандай ҳисобга олинади? Харидор маркировкаланган товарларни қайтарганда нима қилиш керак? Бухгалтерларнинг ушбу долзарб саволларига buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди: ...