«Корхона этил спирти ишлаб чиқаради. 02207001001000004 МХИК (Истеъмолбоп хом ашёдан ректификацияланган этил спирти (ректификацияланган), олий даражада тозаланган) кўрсатилган ЭҲФни жўната олмаяпмиз. Тизим солиқ органи томонидан чекловлар белгилангани ҳақида хабар бермоқда. Солиқ хизматининг call-марказида изоҳлашларича, мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарларга бундай чеклов қўйилади. Тегишли майдон тўлдирилгач, ҳисобварақ-фактура ўтади. Бироқ биз ичимликларни эмас, балки уларни тайёрлаш учун хом ашёни сотамиз. Уни рақамли маркировкалаш талаб этилмайди. Маҳсулотимизни маркировкалашимиз керакми?».
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ «Алкоголь маҳсулотлари» товар гуруҳи мутахассиси Рустам ҚОДИРОВ вазиятни шарҳлади: ...
2022 йил 1 декабрдан бошлаб барча босқичларда – ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига реализация қилишгача – металл, шу жумладан алюмин идишда алкоголь маҳсулотларининг ҳаракатланиши тўлиқ кузатиб борилади.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН ишлаб чиқарувчилар, импорт ва реализация қилувчилар бунда нималарга эътибор беришлари, хато ва кўпгина жарималардан қандай қочишлари кераклиги ҳақида гапириб берди: ...
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚ 1-б.) (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚга 1-илова 2-б.).
ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади?
Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида: ...
Buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН чакана савдо шохобчалари мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарлар билан ишлашга қандай тайёрланишлари кераклиги ҳақида гапириб берди. ...
2023 йил 1 январдан бошлаб товарларни чакана реализация қилувчи тадбиркорлар аҳоли билан ҳисоб-китобларда EAN штрих-коди ва рақамли маркировкалаш кодини аниқ ўқиш ва идентификация қилиш имкониятига эга бўлмаган касса техникасидан фойдалана олишмайди (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 2-б.).
Бундай аниқ ўқийдиган қурилмалар, бошқалар қаторида, штрих-коди ва рақамли маркировкалаш коди мавжуд бўлмаган товарлар билан ишлашда қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМ товарлар ва хизматлар таснифи бўлими бошлиғи Ойбек АЗИМБАЕВ гапириб берди: ...
Давлат солиқ қўмитаси Маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган жадвал кўринишидаги версиясини тақдим этди. Штрих-кодлар ёрдамида МХИК билан ишлаш имконияти қўшилганлиги асосий янгиликлар жумласига киради. ...
2022 йил 10 августдан бошлаб тиббий хизматлар учун янги МХИК жорий этилди ва олдингилари амал қилишдан чиқарилди. Buxgalter.uz янги кодлар орасидан кераклиси топилмаган тақдирда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди. ...
ДСҚ турар жой ва нотурар жойларнинг МХИКни деталлаштирди. Ушбу объектларнинг асосий МХИКлари ва аввал қўлланилган 09801001005000000 (атрибутлари билан) ва 09801001999000000 МХИКлар нофаол ҳолатга ўтказилади. Солиқ тўловчилар қандай ишлашлари керак? ...
2022 йил 1 июлдан бошлаб МХИКлар янгиланди ва ёғоч учун қатъий белгиланган бирликлар маълум қилинди. Шунингдек, шакар ва сабзавотлар учун ягона ўлчов бирликлари жорий этилмоқда.
Янгиликлар билан қандай ишлашни buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ...
ЎРҚ 767-сон Қонуни билан бир қатор озиқ-овқат товарларини ҚҚСдан озод этиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди (05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун). Buxgalter.uz солиқ мажбуриятларини бажаришда ушбу имтиёзларни қандай қўллашни аниқлаштирди. ...
ДСҚ онлайн-НКМ чекларида товарлар ва хизматларга хато МХИК кўрсатилган тадбиркорларга билдиришнома-хатларни йўллади. Бундай хатга қандай жавоб беришни “Норма” эксперти Олег ГАЕВОЙ тушунтирди. ...
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори цемент МХИКларини инвентаризациядан ўтказишни якунлади. Унинг натижалари бўйича рўйхат тўлдирилди. Энди каталогда Ўзбекистон бозорида тақдим этилган цементнинг барча турлари учун МХИК мавжуд. Цемент ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва чакана реализация қилувчилар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда ҳисобга олишлари лозим. ...
My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсида фискал маълумотлар оператори томонидан Excel форматидаги иккита янги файл жойлаштирилди. Улар барча маълумотлар солиқ ҳисоботларидан тўғри ўтиши учун тузатиш киритилиши лозим бўлган чекларни аниқлаши мумкин. ...
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим. ...
Ишончномалар, товар-транспорт юкхати, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларининг электрон шаклларида товарлар ва хизматларнинг МХИКларини акс эттириш учун янги устун пайдо бўлди. Уни тўлдиришда ЭҲФни автоматик тарзда тўлдириш имконияти пайдо бўлади. Бу қандай ишлайди? ...