Онлайн-НКМ чекларида янги реквизит – товарларнинг келиб чиқиши пайдо бўлди. Илгари у ҳисобварақ-фактураларга жорий этилганди. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасига саволлар билан мурожаат қилди:
1. Чекдаги ушбу реквизит мажбурийми?
2. Чекда товарнинг келиб чиқиши кўрсатилмаса, нима бўлади?
3. Чекда товарнинг келиб чиқишини акс эттиришни қандай созлаш керак?
Саволларга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти мутахассислари жавоб беришди: ...
Онлайн-НКТнинг сотиш чекларида йўл қўйилган техник хатоларни тузатиш мумкин бўлган муддат ўзгартирилди. У 10 кунга – сотиш чеки шакллантирилган ой учун ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топшириш санасига қадар узайтирилди.
Чекларни тузатишда эса алоҳида ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш учун СКнинг 257-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинади.
Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди. ...
Солиқ қўмитаси ҚҚС тўловчиларга харидорлардан бўнак тўловларини ва бўлиб-бўлиб тўлаш, кредитни сўндириш ҳисобига тўловларни қабул қилган ҳолда қачон ва қандай онлайн-НКМ чекларини бериш кераклигини тушунтирди.
Илгари бу борада турли нуқтаи назарлар билдирилган эди, энди Солиқ қўмитаси томонидан кўрсатилган тартибга амал қилишни тавсия қиламиз. Buxgalter.uz тушунтиришларни ягона йўриқномага тўплади. ...
“ҚҚС тўловчи бўлган ташкилот электротехника товарларини улгуржи ва чакана реализация қилади. Касса аппарати мавжуд. Айрим ҳолларда буюртмаолди қабул қиламиз, бунда мижоздан олдиндан тўловни қабул қиламиз. Тўлиқ ҳисоб-китобни эса мижозга товарни бериш чоғида амалга оширамиз. Йирик суммадаги буюртмаларда мижозга олдиндан тўловни бир ой давомида бир неча қисмларга бўлиб тўлаш имконини берамиз.
Солиқ органи ушбу жиҳатни касса юритиш қоидаларини бузиш деб ҳисобламаслиги учун бундай вазиятларда қандай йўл тутиш лозим. Сабаби ҚҚС бўйича ҳисоботда банк бўйича тушум онлайн-НКМ маълумотларига мос келмаяпти?”
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи Неъматжон РАҲМОНОВ тушунтирди: ...
Сиз солиқ ҳисоботида онлайн-НКМ бўйича маълумотлар тўлиқ ҳажмда акс эттирилмаганлигини сездингиз, яъни ҳақиқатда чеклар катта суммага урилган. Маълумотларга my3.soliq.uz сайти функционали ёрдамида реал вақт режимида тузатиш киритиш мумкин. ...
Агар онлайн-НКМ ёки виртуал касса носоз бўлса, харидорлардан пулларни махсус квитанциялар дафтарчасидан квитанциялар берган ҳолда қабул қилишга йўл қўйилади. Кассанинг ишини тиклагач, тадбиркорлик субъекти 1 иш куни мобайнида амалга оширилган сотувлар тўғрисидаги маълумотларни онлайн-НКМга (виртуал кассага) киритиши керак.
Ушбу ахборотни қандай тўғри олиб ўтиш керак? Квитанциялар бўйича реализация қилиш суммасига битта чек уриш мумкинми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ...
“Яқинда чекдаги хатони тузатишга тўғри келди. Ва бухгалтер – бизда бир неча йил бўлган тажрибага биноан – қайтариш чекини урди. Илгари ТХКМ мутахассислари шундай йўл тутишни тавсия қилишган. Бу сафар солиқ текшируви чоғида ҳаммаси кўнгилсизлик билан тугади. Солиқчилар чекдаги хатони тузатиш учун soliq.uz сайтидаги бунинг учун махсус мўлжалланган функционалдан фойдаланиш керак, деб таъкидлашмоқда. Бизни эса солиқ солиш базасини яширишда гумон қилишмоқда, қўшимча солиқ ҳисоблаш ва жарима солишни исташмоқда”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди: ...
Ўзбекистонда tasnif.soliq.uz сайтида онлайн-НКТ учун Товарлар номенклатураси қандай шакллантирилади. Товарлар номенклатурасига товарлар, хизматлар қандай қўшилади? Товарлар номенклатурасида товар тўғрисидаги ахборотга қандай ўзгартириш киритилади? Қандай қилиб tasnif.soliq.uz сайтида шакллантирилган товарлар рўйхатини онлайн-НКТга юклаб олиш мумкин? Буларнинг барчаси ҳақида сиз бизнинг материалимизда энг сўнгги янгиланишлар билан ўқийсиз. ...
МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг: ...
2023 йил 1 июлдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш бошланади. Ассортиментида ушбу товарлар бўлган импорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи-чакана тармоқ фаолиятида бу нимани ўзгартириши ҳақида “CRPT TURON” МЧЖ “сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА гапириб берди: ...
Агар сизнинг фискал модулингизнинг бутун сиғими тўлиб қолганлиги маълум бўлса, сиз онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан модулни янгисига алмаштирмагунингизга қадар фойдалана олмайсиз.
Савдо шохобчасининг иши тўхтаб қолмаслиги учун фискал модуль билан ишлашни қандай мақбуллаштириш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ...
“Мен – компания раҳбариман, менга автомашина бириктирилган, ёқилғини корпоратив карта орқали қуяман. Ҳар ойда бухгалтерияга QR-кодли ва кодсиз чекларни тақдим этиб бораман. Баъзан ёқилғи қуйиш шохобчасида интернет ишламайди ва фақат QR-кодсиз чеклар берилади. Бухгалтерияга бу етарлими ёки албатта QR-кодли чек керакми? QR-кодли чек йўқотилган бўлса, нима қилиш керак?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди: ...