17 февралдан (шу сана ҳам киради) бошлаб 20 кун* давомида солиқ қўмитаси комитентларга кешбэк тўланганидан ташқари барча чекларни тузатишга рухсат берди. Комитентлар, шу жумладан – харидорлардан маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали тўловларни қабул қилувчи комитентлар my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда чекка мустақил равишда тузатиш киритишлари мумкин.
Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди: ...
“Корпоратив карта бўйича харид учун чекларнинг айримлари ўқилмайдиган чиқди, битта чек йўқотилди. Лекин сотувчи техник имконият мавжуд эмаслигини важ қилиб, чек нусхасини беришни рад этмоқда”.
Вазиятни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди: ...
“ТХКМ кассани ўчириб қўйди ва дастурий таъминотни янгилаш учун унга ходимларининг кириши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда. ТХКМ мутахассисларининг тушунтиришича, бу МХИКни тез-тез алмаштириш билан боғлиқ МХИКдаги хатолар сонини қисқартиришга ёрдам беради”.
Бундай ҳаракатларга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” директори, онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ...
“Бир сотувчининг харидори бир келишда тўртта товарни сотиб олди, бу онлайн-НКМ чекида акс эттирилган. Битта товарни у хариддан кейин дарҳол қайтарди, бироздан кейин яна битта товар позициясини қайтариш тўғрисида талаб билан мурожаат қилди. Сотувчида иккала ҳолатда қайтаришни рад этишга қонуний асослар мавжуд эмас”.
Бу ҳолатда онлайн-НКМ тизимида қайтаришни расмийлаштирган ҳолда қандай қилиб техник муаммолардан қочиш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ...
“Агар сотувчи онлайн-НКМ чекларини урмаган бўлса, уларни ҳисоботни шакллантириш учун – бугунги кун билан уриш мумкин? Агар бундай чекларда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлар бўлса, маълумотлар комитентда акс эттириладими?”.
Вазиятни “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ ва солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беришди: ...
Маркировкаланган товарларни КПК орқали харид қилиш учун касса чекларини «ASL Belgesi» тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Муассис маркировкаланган товарларни устав капиталига киритган бўлса, улар қандай ҳисобга олинади? Харидор маркировкаланган товарларни қайтарганда нима қилиш керак?
Бухгалтерларнинг ушбу долзарб саволларига buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди: ...
Мижозлар Soliq мобил иловасида кешбэк ололмасликларидан кўп шикоят қиладилар. Сотувчи ёки харидорнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида шундай вазият юзага келиши мумкин.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ мутахассислари ушбу вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини тушунтириб бердилар. ...
ДСҚ маркетплейсларга, шу жумладан тўлов ташкилотларига 2022 йил 1 январдан (шу кун ҳам киради) шакллантирилган фискал чеклардаги хатоларни тузатишга рухсат берди. 2022 йил 16 декабрдан бошлаб 20 кун ичида тузатишларни киритиш мумкин. Харидорлар кешбэк олган чеклар бундан мустасно.
Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди: ...
«ҚҚС тўловчи корхона 2022 йил декабрь ойининг бошида текширувдан олдинги таҳлил натижаларига кўра 2021 йил апрель ойида онлайн-НКМ орқали ҚҚС суммасисиз чек урилгани ҳақида хат олди. Биз хатони топдик, ҚҚС суммаси қўшимча ҳисобланишига қўшиламиз. Бироқ, ҚҚС бўйича ҳисоботни қайта топшириш учун чекка тузатиш киритиш ва унда 2021 йил апрель ойи учун ҚҚСни кўрсатиш керак, бунинг эса имкони йўқ. Бу ҳолда нима қилиш лозим?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ...
«Маиший техника дўкони 2,5 йил аввал сотилган товар (совутгич) қайтарилишини ҚҚС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириши керак? Харидор 2022 йил ноябрда ушбу талаб билан мурожаат қилиб, чекнинг кўчирма нусхаси (аслининг ранги ўчган), сотилган пайтидан бошлаб 3 йил ичида кафолатли хизмат кўрсатиш талони ва сервис марказининг завод браки ҳақидаги хулосасини тақдим этди. Қайтаришни рад этиш учун қонуний асослар мавжуд эмас».
buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ вазиятга ойдинлик киритди: ...
Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-1-б. мувофиқ, тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай шакллантирилади. Бироқ ҳозир сизда ноёб имконият мавжуд! Солиқ тўловчиларнинг кўп сонли илтимосларига биноан ДСҚ жорий йил мобайнида хато билан урилган исталган чекдаги хатоларни 2022 йил 10 декабргача тузатишга рухсат берди. Фақат харидорлар кешбэк олган чекларга тузатиш киритиб бўлмайди. ...
Ишлаб чиқувчилар қонунчиликда белгиланган барча ҳолларда, шу жумладан кафолат муддати давомида онлайн-НКТ қайтариш чекини расмийлаштириш бўйича функционални янада такомиллаштирдилар.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ янгилик ҳақида батафсил тушунтириш берди: ...
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚ 1-б.) (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚга 1-илова 2-б.).
ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади?
Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида: ...
«Корхонамиз номига онлайн-НКМ ва виртуал касса рўйхатдан ўтказилган. Биз учун қулайроқ бўлгани учун фақат онлайн-НКМдан фойдаланамиз, виртуал кассани ҳар эҳтимолга қарши ушлаб турамиз. Биздаги онлайн-НКМ русуми бир неча кун ишламаганда уни сотиб олганмиз. Бироқ, солиқчилар нима учун чекларни виртуал касса орқали урмаслигимизни сўрайвериб қийнаб юборишди. Важларимизга жавобан ё ундан воз кечишимиз, ёхуд тушумнинг бир қисмини у орқали ўтказишимиз кераклигини айтадилар. Битта тадбиркорлик субъектига нечта онлайн-НКМ рўйхатдан ўтказилиши мумкин? Кассани захирада сақлаб, ундан фойдаланмаслик мумкинми?».
buxgalter.uz илтимосига кўра «Онлайн касса трейд» МЧЖ техник хизмат кўрсатиш маркази директори Рустам ЁҚУБОВ вазиятга ойдинлик киритди: ...
2022 йил 1 ноябрда тўлов сервислари тўловнинг айрим турларини, шу жумладан жойларда, QR-код орқали тўлов ва масофадан тўловнинг айрим турларини тўхтатиб қўйдилар. Шу куни кечга томон уларнинг иши тикланди. Ушбу ҳолат такрорланиши мумкинми, бунга қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин?
Buxgalter.uz эълон қилинган арзномаларни ўрганиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашиб, муайян хулосаларга келди. Улар онлайн-НКТ тизимини янада ривожлантириш ва солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдали бўлишига умид қиламиз. ...